islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Хайр Ободийнинг ҳаёти ва ижоди

У кишининг тўлиқ исми Шайх Муфтий Ҳабибур Роҳман ибн Шайх Кабир Назир Аҳмад Хайр Ободий Утра-Прадеш вилоятидаги Аъзамгир ноҳиясининг Хайр Обод қишлоғига нисбати берилган.

У ҳижрий 1352 йил робиъ ус-соний ойининг 18 кунида (милодий 1933 йил 11 август жума кунида) Хайр Ободда туғилган. Ота ва она томонидан аждодлари жуда тақводор кишилар бўлишган. У зотнинг тоғалари ичида раббоний олим, салаф пешвоси, ўз замонасининг етук олими шайх Абдулмажид Буҳайровий ҳам мавжуд.

У зот ёшлик чоғларида Бағдодия китобини оналарида бошладилар. Сўнгра Хайр Ободдаги Манбаъул улум мадрасасига ўқишга кирдилар. У жойда Қуръонни, форс тилини, араб тили фанидан эса “Мезонус сарф”, “Муншаъиб” ва “Шарҳу миъати омил” китобларини Шайх Муҳаммад Ясин Ғолиб Фурий, Шайх Муҳамад Салмон ва отаси Шайх Назир Аҳмадда ўқиди.

Сўнгра Муборакфур шаҳридаги Жамиъатул-арабияга отасининг қистови билан ўқишга кирди ва уч йил давомида у ерда Шайх фақиҳ муфтий Муҳаммад Ясин, жомиъа раиси Шайх Абдулборий Қосимий ва Шайх Башир Аҳмад ҳамда бу даргоҳнинг кўп устозларидан таҳсил олди. Муқриъ Зоҳируддин деган буюк устозда бу вақт ичида Қуръон илмларини ҳам ўрганди. Барча шерикларидан дарсда пешқадам бўлди. Бу вақтда жомеъа илмда тараққий этганлиги ва барча талабалар бу мадрасада ўқишга интилиши билан орзуланадиган ҳолда эди. Ўша вақтда қолган мадрасалар бу жомеъадек илм даражада юқори мавқеъга эга эмас эди.

Сўнг отаси Хайр Ободийга Миъу шаҳридаги Дорул улумга ўқишга киришини ишора қилди. У, манашу мадрасага ҳам кириб, у жойдаги Шайх Муҳаммад Аминдан “Мишкотул масобиҳ”, “Девонул мутанаббий”, “Ас-сабъул муаллақот” китобларини ва Шайх Риёсат Алидан “Тафсирул жалолайн”ни ва Шайх Муйтий Низомиддиндан “Ҳидоя” ва “Сирожия” китобларини таҳсил олди.

Сўнгра шайх ал-Муслиҳ ал-Кабир Васиюллоҳ (бу зот ҳакимул уммат Ашраф Али Таҳонавийнинг мустаршидларидан бири)нинг маслаҳатига кўра Саҳоранфурдаги  Мазоҳирил улум жомеъасига ўқишга борди. У ерда ҳадис китобларини хоссатан “Саҳиҳи Бухорий”нинг аввалги жузини ва “Сунани Абу Довуд”ни шайхул ҳадис Закариё роҳимаҳуллоҳдан ва “Саҳиҳи Бухорий”нинг иккинчи жузини жомеъа мудири шайх Абдуллатифдан таълим олдилар. Аммо “Саҳиҳи Муслим” ва икки “Муватто”ни, “Сунани Насаий”ни шайх Манзур Аҳмад Саҳоранфурийдан ва “Сунани Термизий”ни ва “Шамоил”ни шайх муфтий Саъид Аҳмаддан ва “Маонил осор” ва “Сунани Ибн Можа”ни шайх Асъадуллоҳдан таҳсил олди. Ўз шерикларидан бу китобларни ўрганганлик даражасида юқорилаб кетди. Ўз шайхлари тарафидан илм олишга ҳарислиги жиҳатидан юқори эътиборларга сазовор бўлди. Келгуси йилда фатво бериш бўлимига ўтдилар. У жойда фатво бериш манҳажлари ва усуллари борасида “Шарҳу уқуди росмил муфтий” ва “Ад-дуррул мухтар” китобларини чуқур ўргандилар. Фатво бериш йўлларини ҳам машқ қилдилар. Сўнгра Девбанддаги Дорул-улум жомеъасига ўтиб у жойда “Саҳиҳ Бухорий” ва “Сунани Термизий” китобларини қайтадан шайхул Ислом ал-Мужоҳид Ҳусайн Аҳмад ал-Маданийнинг қўлида таҳсил олди. У зотни бу дарс ҳалқаси аср намоздан кейин бўлар, Хайр Ободий эса устозидан нафақат дарс балки ҳикмат ва фоидаларни ҳам териб олар эди.

Сўнгра у Лакнав шаҳридаги Дорул мубаллиғинга бориб Қодиёния ва шиалар тўғрисида чуқур маълумотларга эга бўлди ва шайх Абдушшакур (машҳур исломий мунозарачи) қўлида Хатоба ва мунозара усулларини ўрганиб бу борада кўп тажрибалар оширди. Шайх Абдушшакур эса касаллиги сабабли кўп дарс бера олмай, ҳар кун бомдоддан кейин Дорул мубаллиғинда доимий равишда битта ҳалқада дарс берар эУ ерда талабаларга каттаю кичик китобларни белгиланган тартибда тўрт йилдавомида дарс бериб, талабаларни “Мишкотул масобиҳ” китобини таҳсил оладиган савияга олиб чиқди. У зотнинг қўлида бир мунча замонамизнинг буюк олимлари таҳсил олдилар. Жумладан: қози Абдулаҳад ал-Азҳарий, шайх Муҳаммад Ҳанифлар.
Сўнгра Лакҳимфур мадрасасига ишга ўтдилар. У ерда шайх Абдулҳалимнинг буйруғи ва Ҳабибурроҳман Ал-Аъзамийнинг қистови билан Муродободдаги Ҳаётул улум жомеъасига ишга кетдилар. У жойда йигирма уч йилга яқин ишладилар. У ерда барча манҳажий китоблардан дарс бердилар. У зотнинг дарслари юқори даражадаги ғайрат ва иштиёқ билан адо этилар эди. Бу зотнинг юқори савиядаги дарслари сабаб Ҳаётул улум жомеъасининг номи кўкларга кўтарилди ва унин овозаси оламга достон бўлди.
Хайр Ободий эришган юқори илмий даражани эътиборга олиб жомеъадаги шайх Муҳаммад Ҳаёт Санбаҳлий, шайх Муҳаммад Ошиқ, шайх муфтий мушриф Ҳусайн ва бошқалар уни фатво бериш мансабига 1962 йилда сайладилар. Хайр Ободий бу мақомда фиқҳий китоблар ичидаги тарқалган турли хил усулий ва фуруъий масалаларни турли бурчакларини чуқур ўрганди. Манашу йилдан бери фатво бериш иши билан доимий шуғулландилар ва фатво беришда кучли ишонч ва нозик эътибор билан, шошилмасдан ҳар бир ҳукмни туб моҳияти ва сабаблари билан англаб фатво бердилар. Шу сабаб бу кишининг фатволари илмий ва оммавий қатламларда юқори эҳтиромга сазовор бўлди.
Ҳаётул улум жомеъасида ишлаган вақтларида истисно тариқасида турли хил исломий ва замонавий илмлардан имтиҳон топшириб университет имтиҳонлардан олдинги марҳалани ҳам бакалавр даражасининг имтиҳонларини ҳам топширди. Сўнгра шу ерда “Адабул-аробий” мавзусида магистрлик диссертациясини энг аъло баҳолар билан ёқлади. Али Гарҳ исломия жомеъасининг имтиҳонларини ҳам ҳудди шундай аъло баҳолар билан битирди.
Хайр Ободий ҳаётул улум жомеъасида дарс бериш, фатво бериш ишларида йигирма уч йил мобайнида шуғулландилар. Сўнгра Девбанддаги Дорул улум жомеъасида фатво бериш лавозимига 1404-ҳижрий санада ишга ўтдилар. Бу лавзимда йигирма тўққиз йил давомида ишлаб келмоқда. Жомеъанинг собиқ раиси Шайх Муқриъ Муҳаммад Тоййиб дорул ифтонинг муфтийси шайх Маҳмуд Ҳасан Гангуҳийнинг олдига кирди ва Дорул ифто бошлиғини ишларидан жуда машаққат чекаётганини кўрди. Шайх уларга манашу лавозимни тўлиқ эплайдиган илмий салоҳият яроқли бўлган кишини менга далолат қилинг, дедилар. Шунда шайх Маҳмуд Ҳасан албатта бундай сифатларга эга бўлган, бу ишни тўлиқ бошқарадиган ягона номзод бизнинг фикримизча муфтий Ҳабибурроҳман Хайр Ободийдир, деди. У номзод ҳозирда Ҳаётул улум жомеъасида ишлайди, деди. Агар Девбандга у кишини олиб келишга қодир бўлсангиз, манашуни қилинг, деди. Чунки бизга бутун жаҳондан турли хил фатво ва ҳукмлар юзланади. Буларга Хайр Ободийнинг фатволаридан яхшироғини топа олмаймиз, деди. Шунда шайх Муҳаммад Тоййиб у зотни Девбандга олиб келишга киришаман, дедилар. Муҳаммад Тоййиб шайх Манзур Аҳмад ан-Нўмоний ва шайх Абулмаосир Ҳабибурроҳман ал-Аъзамий бу борада маслаҳатлашдилар ва у зотни Девбанднинг муфтийси этиб тайин қилдилар.
Ажойиб тасодифлардан бири Хайр Ободийни Али Гарх университетининг диний ишлар қисмига ўша вақтда тайинланиши бўлди. Мана шу қарор университетнинг раис ноиблари (проректор) ва устозлари тарафидан маъқулланди. Дарҳақиқат Хайр Ободий бу ерда ўқув ишларида маъсулиятли ишларни ўн йил давомида юқори даражада адо этди. Лекин шу вақт ичида ҳам намозларни жамоат билан адо этишда, салоҳият ва тақвода кўпчиликка намуна бўлдилар. Шу сабаб Хайр Ободий ҳақида университетнинг мудири шундай деди: “Мен хинд диёридаги кўп ислом олийгоҳларини битирувчилари билан яшадим. Улар олийгоҳларни битиргач бизнинг университетимизга киргач оз вақт ўтиб, интизомни ҳурриятга ва диний урф одатларга қарши чиқишга ўзгартирадилар. Лекин Хайр Ободий бундай бўлмади. Балки динига қатъий гўзал амал қилиш билан барчага намуна бўлди. Дунёнинг зебу зийнатларига ошиқ бўлмади.ди. У ерда шайх Абдуссалом Форуқийнинг қўлида “Наҳжул балоға”, “ат-туҳфатул исна ашария” китобларини чуқур ўрганди. Устозлари шайх Содиқ Аҳмад Лакнавийнинг қистови билан “Мунозара рошидия” ва “Ҳужжатуллоҳил балиғо”, “Муҳозаратул умамул исломия” китобларига таълиқ ёздилар. Яна у ерда муҳаддис шайх Ҳабибур роҳман Аъзамийнинг қўлида “Девонул хамоса” китобини ҳам тўлиқ таҳсил олди.

Маҳораштра вилоятидаги “Маъҳадул милла” мадрасасида дарс беришни бошлади. У ерда талабаларга каттаю кичик китобларни белгиланган тартибда тўрт йилдавомида дарс бериб, талабаларни “Мишкотул масобиҳ” китобини таҳсил оладиган савияга олиб чиқди. У зотнинг қўлида бир мунча замонамизнинг буюк олимлари таҳсил олдилар. Жумладан: қози Абдулаҳад ал-Азҳарий, шайх Муҳаммад Ҳанифлар.
Сўнгра Лакҳимфур мадрасасига ишга ўтдилар. У ерда шайх Абдулҳалимнинг буйруғи ва Ҳабибурроҳман Ал-Аъзамийнинг қистови билан Муродободдаги Ҳаётул улум жомеъасига ишга кетдилар. У жойда йигирма уч йилга яқин ишладилар. У ерда барча манҳажий китоблардан дарс бердилар. У зотнинг дарслари юқори даражадаги ғайрат ва иштиёқ билан адо этилар эди. Бу зотнинг юқори савиядаги дарслари сабаб Ҳаётул улум жомеъасининг номи кўкларга кўтарилди ва унин овозаси оламга достон бўлди.
Хайр Ободий эришган юқори илмий даражани эътиборга олиб жомеъадаги шайх Муҳаммад Ҳаёт Санбаҳлий, шайх Муҳаммад Ошиқ, шайх муфтий мушриф Ҳусайн ва бошқалар уни фатво бериш мансабига 1962 йилда сайладилар. Хайр Ободий бу мақомда фиқҳий китоблар ичидаги тарқалган турли хил усулий ва фуруъий масалаларни турли бурчакларини чуқур ўрганди. Манашу йилдан бери фатво бериш иши билан доимий шуғулландилар ва фатво беришда кучли ишонч ва нозик эътибор билан, шошилмасдан ҳар бир ҳукмни туб моҳияти ва сабаблари билан англаб фатво бердилар. Шу сабаб бу кишининг фатволари илмий ва оммавий қатламларда юқори эҳтиромга сазовор бўлди.
Ҳаётул улум жомеъасида ишлаган вақтларида истисно тариқасида турли хил исломий ва замонавий илмлардан имтиҳон топшириб университет имтиҳонлардан олдинги марҳалани ҳам бакалавр даражасининг имтиҳонларини ҳам топширди. Сўнгра шу ерда “Адабул-аробий” мавзусида магистрлик диссертациясини энг аъло баҳолар билан ёқлади. Али Гарҳ исломия жомеъасининг имтиҳонларини ҳам ҳудди шундай аъло баҳолар билан битирди.
Хайр Ободий ҳаётул улум жомеъасида дарс бериш, фатво бериш ишларида йигирма уч йил мобайнида шуғулландилар. Сўнгра Девбанддаги Дорул улум жомеъасида фатво бериш лавозимига 1404-ҳижрий санада ишга ўтдилар. Бу лавзимда йигирма тўққиз йил давомида ишлаб келмоқда. Жомеъанинг собиқ раиси Шайх Муқриъ Муҳаммад Тоййиб дорул ифтонинг муфтийси шайх Маҳмуд Ҳасан Гангуҳийнинг олдига кирди ва Дорул ифто бошлиғини ишларидан жуда машаққат чекаётганини кўрди. Шайх уларга манашу лавозимни тўлиқ эплайдиган илмий салоҳият яроқли бўлган кишини менга далолат қилинг, дедилар. Шунда шайх Маҳмуд Ҳасан албатта бундай сифатларга эга бўлган, бу ишни тўлиқ бошқарадиган ягона номзод бизнинг фикримизча муфтий Ҳабибурроҳман Хайр Ободийдир, деди. У номзод ҳозирда Ҳаётул улум жомеъасида ишлайди, деди. Агар Девбандга у кишини олиб келишга қодир бўлсангиз, манашуни қилинг, деди. Чунки бизга бутун жаҳондан турли хил фатво ва ҳукмлар юзланади. Буларга Хайр Ободийнинг фатволаридан яхшироғини топа олмаймиз, деди. Шунда шайх Муҳаммад Тоййиб у зотни Девбандга олиб келишга киришаман, дедилар. Муҳаммад Тоййиб шайх Манзур Аҳмад ан-Нўмоний ва шайх Абулмаосир Ҳабибурроҳман ал-Аъзамий бу борада маслаҳатлашдилар ва у зотни Девбанднинг муфтийси этиб тайин қилдилар.
Ажойиб тасодифлардан бири Хайр Ободийни Али Гарх университетининг диний ишлар қисмига ўша вақтда тайинланиши бўлди. Мана шу қарор университетнинг раис ноиблари (проректор) ва устозлари тарафидан маъқулланди. Дарҳақиқат Хайр Ободий бу ерда ўқув ишларида маъсулиятли ишларни ўн йил давомида юқори даражада адо этди. Лекин шу вақт ичида ҳам намозларни жамоат билан адо этишда, салоҳият ва тақвода кўпчиликка намуна бўлдилар. Шу сабаб Хайр Ободий ҳақида университетнинг мудири шундай деди: “Мен хинд диёридаги кўп ислом олийгоҳларини битирувчилари билан яшадим. Улар олийгоҳларни битиргач бизнинг университетимизга киргач оз вақт ўтиб, интизомни ҳурриятга ва диний урф одатларга қарши чиқишга ўзгартирадилар. Лекин Хайр Ободий бундай бўлмади. Балки динига қатъий гўзал амал қилиш билан барчага намуна бўлди. Дунёнинг зебу зийнатларига ошиқ бўлмади. Йигирма уч минг маош олсада, саккиз юз ўн беш рупий билан хаёт кечирар, оддийлик ва қаноат билан хаёт кечирар эди”.
Хайр Ободийнинг урду тилида бир неча асарлари бор. Фақат “Ал-Миск Аш-шазий” асари араб тилидадир. Бу асар муаллифнинг энг машҳур асарларидан биридир. Урду тилидаги асарлари:
1. Тазкиротул мусанифийн
2. Қуръон урозки ҳуқуқ
3. Сийроту Ҳамза
4. Масаилу саждати саҳв
5. Масаилу суд
6. Масоилу имомат
7. Закотки аҳаммият
8. Намозки аҳаммият
9. Илм
10. Мисоли сийрат
11. Шаб бароат
12. Фатаво ҳабибийя(мудаллал)
13. Таълиқот ала фатаво рошидийя
14. Шарҳу муфид ат-толибин маа ҳалл ал-луғот мааҳу ҳалл таркиб наҳвий
15. Таржамату китоб ал-азкор линнававий
16. Ҳалл луғот зод ат-толибийн
17. Ал-фатаво ал-жадидаҳ
18. Иймон ва яқин
19. Муҳаббат илоҳий
20. Муҳаббат росул
21. Ромазон урос ки рўзайи
22. Қурбоний
Хайр Ободий раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳи Бухорий” ва “Сунани Абу Довуд” китобларини шайхул ҳадис бўлган Муҳаммад Закариё Кондеҳлавий раҳимаҳуллоҳнинг қўлларида таҳсил олдилар ва у кишига тариқатда байъат қилди. Ҳамда Закариё Кондеҳлавий раҳимҳуллоҳ Хайр Ободийни буюк ишлар ва кучли риёзатларга олти ой давомида таклиф қилди. Сўнга Кондеҳлавий раҳимаҳуллоҳ Кондеҳлавийга тарқатдаги ўзларининг халифалик ва ижоза хирқасини кийгизишни ирода қилди. Шунда Хайр Ободий бу ишдан бош тортиб: “Мен бу масъулиятни кўтаришга тоқат қилолмасам керак. Мен илм ва дарс ўқишни бошқаларига қараганда кучли даражада хоҳлайман. Агар мен бошқа ишга машғул бўлсам, бу иккиси ҳақларини тўлиқ қоим қила олмасликдан қўрқаман”, деди. Кейин Кондеҳлавий бу кишини ўз ҳолига қўйдилар.
Сўнгра Закариё Кондеҳлавийнинг тариқатдаги улуғ ноибларидан бири Маҳмуд Ҳасан Гангуҳий Хойрободйни чақириб, у кишига манашу хирқани кийгизди ва Хайр Ободий нафсни поклашлик ва уни ислоҳ қилишда доим бўлди. Бу кишининг йўлларига кўп инсонлар юра бошладилар. Ҳозирги кунгача мингдан ошиқ инсонларни тариқатда тарбияловчи киши ҳисобланади.
Хайр Ободий раҳимаҳуллоҳ ёшлигиданоқ Аллоҳ таолодан қўрқиш, тақво ва салоҳият билан сифатланган зот эди. У зотнинг оналари шундай дейди: “Хайр Ободий ёшлик чоғлариданоқ бирор кишини сўкмади ва маломат қилмади. У саккиз, тўққиз ёшлариданоқ намозларни масжидда жамоат билан ўқишга қатти мавозабат, эҳтимом қилар эди. Намоздан кейин одамларнинг ичида туриб уларга хутба қилар, уларга ваъз насиҳат қилар ва Аллоҳни эслатар эди. Ўзи доимо намоз ва дарсларга эҳтимом берар эди. Доим одми кийнар ва қандай таом насиб қилса, ўшани ер эди. Кўпинча толиби илмлий даврида шайх Васиюллоҳ, шайх мужоҳид Аҳмад Маданий, шайх Закариё Кондеҳлавий, шайх Асъадуллоҳ раҳимаҳуллоҳларнинг мажлисларига ҳозир бўлар эди. Буларнинг илм ва зикр мажлисларига ҳозир бўлиши эса Хайр Ободийни ноёб жавҳарга ва камёб дурга айлантирди”. Хайр Ободий ўз замонида ибодат, тақво ва қалбнинг поклиги ҳамда сийратнинг софлигида ёлғиз инсонлар сарасига айланди. Эрта, кундузги ва кечки зикрларда доим бўлишда замонасининг ёлғиз шахсига айланди. У киши муқаддам ўтган зотларга энг яхши ноиб бўлган кишилардан биридир. Аллоҳ таоло бу кишини биз учун ва барча мусулмонлар учун захира қилсин. Ҳамда бизни Пайғамбар алайҳис салом ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига эргашишга муваффақ қилсин. Бу дадамнинг таржимаи ҳолларидан мўжаз таржимаи ҳолдир. Агар мен у зотни ишларини, хусусиятларини бирма-бир санашга киришсам, мақом тор ва калом кўпайиб кетар эди, дейди у кишининг Марғубулҳақ Қосимий деган ўғиллари.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом
институти Модул таълим тизими 3-курс талабаси
Бабажанов Фозилжон Садуллажонович

307940cookie-checkХайр Ободийнинг ҳаёти ва ижоди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: