islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

БУХОРОЛИК АРАБ ТИЛИДА ИЖОД ҚИЛГАН ОЛИМЛАР (иккинчи мақола)

  1. Абу Наср Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Шиш[1] ибн Наср ибн Шиш ибн Ҳакам ас-Саффор ал-Бухорий (ваф. 405/1014). Адиб, араб тили олими, фақиҳ ва шоир. Араб тили ва унинг хусусиятларини нозик жойларигача биладиган замонасининг энг яхши олимларидан ҳисобланган. Бухорога бир соатлик масофада яшаганлиги, замонасининг илм маркази ҳисобланган уйи бўлганлиги айтилади. Кейинчалик Боғдодга бориб, у ерда фиқҳ илмини ўрганган. Тилга оид кўплаб асарлар ёзган. Бунинг натижасида илмий шухрати ҳар тарафга ёйилган. Шеърлари машҳур бўлиш билан бирга манбаларда ҳам борлиги айтилади. Тоифда вафот этган, қабри ҳам ўша ерда. Фарзандлари ҳам ўзига ўхшаб аҳли илм бўлиб етишган. Кўплаб инсонлар унинг илмидан истифода қилган.

Асарлари:

  1. «Китабул Мадҳал ила Сибавайҳ». Сибавайҳни китобидаги мабнийёт бўлимини қамраб олган бўлиб, 500 саҳифадан иборат бебаҳо асардир.
  2. «Китабул мадҳалис сағийр»
  3. «ар-Радду аъла Ҳамза фи Ҳудусит Тасҳиф»[2]
  4. Абу Абдуллоҳ Тоҳир ибн Муҳаммад ибн Наср ал-Ҳаддодий ал-Марвазий ал-Бухорий (ваф.405/1015). Манбаларда ҳаёти ҳақида маълумотлар йўқ. Фақатгина асарлари ҳақида маълумотлар мавжуд. Адабиётга оид «Уъюнул мажолис ва суруруд дарис»[3] номли асар ёзган.
  5. Абу Али Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн Ҳасан ибн Али ибн Сино ал-Балҳий ал-Бухорий (370-428/980-1038). Файласуф, табиб, мантиқчи, тилшунос ва шоир. Асли Балҳлик бўлган Ибн Сино Бухоронинг Ҳармишен (Афшона) қишлоғида туғилган. Балҳий деб нисбат берилишининг сабаби, отаси Балҳлик бўлгани учундир. Бухорода улғайиб, илмий таҳсилини шу ерда бошлаган. Кейинчалик кўплаб юртларга сафар қилган, олимлар билан мунозаралар олиб борган. Шуҳрати ҳар тарафга ёйилиб «Шайхур раис» унвонини олган. Ҳамадонда вазирлик пайтида аскарлар уйининг атрофини ўраб олишиб, уйини ҳонавайрон қилишган. Ибн Сино яшириниб ўлимдан қутулиб қолган. Кейин Исфаҳонга борган. У жуда ҳам кўп китоб тасниф қилган. Умрининг охирги кунларида Ҳамадонга қайтишга қарор қилади. Қайтаётганида йўлда ҳасталаниб, Ҳамадонда рамазон ойида вафот этади. Мусулмон файласуф олими ҳисобланган Ибн Сино, Юнон фалсафасидан қанчалик таъсирланмасин, асосан, Фаробийнинг қарашларидан кўпроқ истифода қилган. У замонасининг энг илғор шахсиятларидан ҳисобланган. Заковати ва илми билан жуда ҳам машҳур бўлган. Ҳар хил мавзуларни ўз ичига қамраб олган юзга яқин таснифотлари бор. Ажойиб фалсафий шеърлар ёзган. Буюк адабиётчилардан бўлиб етишкунга қадар узоқ вақт давомида тил ўрганган.

Унинг 16 байтдан иборат қасидаси бўлиб, ҳамма шу қасидани шарҳ қилиш орзусида юради. Ибн Сино жуда ҳам машҳур олим бўлганлиги учун, у зотнинг шахсиятларига тегишли маълумотларни шу жойда тўхтатамиз. Биз юқорида муҳим жойларигагина тўхталиб ўтдик. Ибн Сино бир неча соҳага оид кўплаб асарлар ёзган. Булардан энг муҳимлари шулардир:

1.«ал-Қонун фит-Тиб». Европаликлар ўз тилларига ўгириб, «Canonmedicina» дейишадиган бу асар, бир неча асрлар давомида дарслик китоби сифатида ўқитилган.

  1. «Тақосимул Ҳикма»
  2. «Лисонул араб». Тилшуносликка оид бу асар 10 жилддан иборат.
  3. «Мўъжизул Кабийр». Мантиққа тегишли асар.
  4. «Деъвонуш шеър». Мувашшаҳ вазнида бўлиб «Дорут Тироз», деб номланган.
  5. «Китабу Қасидатил Муздавийя».
  6. «Китабул Мулоҳ». Наҳвга оид асар.
  7. «Манорун Назар». Мантиққа тегишли асар бўлиб, уни Қосим ибн Қутлубуға шарҳ қилиб «Итҳафул Аҳя» деб ном қўйган.
  8. «ал-Қасидатул Аъйнийя». Мукаммал парчалардан иборат бўлган бу асар ўттиз байтдан иборатдир. Нафс ва вужуднинг хусусиятларига тегишли мавзулар ҳақида баҳс юритилади. Бу қасидага «ал-Қасидатут Тайрийя» ҳам дейилади. Ибн Синонинг бу қасидасига Саййид Али Муҳаммад ал-Исмоилий «ар-Рисалатул муфида фи изоҳ мағзил қасида» номли шарҳ ёзган.
  9. «Китабуш шуаро».
  10. «Рисала фи ҳуруф». Турли бўлимлардан иборат бўлган бу асар, ҳарф маҳражлари ва ҳарфларнинг овоз билан мувофиқлиги ҳақидадир.
  11. «ал-Мадҳал ила Синаъатил мусиқа».
  12. «ад-Дуррун Назм фи аҳвалил уълум ват таълийм».[4]
  13. Абу Комил Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Али ибн Нусайр ибн Аҳмад ибн ал-Ҳусайн ал-Анбардувоний ан-Нусайрий (ваф. 449/1057). Насабшунос олим. Ҳанафий мазҳаби фақиҳларидан. Лекин, у кейинчалик Шофеъий мазҳабига ўтган. Кўплаб ҳадис эшитган ва ҳадис илми билан ҳам машғул бўлган. Бугунги кунда бизга маълум бўлган асари «ал-Музоҳот вал мудофот фил асма ва ансоб»дир.[5]

Сойибжон Жўраев,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

[1]Бу исм: Софадий «Ал-Вофий бил Вафоёт» VIII, 401/402-бетларида Шит; Қаҳҳола. «Мўъжамул Муаллифийн», II, 230-бетида Шабиб шаклида келган.     
[2] Ёқут Ҳамавий. «Мўъжамул Удабо»,  VI, 66/69-бет; Софадий «Ал-Вофий бил Вафоёт», VIII, 401/402- бет; ал-Қураший.«ал-Жаваҳирул Музийя», I, 142-бет; ас-Суютий. «Буғятул Вуъад», I, 438-бет; Котиб Чалабий. «Кашфуз Зунин», II, 1428-бет; Лакнавий.«ал-Фавоидул Баҳийя», ншр, Муҳаммад Бадруддин Абу Фаворис. Байрут, 1906. 14-бет.
[3] Котиб Чалабий. «Кашфуз Зунин», I, 1187-бет; Броккелман. ГАЛ., Суппл, I, 593- бет
[4].Ибн Ҳаллукон. «Вафаятул аъян». Ншр, Эҳсон Аббос, Байрут, 1968, II, 157; Заҳабий. «Сияри аъламин нубало». XVII, 531/536-бет; Қураший. «Жаваҳирул Музийя». II, 63/64-бет; Шиҳобиддин Абул Фазл Аҳмад ибн Ҳажар Асқалоний. «Лисонул Мизан». 2 нашр, Байрут, 1971. II, 291/294-бетлар; Ибн Тағриберди. «ан-Нужумуз Зоҳира». Қоҳира, 1963, В, 463,736,766,861, II, 1430, 1550; «Шазаротуз Заҳаб». Байрут, 1988, III, 234-237; ал-Ҳансорий «Равзатул жаннат». Ншр, Асадуллоҳ Исмоилийян, Теҳрон, 1970. 243-бет; Боғдодлик Исмоил Пошо. «Ҳадийятул Орифийн», I, 308-309-бетлар; «Изоҳул Макнин», II, 555-бет; Броккелман. ГАЛ., И, 452-458; аз-Зириклий. «ал-Аълам», II, 261; Қаҳҳола, «Муъжемул Муаллифин, ИВ, 20; Қаҳҳола, Умар Ризо, «Мустадрокул-Муаллифин», Байрут, 1988, с. 211; Бозорк Оға. «аз-Зериъа», Теҳрон, 1936-1978, ХВИИ, 24-25, XVIII, 192, XIX, 32-33, 49; Яна ҳам кўпроқ маълумот олиш учун қаранг: Улкан, «Ибн Сино» ИА, В-2, 807-824.
[5].Самъоний. «Ансоб». Ншр, Абдуллоҳ Умар ал-Барудий, Байрут, 1988, I, 213-214, 364; Ёқут Ҳамавий. «Мўъжамул Булдон», I, 258; Ибн Асир. «ал-Лубб», I, 86; ал-Қураший. «ал-Жаваҳирул Музийя», I, 295-296; Котиб Чалабий. «Кашфуз Зунин», II, 1712; Қаҳҳола. «Муъжемул Муаллифин», II, 136;

120500cookie-checkБУХОРОЛИК АРАБ ТИЛИДА ИЖОД ҚИЛГАН ОЛИМЛАР (иккинчи мақола)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: