islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Эълоус сунан муаллифи Шайх Зафар Аҳмад Усмоний раҳимаҳуллоҳ таолонинг таржимаи ҳоллари

Эълоус сунан муаллифи Мавлона Шайх Зафар Аҳмад Усмоний бу китобни тоғалари Умматнинг ҳакими Имом Шайх Ашроф Али Таҳанавий (р.а) кўрсатмаларига биноан ёзганлар. Шайх Аллома Муҳаққиқ  Абдул- Фаттоҳ Абу Ғуддоҳ«Инҳоус сакан ила ман йутолиу Эълоус сунан» (Эълоус сунанни мутолаа қиладиган одамга хотиржамликни мукаммал қилиб бериш.)нинг биринчи жилдида Шайҳ Зафар Аҳмад Усмоний ҳақларида келтирган сўз билан кифояланамиз. Ушбу китобнинг биринчи жилдини Шайҳ Зафар Аҳмад Усмоний “Қоваиду фи улумил ҳадийс”(ҳадис илми усулларидан мухим қоидалар) номи билан хаётлик вақтларида нашр қилдирганди. Биз аввал Шайх  Абдул- Фаттоҳ Абу Ғуддоҳнинг Шайҳ Аҳмад Усмоний ҳақида айтган таржимаи холини келтирамиз. Кейин озгина сатрларни ўғиллари тамонидан айтилган сўзлар билан зиёда қиламиз:

“Аллома Муҳаққиқ баҳс қилувчи, изланувчи, тадқиқот олиб борувчи, ишончли, муфассир, муҳаддис, фақиҳ, усулчи олим, моҳир, зукко тарихчи, тақводор зоҳид суфий, билимдон Зафар Аҳмад ибн Латийф Усмоний Таханавий у зот 1310 йили Робиъул аввалнинг 13 куни ота ва бобаларининг диёри Дийвандаги илм даргоҳлари яқинида дунёга келди. У илмий даргоҳ Ҳиндистон шаҳрининг илмий марказларидан бири эди. Оналари бу зот 3 ёшга тўлганда вафот этганлар. Мамолари у зоти шарифни имконлари борича ўзларида нима илмлари бўлса, ундан аямай ўз вазифаларини жуда яхши адо этиб тарбия қилган. Бувилари хожи солиҳа аёл бўлган. Солиҳлик ва тақводорликни бувиларидан ўрганган. Шу сабабдан бўлса керак, ундаги илмга бўлган рағбат, ундаги ўчмас иштиёқ ўзининг замонасидаги илм истагидаги кишиларни мудрашдан уйғотди. Бу киши ҳақида чиройли ибратли маълумотларни илм йўлида йурган кишиларга намуна тарзида келтириб ўтамиз. Шу сабабдан балким бизларда ҳам илмга бўлган муносабатимиз, балким у зоти зарифдан бизга ҳам кўчса. У киши 5 ёшга кирганда Дийвандаги катта хофизлар хузурида Қуръони Карим қироатини ўрганишга киришди. “Дорул Улум” мударриси хофиз номдор Ғулом Расул ва бувиларининг  укалари мавлоно Назир Аҳмадга ўхшаган кишилардан таълим олди. У киши 7 ёшга тўлганда Урду ва Форс тиллари китобларини ўқишга, ҳисоб ва алгебра китобини ёзишга киришди. Бу илмларни Шайҳ Жалил Мавлона Муҳаммад Ёсиндан ўрганди. Муҳаммад Ёсин ҳозирда Покистонлик уломаларнинг каттаси Аллома Шайх Муҳаммад Шафеъ Дейбандийнинг отасидир. Ва яна исломий илмлар даргоҳи асосчиси Карачидаги улуғ муфтидан дарс олди. Кейин Дейбандан Таҳанабаҳундаги Мавлоно Муҳаммад Ашроф Али Таҳонавий тоғалари мажлисига кетди. У  одоб, наҳув, сарф ва арабий китоблар мутоаласини ўрганишга киришди. У ўша жойда забардаст олим мавлона Муҳаммад Абдуллоҳ Канкувҳийдан ҳам илм олишга мушарраф бўлди. Умматнинг Ҳакими номи билан машҳур бўлган тоғаларидан тажвид илмларидан ва “Талҳийсат ал- ашр” 10 қироат илмлари хулосасиданва Жалолиддин Румийнинг “Маснавий” дан баъзи бир жузларини тинглади. Ва Мавлона Саъид Аҳмаддан ҳам “Талҳийсат ал- ашр” китобидан дарс олди. Кейин Ҳакиймул умма номи билан машҳур бўлган тоғалари улуғ китоб “Баёнул Қуръон” китобини урду тилида ёзишга киришди. Ва жияни Зафар Аҳмад Усмонийни Камбурдаги “Жомиъул улум” мадрасасига юбориб уни киргизиб қўйди. “Жомиъул улум” мадрасасига Камбурдалик вақтида ўзи унга асос солганди. Жиянининг дарслари ва таълимини икки иршод берган шогирдлари қўлига топширди. У 2 шогирди Мавлоно Исҳоқ Бардаваний ва Мавлоно Муҳаммад Рашид Канбуврийлар эди. Зафар Аҳмад Усмоний улардан дарсликка киритилган ҳадислардан: “Саҳиҳи Бухорий”, “Саҳиҳи Муслим”, “Сунани Абу Довуд”, “Сунани Нисоий”, “Сунани Термизий”, “Сунани ибни Можжа”, “Мишкотул Масобийҳ”  ва шу билан биргаликда у китобларга куч берадиган уларни қўллаб қувватлайдиган мусталаҳул ҳадийс ва ҳадис илмларини ўргатадиган китобларни ўрганди ва ундан ташқари у иккисидан қўшимча тарзда фиқҳ, тафсир ва мукаммал адабиёт ва ақлий илмларни ўргатадиган китобларни ҳам ўқиб ниҳоялади.

Шаръий ва ақлий илмлар санадига эга бўлгандан сўнг, ўзининг қобилияти билан ажралган холатда ўзининг жидди жаҳди билан бошқа талабалардан ажралиб тургани учун Саҳаранафурга кўчди ва “Мазоҳирул улум” мадрасасида турди. Ва у ерда Имом Муҳаддис Фақиҳ Мавлона Халил Аҳмаднинг ҳадиси шариф дарсларига қатнашди. У зот “Базлул мажҳувди фи шарҳи Сунани Абу Довуд” китоби муаллифи эди. Мана шу Имом Муҳаддис Фақиҳ Мавлона Халил Аҳмаднинг дарсларини мукаммал олганидан сўнг, устозлари унинг қобилиятини кўриб унга ҳадисга ва бошқа нақлий ва ақлий илмларга ижоза бердилар. 1328 ҳижрий йили ўша жойда олий дарсларни ўз ниҳоясига етказди. Ўша вақтда у кишининг ёши 18да эди. Мана бу улуғ мартабага бу ёшда ноёб ёки забардаст бўлиш билан етилади. Мана шу муддатда у зоти шариф яна мантиқ, геомитрия ва олий математекани ҳам мукаммал тарзда ўрганиб бўлган. Ҳозир зикр қилинган китобларни мадрасани нозими Мавлона Абдул Латийф ва Мавлона Абдул Қодр Банжабийлардан олганини билдиради. Ўта юқори даражада пешқадамлиги, зукколиги, кучлилиги эътиборидан мазкур мадрасага мударрис этиб тайинланган. Ва у ерда 7 йилга яқин Фиқҳ, усул, мантиқ, фалсафа ва бошқа илмлардан дарс бериб, кейин Таҳонабаҳундаги “Имдодул Улум” мадрасасига дарс беришга ўтганлар. Ўша ерда дарсга киритилган 7 та суннат китобларидан: “Саҳиҳи Бухорий”, “Саҳиҳи Муслим”, “Сунани Абу Довуд”, “Сунани Нисоий”, “Сунани Термизий”, “Сунани ибни Можжа”, “Мишкотул Масобийҳ” ва унга  Фиқҳ ва Тафсир дарсларини қўшган ҳолда дарс бериш билан шуғулланди. Жуда ҳам ажойиб услуб билан баён қилиб дарс берарди.У кишининг қўлидан жуда забардас кучли олимлар етишиб чиқди. Ўша худудларда илмларни тарқатди ва инсонларга шариат йўлларини нурофшон қилиб берди, булар.

КейинМавлона Ҳакиймул Умма Ашроф Али Таҳанавий жиянлари Зафар Аҳмад Усмонийга «Иълоус Сунан» китобини ёзишни ва шу билан бирга ўзининг фатво ва дарс беришини ҳам унга юклади. Тоғаси уни шунақа даражада комил ва замонасида якка бўлишга имкониятлар яратиб берганди.Жиянлари юклатилган вазифаларни жуда чиройли тарзда бажарди(Фатво беришни маромига етказди, дарс беришни қойил мақом қилди ва “Иълоус Сунанни ҳам ёзди”).  Иълоус Сунанни ёзишга 20 йил кетди. 18 жуз китобнинг ўзига 2 жуз муқаддимага ҳаммаси бўлиб бу китоб 20 жузни ташкил этди. Унга қўшимча тарзда яна бир китобни қўшди: « Инжоул ватани анил издирои би Имамиз замани» (Замоннинг имомига тухмат қилишдан ер юзини қутқариш). Бу китобда Абу Ҳанифа ва у кишининг шогирдлари ва шогирдларининг ҳам шогирдлари ҳақида кенг ва батафсил маълумотлар берилган. Шогирдларидан фақатгина муҳаддис фақиҳлар билан чекланган ҳолатда китобда маълумотлар келтирилган. Бу китобнинг аввалги жузи 1387 йил Корачида босмадан чиқарилган. Кейин Аллома Ашроф Али Таҳанавий алайҳ жиянлари Зафар Аҳмад Усмонийга «Далоилул Қуръон ала масаилил Нуъмон»(Нуъмоннинг масалаларига Қуръоннинг далолатлари) китобини ёзишга буйруқ бердилар. Бу “Аҳкомул Қуръон” китоб тарзида ёзилган бўлиб, Жассос (р.а)нинг китобларига ўхшайди. Бу китоб 2 та катта мужаллад Нисо сурасига бориб тугаган. Бу китоб олимлар фақиҳлар тилида ёзилган бўлиб, у зот ёзган асар ҳақида хайратланиб ушбу гапларни айтишган “бу китобга қараш узлуксиз неъмат ва бу китобни топиш катта бир фатҳ” деб таъриф беришган.

Зафар Аҳмад Усмоний Таҳонада турган вақтларида Урду тилида бир қанча китобларини ёзди. Улар қуйидагилар: “Алқовлил матин фи ихфаи би Амин”(Аминни маҳфий қилишда мустаҳкам бир сўз), “Шаққул айни ан рофъил йадайни”(Икки қўлни кўтаришдан кўзни юмиш),  “Роҳматул Қуддус фи таржимати баҳжатин нуфус”(Аллоҳнинг раҳмати нафсларнинг баҳжасининг таржимаи ҳолида), “Фатиҳатул калам фи қироати холфал имам”( Имом орқасида қироъат қилиш тўғрисида гапнинг бошланиши)Ўша китобда ёзган: Имомнинг орқасидан қироъат қилиш ҳамма намозларнинг барчасида хусусан жаҳрий намозларда мумкинмас. Аммо маҳфий ўқиладиган намозларда мумкин, жоиз бу ҳақда Абу Ҳанифа(р.а)дан ҳам ривоят бор. Ашроф Али Тоҳанавий зиёратига борган чоғимда айтдим бу гап Абу Ҳанифа (р.а)гапидан ташқари Имом Муҳаммаднинг ҳам сўзи деб эшитганман. Шундайми?  десам тоғам ҳа буни Имом Муҳаммад ҳам шундай деган агарчи уни Ибни Хумом рад қилган бўлсалар ҳам, барибир уни Имом Муҳаммад айтган, биз Имом Муҳаммаднинг гапини қабул қиламиз деганлар. Яна “Кашфуд дужа ан важҳир риба”(Рибони юзини очиш ойни юзини очиш каби очиш)деб араб тилида китоб ёзган. Бу китоби “Фатовайи имдадиййа” китобини ичида чоп этилган. Бу “Фатовайи имдадиййа” деган китобда савол сўровчиларга жавоб берган. Юқорида зикр қилиб ўтгандек Ашроф Али Тоҳанавийга фиқҳда ва бошқа нарсалардан келган саволларга жиянлари Зафар Аҳмад Усмоний жавоб берган. Бу катта- катта 7 мужаллад китоб бўлган. Уни тоғалари Ашроф Али Тоҳанавий “Имдадул ахками фи масаилил халали вал харами”деб номлаган.

Кейин Бармадаги Муҳаммадия мадрасасига дарс беришга ўтганлар. Ва Ўша ерда таблиғ, ваъз ва тазкирлардан дарс берган. Кейин Тоҳанага қайтди ва “Далоилул Қуръон” ни ёзишга киришди ва шу билан бирга фатво берди ва илм берди.

Кейин Покистон ва Ҳиндистон бўлинишидан олдин,  Покистоннинг шарқидаги Доко деган жойдаги университетга дарс беришга ўтди. Ўша жойда аввал ҳадис, фиқҳ ва усулдан мударрис этиб тайинланиб, кейин мударрисларнинг бошлиғи этиб тайинланган. Ўша жойда 8 йил қолиб кетди. Ва ўша жойда “Жамиатул Қуръониййатул арабиййаҳ”деган олийгоҳга асос солган. Покистоннинг шарқидаги Қуръон, ҳадис, фиқҳ ва бошқа  илмларини таълим беришдаги энг ажойиб таълим бериш муассаси ҳисобланади.

 Сўнгра Покистонни ғарбига кўчган хозирги кунда Ашраф – обод хозирги (Хайдар-обод) деган жойга ўша ерда мударрисларнинг бошлиғи бўлган. Фатво сўровчиларга фатво савол  сўровчиларнинг саволига холати билан ҳам сўзи билан ҳам  фойда берарди. Талабаларга амали билан фойда берарди. Аллоҳ таоло у кишининг умрларини узоқ қилсин у кишининг ҳасанотларига ва илмларига баракот берсин. Офият кийимини у кишига кийғизсин, охиратлари мукаммал бўлсин, Аллоҳ таолодан буюк розиликка эришсин деб Абдулфаттоҳ  Абу  Ғуддоҳбу гапни “Қавоиду фи улумил ҳадис” деган китоби тахқиқининг муқаддимасида келтирган сўзлар билан ниҳоялади.

Шайх Зафар Аҳмад Усмоний роҳимаҳуллоҳ “Ҳайян ҳийнама тубян китабуҳу қоваид фи- улумил ҳадис деган китоби чоп қилинганда тирик бўлганлар. Шайх уламо Абдулфаттоҳ абу Ғоддаҳ  ҳафизаҳуллоҳнинг таҳқиқи билан бўлган. Шайхул ҳадис Ашраф-ободда танду Аллоҳёр деган жойда “Саҳиҳул бухорий”дан дарс берарди, ёши катта бўса ҳам, касалликлари кўп бўса ҳам, қуввати заифлашиб қолган бўлса ҳам, менга ўша вақтда айтди. Мен қачон касаллигим зиёда бўлишини сезсам “Саҳиҳул Бухорий”дан дарс беришни кўпайтираман деган эканлар. Аллоҳ таоло мени касаллигимга шифо берарди. Заиф касал бўлиши билан биргаликда, зикр нафлларни лозим тутган эдилар, жами саловотларни намозларни масжидларда ўқир эдилар, манашу йўлида катта тана оғирлигини кўтарардилар, у кишини тиллари умрини охирида Аллоҳнинг зикри билан ҳўл бўлди доим Аллоҳнинг зикри тилидан тушмай қолди. Рамазон ойида 1394 йил у кишини рўза тутишдан тўхтатди касалликлари туфайли лекин у киши бунга рози бўлмади ва айтдики: Ҳазрати Аббос розияллоҳу анҳу 90 ёшларида ҳам рўза тутишдан тўхтамаган, у киши рўза тутиб қаттиқ машаққатга йўлиқарди ҳаттоки сувни ичига кўмилиб оларди, лекин рўзани очиб фидя беришга ҳеч ҳам рози бўлмаган. Мен қандай қилиб фидя беришга рози бўламан дер эдилар. Хатто у киши Аллоҳ вафот эттиргунча умрининг охиригача шу холатда яшадилар. Хатто у киши 1394 ҳижрий сана зулқаъда ойида 84 ёшларида вафот этди. Аллоҳ таоло у зотга ўзининг раҳмати ва розилигидан жой берсин. У кишининг ўғиллари вафот этиш маҳалларини тарих қилиб ёзди.

Уролбек Мустанов Эълолус сунан китобидан ўзбекчага таржима қилди.

Чиройли эътиборларингиз учун раҳмат вассаламу алайкум

ва раҳматуллоҳи ва баракатаҳу.

16620cookie-checkЭълоус сунан муаллифи Шайх Зафар Аҳмад Усмоний раҳимаҳуллоҳ таолонинг таржимаи ҳоллари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: