islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 13, 2019

Day

Содиқ Сафоев: “Ислом молияси бўйича ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар базасини яратиш вақти келди”

11 сентябрь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида “Ўзбекистонда Республикасида ислом молиясини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу давра суҳбатига Ўзбекистон Республикаси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ташриф буюрди. Шунингдек, сермазмун ва баҳс-мунозарага бой бўлган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД), Ислом тараққиёт банки, Савдо-саноат палатаси, тижорат банклар, таълим муассасалари ва тадбиркорлар вакиллари, ҳамда Туркия ва Малайзиядан ташриф буюрган ислом молияси бўйича мутахассислар иштирок этдилар. Ўз кириш сўзида Содиқ Сафоев қуйидагиларни айтди: “Ислом молияси бу бутун дунёда тараққий топаётган ва юқори суръатларда ривожланиб келаётган молия соҳларидан бири. Лекин биз шуни тан олишимиз керакки, Ўзбекистонда бу борада Ўзбекистонда амалий қадамлар ташлангани йўқ. Ваҳолангки, ҳукумат томонидан бу соҳанинг муҳимлиги ва ундан унумли фойдаланиш, ривожлантириш ишларини бошлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ва барча давлат идораларга етказилган эди. Бундаги асосий масала – ҳозирда мавжуд банкларда ислом молияси дарчалари ёки алоҳида ислом банкларини таъсис этиш ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар базасини такомиллаштиришни тақозо этади. Бугунги кунда 70 давлатда 300 га яқин ислом банклари ва 200 га яқин ислом молияси дарчалари фаолият олиб бормоқда. Ислом молияси институтларининг активлари 2,5 триллион АҚШ доллари миқдорида баҳоланади ўртача йиллик ўсиш суръати бошқа соҳалардан анча баланд бўлиб 10-12% ташкил қилмоқда. Бугунги кунда хорижий мамлакатлар, хусусан Буюк Британия, Малайзия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва бошқа мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш бу борада авваламбор қонунчиликни ташкил қилиш соҳанинг Ўзбекистондаги ривожи учун энг муҳим масала эканлиги кўрсатмоқда. Шунинг учун бугунги тадбирга йиғилдик, мақсадимиз хорижий ва маҳаллий мутахассисларнинг фикрини билиш, бу йўналишдаги тегишли қадамларни белгилаш ва парламентга ўз тавсия ва таклифларимизни беришдан иборатдир”. Давра суҳбатида БМТТД халқаро экспертлари Барқарор Ривожланиш Мақсадлари (БРМ) ва ислом молиясининг мақсадлари жуда ҳамоҳанг эканлиги, ислом молияси асослари жамият аъзоларининг турли қатламларини қамраб олиши ва ривожланишга йўналтирилганлиги таъкидланди. Ислом молиясида барча амалиётлар мавжуд активларга асосланган бўлиши шартлиги, унинг реал тармоқ лойиҳаларини амалга оширишга хизмат қилишига урғу берилди. Маълумки, БРМ доирасида 2030 йилгача ўта қашшоқлик ва очликка барҳам бериш, тоза сув ва санитария, соғлик ва фаровонлик, арзон ва тоза энергия билан таъминлаш, сифатли таълим бериш, муносиб иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ўсишга эришиш кўзда тутилган. Бунда ислом молиясининг ижтимоий ҳимоя воситалари бўлмиш – закот, вақф ва садақа механизмларининг борлиги қўл келиши ва шу сабабли БМТТД билан самарали ҳамкорликни янада кучайтириш мумкин. Мисол учун бундай ҳамкорлик Индонезияда жуда яхши йўлга қўйилган. Туркиялик мутахассис Ниҳат Гумушнинг Ўзбекистон аҳолиси сони ва ундаги мусулмонлар улуши, ялпи ички маҳсулоти ва бошқа ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар асосидаги ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистонда бир йилда 500 миллион – 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида закот йиғилиши мумкин экан (дунё бўйича барча мусулмонлар закотларини тўлиқ берганларида эса бир йилда тахминан 500 миллиард – 1 триллион АҚШ доллари йиғилган бўлар, ушбу маблағлар самарали тасарруф этилганда эса мусулмонлар яшайдиган давлатларда қашшоқлик, очлик, санитария, таълимдаги муаммолар тўлиқ ҳал этилган бўлар экан). Шунингдек, Оролбўйи аҳолиси муаммоларини ҳал қилишда ҳам ислом молиясидан фойдаланиш мумкинлиги айтиб ўтилди. Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков ҳозирда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ислом молияси қимматли қоғозлари – сукук чиқариш доирасида хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилаётганлигини айтиб ўтди. Хусусан, Одилбек Исаковнинг ўзи Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа давлатларда сукук чиқариш жараёнида бевосита қатнашганлиги ва ушбу амалиёт билан...