islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 23, 2019

Day

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШ

Мустақиллик-биз кимларнинг, қандай буюк зотларнинг авлоди эканимизни чуқур идрок этиш, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги руҳида яшаш, истиқлол ғояларини юртдошларимиз, хусусан ёш авлод қалби ва онгига янада теран сингдириш, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш, демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этишнинг энг асосий муҳим шарти, милий тараққиётимиз кафолати демакдир. Бугун бу мустақиллик дея аталмиш улуғ неъматнинг қадрига етиш, давлатимизда ҳукм сураётган тинчлик-хотиржамликка шукрона ҳиссини туюш ҳар бир фуқарони олдида турган бурч ва вазифа саналади. Зотан бугунги олдимизда турган долзарб масалалардан бири ёшлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларга қарши курашиши, уларни олдини олишдан иборатдир. Жиноятчилик жамиятнинг барқарор ривожланишига жиддий хавф-хатар пайдо қилувчи ижтимоий ходиса бўлиб, унинг тахдидини таъсир доираси ҳуқуқий қонунлар асосида белгиланади. Жиноятчилик кўламининг тобора кенгайиб бориши ҳар қандай жамият ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорлигининг жиддий кушандаси ҳисобланади. Жумладан мамлакатимизда ана шундай иллатларга қарши курашиш, ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини ва олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш борасида бир қатор  ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 18-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедрасида “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар, Ички ишлар Бош бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими масъул ходими, Нўъмонжон Юсупов ўзининг сермазмун маърузаси билан иштирок этди. Н.Юсупов мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар асосан келажак баркамол авлодни тарбиялашга қаратилаётгани, қолаверса, ёшларнинг илм-маърифат ва маънавий-аҳлоқий мезонини юксалтириш, талаба-ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликни олдини олиш, ижтимоий тармоқ ва интернет жаҳон ахборот тизимидан тўғри мақсадларда фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек,  2019 йилнинг энг муҳим сиёсий воқеаси ─ Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман/шаҳар кенгашларига сайловлар тартиби ҳамда бундай  сиёсий жараёнларда талабаларнинг ҳам фаол бўлишлигини таъкидлаб ўтди. Талабаларнинг бундай муҳим сиёсий жараёнда доимий яшаш манзилида туриб иштирок этишлари учун қишки таътил 20 декабридан бошланаётганлиги ҳамда таътил мобайнида талабалар учун керакли тавсия ва маслахатлар айтиб ўтилди. Тадбир сўнгида маънавият, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов мазмунли ва қизиқарли суҳбат учун институт жамоаси номидан миннатдорчилик билдириб ўтди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар  билан ишлаш бўлими услубчиси З.Ахроров 445