islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 6, 2019

Day

Диний-маърифий соҳа фаолияти такомиллаштирилади

Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4436-сон, 04.09.2019 й.). Қарорга мувофиқ жамиятда виждон эркинлиги кафолатлари ва диний-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича соҳа учун масъул органларнинг мустаҳкам ва доимий ҳамкорлигини назарда тутувчи янги тизим жорий этилади. Дин соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсади, вазифалари ва принципларини кенг жамоатчиликка тушунтириш, виждон эркинлиги кафолатлари бузилиши ҳолатларига нисбатан тезкор чоралар кўриш янги тизим доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан этиб белгиланди. Шунингдек, қарор билан Дин ишлари бўйича қўмитанинг янгиланган асосий вазифалари белгиланди. Қўмита виждон эркинлиги ва дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади, диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини тарғиб этиш мақсадида барча давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига бу борадаги фаолиятни амалга оширишда кўмаклашади. Қарорга кўра, суд томонидан экстремистик ёки террористик деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган ташкилотлар, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль мессенжерлар рўйхати Адлия вазирлиги ва Олий суд расмий веб-сайтларида ва бошқа ОАВларда эълон қилиб, янгилаб борилади. 102

ҚУРЪОНГА ЭҲТИРОМ

Қуръони карим Аллоҳ таолонинг муборак каломи ўлароқ қадри баланд, тиловати ибодат бўлган энг улуғ каломдир. Шунга кўра, Аллоҳнинг каломи ёзилган мусҳафларимиз ҳам ўзига хос эҳтиромга лойиқ бўлади. Мусулмонлар илоҳий дастурлари саналмиш Қуръони каримни улуғлаши, унга ҳурмат кўрсатиши, асраб-авайлаши лозим бўлади. Йирик олим – Ватандошимиз Ҳаким ат-Термизий раҳимаҳуллоҳ Қуръонга эҳтиром сифатида қуйидаги амалларни қатор санаб келтиради: Қуръон ўқиганда ҳар-ҳар сурадан оятларни танлаб ўқимасдан, мусҳафи шарифда берилган тартиб бўйича ўқимоқ; Ривоят қилинишича Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол розияллоҳу анҳуни ҳар-ҳар сурадан оятларни териб ўқиётганига шоҳид бўлдилар ва у кишига ҳар сурани тартиб билан бутун ўқишини амр қилдилар. Ибн Абу Шайба ривояти. Мусҳафи шарифни очиқ ҳолида қолдирмаслик; Мусҳафи шарифнинг устига бошқа китобларни қўймаслик; Ўқиганда мусҳафни қўлида ушлаб баландроқ кўтармоқ, ёки бирор баландроқ лавҳ устига қўйиб ўқимоқ, ерга қўймаслик; Қуръон оятларини тахтага ёзиб ўқувчилар уни ўчириш лозим бўлганда туфук билан ўчирмаслиги, балки сув билан ўчирмоқлик; Мусҳафни сув билан ювиш лозим бўлиб қолса, ғусоласини (мусҳафни ювилган сув) нажосатхонага ва оёқ билан босиладиган ерларга оқизмаслик; Салафи солиҳлар мусҳаф ғусоласини шифо ниятида истеъмол қилар эканлар. Имом Қуртубий. Мусҳафи эскириб кетганда унинг саҳифаларини йиртиб бошқа китобларга муқова сифатида ишлатмаслик; Лоақал бир кунда бир марта бўлса ҳам мусҳафга қарамоқ; Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу айтар экан: “Мен ҳар куни Раббимнинг китобига қарайман. Бирор кунни мусҳафга қарамасдан ўтказиб юборишга Раббимдан уяламан”. Қуръондан кўз ҳаққини ҳар куни адо қилмоқ; Мусҳафга қараб ўқиганда кўз билан қулоқ ўз ҳаққини олишда шерик бўлади. Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кўзларингизни ибодатдаги ҳаққини адо этинглар!” Саҳобалар сўради: “Эй Аллоҳнинг Расули, кўзнинг ибодатдаги ҳаққи нима?”. Ул зот жавоб бердилар: “Мусҳафга қарамоқ, оятларида тафаккур қилмоқ ва ажоиботларига эътибор қаратмоқ!”. Байҳақий. Макҳул раҳимаҳуллоҳ Уббода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Умматларим ибодатининг афзали Қуръонни қараб ўқимоқдир!” Байҳақий. Аллоҳнинг каломини ўзининг каломи ўрнида қўлламаслик; Масалан “Енглар ичинглар, исроф қилманглар” мазмунидаги оятни меҳмонларга қарата ўз каломи сифатида қўлламаслик керак. Бу Қуръонга ҳурматсизлик бўлади. Иброҳим ан-Нахаъий раҳимаҳуллоҳ Аллоҳнинг каломини ўз гапи ўрнида ишлатганларни жуда қаттиқ ёмон кўрар эканлар. Қуртубий. Давоми бор. Авазбек Мўминов Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжиди имом хатиби 122

Саудия Арабистонида ўтказиладиган халқаро Қуръони карим мусобақасида Тошкент ислом институти талабаси иштирок этади

Шу йилнинг 7-11 сентябрь куни Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш  бўйича  Саудия Арабистонининг  Макка шаҳрида  41 халқаро   Қуръони карим мусобақаси ўтказилади. Мазкур мусобақа қуйидаги 4 йўналишда бўлиб ўтади: 1. Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериш билан бирга Қуръони карим сўзларининг маъноларини билиши. 2. Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериш. 3.  Қуръони каримнинг 15 порасини тажвид қоидаси билан ёддан ўқиб бериш. 4. Қуръони каримнинг 5 порасини тажвид қоидаси билан чиройли оҳангда ўқиб бериш. Бу йўналиш Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлмаган ва мусулмонлар камчилик бўлган давлатлар иштирокчилари учундир. Мусулмон давлатлар вакиллари ушбу йўналишда қатнаша олмайди. Маълум қилинишича, бу йилги мусобақада 103 та давлатдан 146 нафар вакиллар иштирок этади. Юртимизнинг 2 нафар вакили Тошкент ислом институти талабаси Ҳусниддинов Зуҳриддин қори ва Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” олий мадрасаси талабаси Орифжонов Абдурауфхон мазкур мусобақада иштирок этиш учун шу йилнинг 3 сентябрь куни Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Манба: muslim.uz 122

Талабаларга стипендияли ва стипендиясиз тўлов-контракт миқдорларини тўлаш имкони яратилди

Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга ошириши мумкин. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналида келтирилган жадвалда кундузги таълим шакли бўйича тўлов-контракт қиймати миқдорлари стипендия тўловларини инобатга олган ҳолда тасдиқланган шаклда келтирилган. Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади. Мисол учун, Бакалавриатнинг Педагогика таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талаба 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин: ✅ Стипендия билан – 10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида). ✅ Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм – 4 800 000 сўм) Изоҳ: 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2019 йил 1 августдан бошлаб – 634 880 сўм этиб белгиланган. (Асос: Ўзбекистони Республикаси Президентнинг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765 – сон Фармони) Манба: Edu.uz 112