islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Сайловда қандай иштирок этаман?

Тошкент ислом институти талабалари учун «Сайловда қандай иштирок этаман?» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биносидан фойдаланиш бошқармаси бош юристконсулти, ТИИ ходими Жавоҳир Низамов мавзу тўғрисида талабаларга маълумот берди.

Маълумки, Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни 24 октябрга белгиланди. Сайловда Тошкент ислом институти ўқитувчи ва талабалари ҳам иштирок этиб овоз берадилар.

“Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1-моддасида шундай дейилган: “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бу ҳуқуқ фуқароларнинг референдумларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари сайловида қатнашиши орқали амалга оширилади”. 

Сайлов — мамлакат ижтимоий-­сиёсий ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнлардан бири. Ҳар бир сайловчи берган овоз юрт эртаси, келажагимиз ва фуқаролар ижтимоий-­сиёсий ҳақ­-ҳуқуқларини ўзида мужассамлаштиради. Шу маънода, фуқаролардан сайлов жараёнларида юксак мулоҳазакорлик талаб этилади. Халқ бугун кимга юксак ишонч билдирса, у эртага бутун мамлакат тақдирини белгилаб берувчи жараёнларни бошқаради.

Айниқса ёшларнинг мамлакат ижтимоий­-сиёсий ҳаётида фаоллиги давлат аҳамиятига эга муҳим масалалардан биридир.

ТИИ Матбуот хизмати

247080cookie-checkСайловда қандай иштирок этаман?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: