Ҳозирги кунда деярли хеч биримиз уяли алоқа воситаларсиз ҳаётимизни тасаффур қила олмаймиз айниқса ҳозирги карантин кунларида унга бўлган эътибор янада кучайди. Гарчи унинг зарарлари ҳақида кўп гапирилган бўлсада, биз қуйида бермоқчи бўлган маслаҳатлар айнан тонгда уйғонгач телефонимизга қараш ўрнига нималар қилиш соғлиғимиз учун анча фойдали бўлиши ҳақида. Бу борада мутахассислар қуйидаги тўртта асосий маслаҳатларни берадилар:
1. Бахтли ва ёқимли тонглар учун қўлингизга телефонни олманг.
Ҳаётимизда муҳим жой эгаллаган телефон эрталаб кўзимизни очганимизда илк кўрадиган ва кечқурун уйқудан олдин энг охирги кўрадиган нарсамизга айланди. Тунда яхши ухлолмаслик, эрталаблари безовта уйғониш каби муаммолар кўпчиликда бор. Анча чарчоқли ва тиғиз бўлган, экранга кўп қарашдан иборат кунимизнинг бошланиши ҳам телефонга назар солишдан иборат бўлса, вужуд ва руҳ ҳолатини ёмонлаштириди. Бунинг ўрнига уйғонганингизни ҳис қилиб, янги кунга тайёрланиш яхшироқ танловдир.
2. Уйғоқлик ҳолатига тайёрланинг, атрофга бироз назар солинг.
Кунни бошлар экансиз, қилиниши керак бўлган илк иш-янги кунга мослашишдир. Уйқу ҳолатидан уйғоқлик ҳолатига ўтиш фақатгина будилникнинг чалиниши ва кўзларнинг очилишидан иборат эмас. Бу ёз кунида совуқ ҳовузга сакрашга ўхшайди. Иссиқ ҳавога ўрганган ҳолда совуқ муҳитга бирданига кириш-вужуд учун кутилмаган вазият бўлади. Уйқу ҳолатидаги вужуд учун уйғониш ҳам худди шундай. Шу туфайли уйғонишингиз билан аввало атрофингизга боқинг, назар солинг ва вужудингиз мослашишига бироз вақт беринг.
3. Медитатция.
Тиғиз, зўриқиш, қийин кунларда ўзингизга вақт ажратиш қийинлашиши мумкин. Аммо ҳар эрталаб бажаридиган 5-10 дақиқалик медитацияларингиз ҳам кунни бошлашингизга, ҳам кун давомида хотиржамлик ва хушкайфиятни сақлаб қолишингизга ёрдам беради. Европа олимлари биз мусулмонларнинг эрталабки фарз намозимиз айнан кунни соғлом муҳитда бошлашимизга энг яхши омил бўлишини бир нечта одамлар ўртасида ўтказган тажрибаларида исботлаб берганлар. Айниқса, бу ҳолат инсон нафасни тўғри олишига ёрдам беришидадир дейилади олимларнинг ҳисоботларида.
4. Овоз пайчаларини созлаш.
Кун бошланар экан, атроф-муҳитга ва уйғоқликка мослашдик, дейлик. Аммо кун давомида ишлатадиган овоз пайчаларимизчи? Улар ҳам бир неча соатлик сукутдан кейин гаплашишга ўтиши учун тайёрланиши керак. Бунинг учун уйғонишингиз билан баланд овозда гаплашмаслигингиз муҳим омил эканлигини унутмаслигимиз даркор.
Лекин шуни унутмаслик керакки, ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ таолога таваккал қилинг. Зарарли одатлардан ўзингиз ва яқинларингизни йироқда тутинг.
Маълумотлар асосида “Тиллар” кафедраси мудири Дилшод Насиров тайёрлади.