islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тасаввуф ва ундаги бидъат амаллар

Тасаввуф илми Исломнинг бошқа илмлари қатори Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида ва кейинги дастлабки вақтларда алоҳида ажраб чиқмаган эди. Саҳобалар барча соҳада хоҳ у зоҳирий бўлсин хоҳ ботиний бўлсин У зотга эргашдилар. Кейинчалик Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан сўнг саҳобалар орасида руҳий тарбия борасида пешқадамлари намоён бўла бошладилар. Ўша пайтда руҳий камолотга, зикр ва зоҳидликка мойил бўлганлар ўзлари учун турли оят ва ҳадислардан далил топиб, ҳаётларига татбиқ этдилар. Кейинчалик ушбу татбиқларни тобеинлар саҳобалардан ўзларига қабул қилиб олдилар ва унинг йўналишини белгилашда ҳамда илм сифатида шаклланишида катта ҳисса қўшдилар. Улардан эса табаъа тобеинлар қабул қилиб олдилар, натижада ораларидан кўплаб сўфийлар етишиб чиқди.

Аввалига тасаввуф фиқҳ илмининг таркибий қисми бўлган. Кейинчалик алоҳида фан сифатида ажраб чиқиб, “Тасаввуф” номи билан ривож топди. “Тасаввуф” сўзининг луғавий жиҳатдан қайси ўзакдан олингани борасида турли фикрлар мавжуд. Шунингдек унга амал қилувчи кишиларга нисбатан “суфий” сўзининг қўлланишида ҳам ҳудди шундай. Лекин машҳур қавлга кўра уларнинг киядиган кийимлари дағал жундан бўлгани учун суфий деб ном олганлар.

Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ларига шарҳ ёзган имом Нававий роҳимаҳуллоҳ ривоятларни келтираётганларида бир ровийни мақтамоқчи бўлса, Фулан ибн Фулан сўфий деганлар. Фалончи ровий сўфий бўлган дейиш – юксак мақтов маъносида ишлатилган. Сўфий деса, у кишига ҳамма ишонган. Тасаввуф Исломнинг ажралмас қисмидир. Бизнинг диёр мусулмонлари ҳам аксар сўфий бўлганлар.

Шунинг учун Ислом душманлари халқни улардан совутишга интилган, тасаввуф вакилларини, сўфийларни обрўсизлантиришган. Натижада эса ҳали тўла илм эгаллашга улгурмаган қўлига тасбеҳ кўтариб олган чаласавод кимсаларни сўфий тимсолига айлантирдилар. Бундай кимсалар динни ва диний урф одатларни ўтказишни ўзларининг моддий эҳтиёжларини қондирадиган касбга айлантириб олдилар. Ваҳоланки динимиз ҳар бир нарсанинг ўз меъёрини белгилаб берганидек зуҳд ва касби кор меъёрларини ҳам белгилаб берган. Инсонлар мана шу меъёрни унутдилар ва шариат тасаввуф деганда ана шундай кимсаларга қараб баҳолайдиган бўлдилар.

Маълумки илмсизлик юзага келган жойда турли бидъат хурофотлар кўпайиб боради. Инсонлар орасида тасаввуф илмини чуқур ўрганиш тобора йўқолиб борган сари бидъат амаллар шу даражада кўпайиб кетдики натижада уларнинг қай бири шаръий ёки ношаръий эканини ажратиб олиш амри маҳол ишга айланди. Шаръий ўлчов меъёрларга мос келадиган кейин пайдо бўлган бидъат амалларни ҳам мазаммат қилиш натижасида турли фитна ва келишмовчиликлар юзага келишни бошлади. Қуйида шундай масалалардан бирини келтириб ўтсак

Тасбеҳ ишлатишнинг ҳукми

Ибн Ҳажар «Шарҳу Мишкот»да қуйидагиларни ёзган: «Бу борадаги ривоят қилинган турли ҳадислардан тасбеҳ тутишнинг мандублиги тушунилади. Бу бидъат, деган даъво тўғри эмас. Фақат баъзиларга ўхшаб, буни зийнат, риё ёки эрмакка айлантириб қўймаслик керак». Албатта, намоздан кейинги зикрларга ўхшаш сони камларини бармоқ билан санаган афзал. Аммо зикр кўп бўлиб, уни бармоқ билан санаш қийин ва машғул қиладиган даражада бўлганда тасбеҳ билан санаган афзал.

Шундай экан динимиз руҳсат берган ишларнинг баъзисини омма эътиборига бидъат, деб олиб чиқиб, уларни фитнага солмаслик керак. Мадомики, киши ўз дини ва жамиятига бирор фойда келтирмас экан, унга мутлақо зарар ҳам келтирмаслиги лозим.

403 гуруҳ талабаси
Азизова Феруза

146290cookie-checkТасаввуф ва ундаги бидъат амаллар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: