Инсониятнинг қарийб барчаси фойдадан манфаатдор бўлишни хоҳлашаркан, бунга эришиш учун турли йўллардан фойдаланиб келмоқда. Кимдир фойдага меҳнати билан эришса, яна кимдир ҳеч қандай меҳнатсиз эришиши мумкин. Хусусан, шериклик битимида фойдага эришиш учун маълум шарт-шароитлар белгиланган.
1. Муфоваза ширкатида юқорида айтиб ўтилганидек, сармоялар тенг бўлиши шарт бўлганидек, фойда ҳам зиён ҳам тенг бўлади;
2. Инонда фойда келишилган нисбатга кўра томонлардан бирига оз бошқасига кўп бўлиши мумкин. Зиён эса, доимо сармояга қараб бўлади. Кўп сармоя тиккан одам келишилган нисбатда оз фойда олсада, зиёнга келганда сармоясини миқдорига қараб зарар кўради. Агар инон ширкатини тузаётганда томонлар фойда ва зиён тенг шерик деб келишилган бўлсада, фойда келишувга биноан зиён эса, сармояга қараб бўлади. Сармояси кўп томон кўпроқ зиён, оз томон эса озроқ зиён кўради;
3. Ширкату аъмолда фойда ва зиён келишувга биноан бўлади;
4. Ширкату вужуҳда фойда келишилган нисбатга кўра, зиён эса насияга олинган молга талофат етганда қанчасини тўлашни томонлар зиммасига олса, ўшанча миқдорда бўлади.
Инон ширкатида шериклар сармояни қандай тасарруф қиладилар, деган савол энг муҳим ва аҳамиятли ҳисобланади. Фақиҳлар бу борада батафсил сўз юритганлар. Уларнинг хулосасини қуйида баён қилинади:
1. Шериклар тижорат ишларини юргазишда заруратга қараб ишчи олишлари мумкин;
2. Иш юритувчи бирор кишига сармояни бериб, сен менга текинга ишлаб берасан, яъни сармояни айлантириб, ундан чиққан фойдани менга берасан дейиши мумкин. Буни ибдў дейилади;
3. Сармояни бирор кишига омонат тариқасида қўйиш мумкин;
4. Орят тарзида ширкат нарсаларини бирор кишига бериш мумкин;
5. Сармояни бирор кишига музорабага бериши мумкин;
6. Шериклар бирор кишига савдо-сотиқ ишларини топширадилар. У эса томонлар номидан вакил сифатида иш юритади;
7. Шериклар нақд ёки насияга савдо-сотиқ қила оладилар;
8. Шериклар сармояни олиб сафарга чиқишларида ихтилоф қилинган. Лекин, саҳиҳ қавлга биноан сафар қила олади. Чунки, тижоратда сафарга эҳтиёж тушади ва сафардаги зарур бўлган анрсаларни битириш учун албатта сармояга эҳтиёжи бўлади;
9. Тижорат мақсадида қарз оладилар. Лекин, шеригининг изнисиз қарз бера олмайди ва гаровга ҳам нарса қўя олмайди ҳамда бирор нарсани ҳиба қила олмайди. Шунингдек бирор кишига ширкат учун сармоя бера олмайди. Чунки, юқоридаги барча суратларда молга талофат етказиш ва бировни ҳечқандай эвазсиз молга эгадор қилиб қўйиш мавжуддир. Бу ҳақда Ҳаскафий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: «Мол учун талофат етказиш ва ҳеч қандай эвазсиз молга эга қилишнинг ҳар қандай сурати юқоридагилар каби жоиз эмас» (Дуррул мухтор);
Аллома Шомий раҳматуллоҳи алайҳ шундай ёзадилар, шериклар бир-бирларига қандай хоҳласанг ўшандоқ ўз райингга мувофиқ тасарруф қил, деса, бас барча гаров ва бошқа билан ширкат тузиш каби тижорат учун бўладиган муомалалар дуруст бўлади. Лекин, молга талофат етадиган ва эвазсиз бошқаси молга эгалик қиладиган ўринларда шерикларни очиқ изни бўлиш зарур. Акс ҳолда жоиз бўлмайди.
Фақиҳлар чиқарган ҳукмлардан шу нарса аниқ бўладики, шерикликдаги ишларни тижорат ва тижоратдан эмаслигини аниқлашда урфга қаралади. Агар урфда тижоратга тегишли ишлар бўлса, жоиздир. Аксинча бўлса жоиз бўлмайди. Масалан, харидорни меҳмон қилиш, эвазсиз арзимаган совға-салом бериш ёки ҳозирги куннинг урфига айланиб қолган салиқ ичимлик ёки чой беришларда шерикни изни шарт эмас. Демак, тижоратда қайси нарса урфга айланиб, ривож топса, ўша нарсалар тижоратдан ҳисобланади ва уларда шерикни изни шарт қилинмкайди.
4-курс талалабаси Султонов Достонбек