islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 25, 2019

Day

Тинчлик хотиржамлик-улуғ неъмат

Ислом дини кишиларни тинчликни асраш ва барқарорликни таъминлаш йўлида имон, инсоф, адолат, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик билан ҳаракат қилишга, фитна ва ўзаро адоватга барҳам беришга чақиради. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, тинчликпарварлик ислом динининг моҳиятини ташкил этади. Ислом дини инсон учун тинчлик ва омонлик динидир. Аллоҳ таолонинг исмларидан бири “Ас-Салом”дир. Қуръон нозил бўлган кеча ҳам салом кечасидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло каломи шарифида: “У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир”, дейди. (Қадр, 5). Шундай экан тинчликни асраб авайлаш ҳар бир мўмин мусулмонни зиммасидаги бурч бўлиши билан бир қаторда Пайғамбарларнинг суннати ҳамдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳ алайҳи ва саллам) муборак ҳадиси шарифларида марҳамат қилиб айтадилар: .ابن عباس رضي الله عنهما، قال: قال النبي صلى الله عليه وسلم: (نعمتان مغبون فيهما كثير من الناس: الصحة والفراغ “Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У хотиржамлик ва сиҳат саломатликдир”. Яна бир ривоятда, Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: “Ким оиласи тинч, танаси саломат ва ҳузурида бир кунлик таоми бор ҳолда тонг оттирса унга дунё тўлиғича берилибди” (Имом Бухорий ривояти). Эътибор қилинг, пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) биз кўпинча эътибор бермайдиган, аслида ўта муҳим бўлган уч нарсани эслатяптилар: тинчлик, саломатлик ва моддий таъминот. Аллоҳ Таолога ҳамдлар бўлсин, бугун тинч ва обод юртимизда барчамиз бу неъматларга эгамиз. Уни сақлаш Ватан ва келажак авлодлар олдидаги бурчимиздир. Ҳар бир инсон яшаши, Аллоҳга хотиржам ибодат қилиши, ишлаши учун тинчлик даркор. Ривоятларга кўра, Харим Наимдан Ҳажжож ибн Юсуф сўради: “Неъмат нима?” У “Тинчлик, чунки мен ҳавфсираган кишининг ҳаётидан манфаатланганини кўрмадим”, деб жавоб берган экан. Тинчликнинг қадрига етиш, уни сақлаб туришда оилада ота-онанинг роли катта. Ота-она фарзандларига тинчлик олий неъмат эканлиги, тинчлик ҳукм сураётганлиги сабабли фаровон ҳаёт кечираётганимизни мунтазам тушунтириб боришлари даркор. Айниқса, аёл киши болалари тарбиясига масъул бўлгани учун ҳам болаларига тинчлик ўзи нима экани, бугунги кундаги мустақиллигимизга осонлик билан эришмаганимиз, унинг қадрига етишимиз кераклигини тушунтириш билан бир қаторда фарзандларида миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғусини шакллантириб бориши зарур. Шундагина фарзандларимиз элим-юртим деб ёниб яшайди ва жамиятга керакли шахс бўлиб етишади. Хозирги кунда дин ниқобидаги турли бузғунчи оқим ва фирқалар мамлакатдаги тинчлик, осойишталик, миллатлар ва динлар ўртасидаги аҳилликка раҳна солиш мақсадларидан қайтишгани йўқ. Бу эса ҳар биримиздан доимо хушёрлик ва огоҳликни, ёшлар тарбиясига масъулият билан ёндашишни, уларнинг диний билими ва саводхонлигини тинмай ошириб боришни, шу йўл билан улар қалбини четдан бўлаётган барча хуружлардан қатъий ҳимоя этишни талаб этади. Сўзимизни Пайғамбаримиз соллаллоҳ алайҳи васаллам Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга айтган насиҳатлари билан якунлаймиз. “(Эй, Анас!) Аллоҳ таолодан дунё ва охиратда тинч ва омонда бўлишни сўрагин. Зеро, сенга дунё ва охиратда тинч ва омонда бўлиш берилса, нажот топибсан” дедилар (Имом Термизий ривояти). Демак шундай экан, Яратгандан бир-биримизга тинчлик, амният, хотиржамлик тилайлик! Аллоҳ таоло тинчлик-осойишталигимизни ҳамиша барқарор айласин. Жаннатмакон юртимизни тинч, меҳнатсевар халқимиз ҳаётини янада фаровон айласин! Андижон вилояти Чинор жоме масжиди имом-хатиби Авазбек Мўминов 371

Одам алайҳиссаломга берилган мўжизалар

«Ҳар умматнинг ўз Пайғамбари бордир» (Юнус, 47). «Албатта, Биз сени ҳақ ила хушхабарчи ва огоҳлантиргувчи этиб юбордик. Қайси бир умматки бўлса, унда огоҳлантиргувчи бўлган” (Фотир, 24). Ҳар бир пайғамбар ўз қавмига Роббидан ҳақ ила юборилган, мўъжиза ва аломатлар ила кўрсатмаларни тўлиғича етказганлар. Пайғамбарлар томонидан кўрсатилган мўъжизалар сеҳр ёки ҳийла эмас, меҳрибон ва раҳимли бўлган Қодир Яратгувчининг чексиз қудрати ва чексиз буюклигининг бир тасдиғидир. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган муборак ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ҳеч бир пайғамбар йўқки, уларга имон келтиришлари учун одамларга мўжиза ва аломатлар олиб келмаган бўлса”. Инсониятнинг аждоди ва Аллоҳнинг илк пайғамбари Одам (алайҳиссалом)га Яратганнинг инояти билан кўплаб мўъжизалар берилди: 1. Аллоҳнинг халифаси сифатида Одам (алайҳиссалом)нинг яратилиши. Аллоҳ таоло одамни яратиб, фаришталарга, уни Ўз халифаси, яъни ер юзидаги вакили қилиб қўйишини маълум қилди. «Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: “Мен ер юзида халифа қилмоқчиман”, деди. Улар: “Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани қилмоқчимисан? Ва ҳолбуки, биз Сенга тасбиҳ, ҳамд айтиб ва Сени улуғлаб турибмиз”, дедилар. У: “Мен сиз билмаганни биламан”, деди. Ва У зот одамга исмларнинг барчасини ўргатди, сўнгра уларни фаришталарга рўбарў қилди. Кейин: “Агар ростгўйлардан бўлсангиз, анавиларнинг исмларини Менга айтиб беринг”, деди. Улар:”Эй пок Парвардигор! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли зотсан”, дедилар. У зот:”Эй Одам, буларга у нарсаларнинг исмларини айтиб бер”, деди. Уларга ўша нарсаларнинг исмларини айтиб берган чоғида, “Мен сизларга осмонлару ернинг ғайбини биламан ва сизлар беркитмагану беркитган нарсаларни ҳам биламан демабмидим”, деди. (Бақара, 30-33). 2. Ёввойи ҳайвонлар билан мулоқот қила олиш. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломга икки минг йилдан кўпроқ умр берди. Бу вақт ичида унинг кўплаб авлодлари бор эди, улар аста-секин турли жойларга тарқалишди. Одам алайҳиссалом уларнинг олдига ташриф буюриб, кўрсатмалар бердилар. Бир сафар бошқа бир қабилага ташриф буюрганида, унга яқин ўрмонда яшайдиган йиртқич ҳайвонлар ҳақида шикоят қилишди. Улар бизга ҳужум қилишади ва бунинг сабабини билмаймиз, дедилар. Кейин Одам (алайҳиссалом) тепаликка чиқиб, баланд овоз билан қичқирди: “Эй ёввойи ҳайвонлар, барчангиз олдимга келинг!”. Уни эшитган ҳайвонлар атрофга тўпланишди. – Бу одамлар менинг болаларим ва менинг авлодларим! Нега уларга ҳужум қиласиз ва кун бермайсизлар? Улар сизлардан шикоят қилмоқдалар. Шунда ҳайвонлар, бу қабила орасида бир-бирларининг ғийбат қилиш ва жанжалли мунозаралари кенг тарқалган, шунинг учун биз Аллоҳнинг амри ила улар учун тавба қилганларига қадар азоб беришга буюрилганмиз. Ушбу сўзларни қабила аҳолиси эшитиб жуда ҳайрон бўлишди. Одам пайғамбар (алайҳиссалом) одамларга қараб: “Эй, болаларим! Аллоҳ таоло олдида гуноҳларингиз учун тавба қилинг ва ғийбатни тўхтатинг ва бир-бирингиз билан баҳслашманг”. Тавба қилган одамлар ҳақиқат йўлига ўтдилар ва ёввойи ҳайвонлар уларни безовта қилишни тўхтатдилар. 3. Қисқа вақт ичида узоқ масофани босиб ўтиш қобилияти. Одам (алайҳиссалом) ва Ҳавво жаннатдан туширилиб, ер юзига юборилганида, Парвардигори олам иккисини дунёнинг турли бурчакларига жойлаштирган. Ҳавво Арабистон ярим оролидаги Жидда водийсига ва Одам алайҳиссалом Шри-Ланка оролига туширилади. Шундай қилиб, улар бир-бирларидан қарийб қирқ йил айро яшадилар (баъзи маълумотларга кўра, тахминан икки юз йил). Ва бир куни, Аллоҳ таоло уларнинг тавбаларини қабул қилди ва уларга яна бирлашишга рухсат берди. Одам пайғамбар тонг отганда сафарга чиқди ва пешин пайтигача жуда узоқ масофани босиб ўтди. Шунга ўхшаш мўъжиза унга бир неча маротаба содир бўлган ва...