Мадрасада таълим жараёни араб тилини ўрганишдан бошланган. Энг аввал
умумий курс сифатида ―Аввали илм ўқитилган. Аввали илм китоби ислом динининг
асосларини ўргатувчи савол-жавоб тарзида тузилган форс тилидаги ўқув қўлланмаси
бўлиб, унда ―Аввали илм нимадир? деган саволга Аллоҳни таниш, Пайғамбарни
тан олиш, Шайтонни англаш деган жавоб берилган. ―Аввали илм китоби талабаларга
бир неча кунларда ёдлаттирилган. ―Аввали илм дан сўнг араб тили грамматикаси,
морфологияси бўйича форс тилида ёзилган ―Бидон ўқитилган. Иккинчи йили араб
тили морфологияси бўйича араб тилида ёзилган ―Занжоний, форс тилида ―Муиззий‖
китоблари ўқитилган. Бу бошланғич мактаблардаги араб тили дарсларини такрорлаш
эди. Учинчи йилдан бошлаб араб тили грамматикаси чуқур ўзлаштирила
бошланган. Шу йили ―Қофия‖ ўтилган. ―Қофия‖ араб тилида ёзилган араб тили
грамматикасидир. Унда араб тилидаги феъл, от ва ҳарфлар ҳақида маълумот берилган.
Тўртинчи йилдан еттинчи йилга қадар ―Шархд Жомий (Абдураҳман Жомий
томонидан Қофияга ёзилган шарҳ)дан ―Қофия‖нинг ―Ал-марфуъот, ―Алмажрурот, ―Ал-мансубот, ―Ал-Мабнийёт‖ қисмлари ўргатилган. Буларнинг бари
араб тилидаги от, феъл, сўз, бирикмалар ва келишикларни ўқитишга бағишланган.
Саккизинчи йилда юқоридаги китобнинг ―Ҳамд (юқоридаги китобларнинг
бошланиши, яъни Аллоҳга ҳамду санолар айтиш қисми) ва ―Баҳси исм (Ҳамддан
кейинги қисмларида Куфа ва Басра олимларининг баъзи қоидалар бўйича тортишган
баҳслари) вдемлари ўқилган. Тўққизинчи йилга келиб ―Қутбий ҳошиясидан (араб
тилида ёзилган морфология) ―Ва роттабтуҳу ъала муқаддима‖ (муқаддимада тартиб
бердим, сўзнинг қаерда келтирилганлиги бу фикр муқаддимасида айтилган)
ўрганилган. Унинчи йили – ―Ҳамди Ақойид 34 китобида оятлар, ҳадислар мисолида
эътиқод масалалари ўрганилган (Аллоҳни тан олиш, охиратга ишонч, ғойиб олами ва
ҳ.к). ―Ҳамди Ақойид ―Ақоид‖ китобининг ҳамду санолар қисми саналган.
Кейинги йилларда ―Ақойид‖нинг ―Баъд (кейин, асосий мақсадга ўтишдан олдинги
сўз), ―Самава (осмонлар), ―Ҳақойиқ ул-айша (нарсаларнинг ҳақиқати, Аллоҳ
яратган нарсаларнинг ҳаммасини ҳикмати ва ҳақиқати бор) бўлимлари, босқич,
шарҳлар асосида ўрганилган. Ўн тўрт, ўн бешинчи йилларда ―Таҳзиб (эътиқод ҳақидаги) китобининг ―Ҳамд (ризқ берилган учун, бизга шу илмни осон қилганинг
учун ҳамду санолар бўлсин) ва ―Таърифи илм илмни таърифлаш, асосан
муқадимасида келтирилади) қисммлари ўргатилган. Ўн олтинчн ва ўн эттинчи
йилларда ―Ҳикмат ул-айн‖ (араб тилида ёзилган мантиқ) китоби ва унинг шарҳлари
ўргатилган. Ўн саккизинчн ва ўн тўққизинчи йиллар илми каломга оид қисман
илоҳиёт, қисман мантиқга оид ―Мулло Жалол, Ҳадиси шариф китоблари ўқилиб, шарҳ
қилинган. Қуръон тафсирларини ўзлаштирилиши билан, Бедилхонликни тугаши билан
мадрасадаги ўқув курси якунланган. Қуръон тафсири бўлган Юсуф Байзавийнинг
форс тилида ёзилган ―Тафсири Байзавий деган асаридан икки сура ўқитилиб шарҳ
қилинган.
4-курс талабаси Юлдашев Ҳамидуллоҳ