islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 29, 2020

Day

“Демократиянинг шаклланиш тарихи”

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, демократик ҳуқуқий давлат ва бозор иқтисодиётини қарор топтириш йўлида катта қадам қўйди. Демократик тартиботларни ҳаётга олиб кирувчи, демократик сиёсий тизим таркибий тузилмаларини ҳамда фуқаролик жамияти бўғинларини вужудга келтирувчи, инсон ҳуқуқлари кафолатлари тизимини қарор топтирувчи қонунлар қабул қилиниб, амалда ишлай бошлади. Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар демократик қонунларга асосланган тарзда олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон Миллий университети “Ижтимоий фанлар” факультети Социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А. Абдухалилов ТИИнинг 4-босқич талабаларига “Демократиянинг шаклланиш тарихи” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбатида демократиянинг яратилиш тарихи, унинг келтириб чиқарувчи омиллари ҳақида талаба-ёшларга атрофлича маълумот бериб ўтди. Тадбирда “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Қ.Қаюмов ҳам иштирок этиб, мавзу доирасида талабаларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди. ТИИ матбуот хизмати 150

“Замонавий фатволар ва уларнинг жамиятдаги аҳамияти”

Жорий йилнинг 28 февраль куни Тошкент ислом институтида “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О. Тангиров томонидан ташкил қилинган давра суҳбатида  “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан Ислом цвилизацияси маркази директори ўринбосари, Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари “Замонавий фатволар ва уларнинг жамиятдаги аҳамияти” мавзусида 1 ва 4 курс талабаларига маъруза дарсларини олиб борди. Дастлаб маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж. Мелиқўзиев томонидан суҳбат очиб берлди. Сўнг Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари, фиқҳий масалалар билан шуғулланувчи кишилар ҳамда ўзларига турли хил фиқҳий масалалар бўйича савол йўлланадиган аҳли илмлар мўътабар фиқҳий китоблар, усулул фиқҳ фанига оид асарлар ҳамда замонавий фиқҳий масалаларга доир асарларни давомли равишда мутолаа қилиш билан бир қаторда машҳур фатво ташкилотлари ва нуфузли фиқҳий академиялар томонидан нашр қилинувчи мақолалар билан ҳам танишиб боришлари жуда ҳам фойдали ва мақсадга мувофиқлиги, фатво беришга ниҳоятда эҳтиёт бўлиш, ЎМИ томонидангина берилган фатволарнигина оддий халққа етказиш, шу билан бирга фатво бериш малакасини ҳам кўпроқ илмий изланиш билан ошириш, етук одоб-ахлоққа эга бўлиш каби қатор масалаларни айтиб ўтди. Суҳбат якунида ўз ҳаётий тажрибалари ва бўлиб ўтган воқеъалар ҳақида  ҳам талабалар билан самимий ўртоқлашди. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоблар олдилар. ТИИ матбуот хизмати 296

Исломий ташкилотлар ҳамкорлиги ва мулоқотининг психологик хусусиятлари

Жорий йилнинг 28 февраль куни Тошкент ислом институтида барча биринчи курс талабалари учун “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактаби ходими, психология фанлари номзоди Санжар Йулдошев “Исломий ташкилотлар ҳамкорлиги ва мулоқотининг психологик хусусиятлари” мавзусида маъруза дарсларини олиб борди. 151
1 2