islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ибн Ҳажарнинг яшаган даврда ҳадис илми ривожи

Муаллифнинг таржимаи ҳоли

Насаби:

У Шаҳобиддин Абул Фазл Аҳмад ибн Алий ибн Муҳаммад Ал-Асқалоний, Мисрда туғилиб, ўсган, Қоҳирада яшаган, баъзи ота-боболарининг лақаби бўлган «ибн Ҳажар» номи билан танилган.

Туғилиши:

У Мисрда, ҳижрий 773-йилда қадимий Мисрнинг Нил дарёси бўйида туғилган, ота-онаси кичиклигида вафот этиб кетган, у етим ҳолда улғайган.

Қуръони каримни ёд олиши:

У тўққиз ёшида Қуръонни ёд олган, у нодир зако ва комил ҳофизага эга бўлган ва ибн Ҳожибнинг «Ҳовий», «Мухтасар» ва бошқа китобларини ҳам ёд олган.

Сафарлари:

У Маккаи-Мукаррамага сафар қилади, кейин у ҳадиси-шариф билан қизиқиб қолади ва Ҳижоз, Шом, Миср диёрларидан бўлган буюк шайхлардан, айниқса, ҳофиз Ироқийдан ҳадис илмини талаб қилади, Балқиний, ибн Мулаққан ва бошқалардан фиқҳни ўрганади, кейин улар унга дарс ва фатво беришга ижозат берадилар.

У луғат илмини Мажд Ферузободийдан, Қуръоннинг баъзи қисмини етти қироатда Танухийдан олган. Кўп илм ва фанларда жидду-жаҳд қилиб, юксак ғояларга етган. Сўнг у ҳадиси-шарифни ёйишни бошлаган ва ҳадисларни мутолла, дарс, қироат ва тасниф қилиш билан доимий машғул бўлган.

Тасниф қилган асарлари:

Унинг таълиф қилган асарлари юздан ошади, ҳадис илмларидан бирор илм йўқки, унинг ўша илмда асарлари бўлмасин. Унинг энг машҳур асарлари:

«Ал-Исоба фи асмаис-саҳоба».

«Таҳзибут-таҳзиб».

«Тақрибут-таҳзиб».

«Таъжилул-манфаа бизаваид рижалил-аимматил-арбаа».

«Нахбатул-фикр фи мусталаҳ аҳлил-асар».

«Нузҳатун-назар фи тавзиҳ нахбатил-фикр фи мусталаҳ аҳлил-асар».

«Булуғул-маром мин адиллатил-аҳкам».

«Фатҳул-борий бишарҳи саҳиҳил-Бухорий».

«Тағлиқут-таълиқ».

10-«Ад-Дурарул-камина фи аъйанил-миатис-самина».

Энг сара фикрларни очиқлашда мушоҳада сайри. У зотнинг китоблари.

“Миср қозиларидан юкни кўтариш”, ибн Ҳажар,  1/ 85-88.

Умр хабарлари ҳақида умумий билдириш, бу ҳам уники, 1/ 3, 116.

Саккизинчи юз йиллик булоқларида яширилган дурлар,  бу ҳам уники, 3/ 64, 191.

Порлоқ юлдузлар, ибн تغري بردي , 15/ 382-383.

Мусаффо булоқнинг шофиъ далилига ровийнинг хилофи, бу ҳам уники, 1/ 64.

Ҳофизларнинг табақалари иловасига боқиш, ибн Фаҳд Маккий, 326-с.

Шайхул-ислом ибн Ҳажарнинг таржимаи ҳолидаги дурру-гавҳарлар, Саховий, 3-ва ундан кейинги саҳифалар.

Тўққизинчи аср аҳлининг ёрқин шуълалари, бу ҳам уники, 2/36.

Миср ва Қоҳира тарихидан гўзал маърузалар. Суютий 1/363.

10- Ҳофизлар табақаларининг иловаси, Суютий, 380-с.

11- Чашмаларнинг чашмасидан ақиқ шодалари, бу ҳам уники, 45-с.

12- Ҳофизлар табақалари, Суютий, 552-с.

13- Саодат мифтоҳи ва саййидлик мисбоҳи, Тошкўприлизода, 1/236.

14- Рижолларнинг исмларида дурлар, Микнасий, 1/64.

15- «Нахбатул-фикр»нинг шарҳининг шарҳидаги дур ва ёқутлар, Мановий, 1/ 36-70.

16- «Кашфуз-зунун», Ҳожи Халифа, 1/7.

17- Олтин парчалари, ибн Имод, 7/270.

18- «Бадрут-толеъ», Шавконий, 1/78.

19- «Ийзоҳул-макнун», Исмоил Пошшо, 1/13.

Агар унинг фақатгина «Фатҳул-борий» китобининг ўзи бўлсайди, унинг ҳадис илмлари ва бошқа турли илм-фанларда юксак мартабага эга бўлганига далил ва фахр бўларди, айни пайтда унинг фаҳмда, таҳқиқда, тавозеъда, ҳилмда, тақвода ва бошқа мақталган сифатларда ҳам қадрининг улуғлигига далил бўлган бўлар эди.

Агар, унинг мана шу «Нузҳатун-назар»дан бошқа асари бўлмаганида ҳам бу асар унинг шу илмда юксак истеъдод ва шарафга эга эканига кифоя қиларди.

Вафоти:

Ибн Ҳажар ҳижрий 852-йил зул-ҳижжа ойининг саккизида шанба кечасига ўтган тунда Аллоҳнинг раҳматига қовушди. Аллоҳ уни Ўзининг солиҳ бандаларини ва илмига омил уламоларни мукофотлагани каби исломдан ва мусулмонлардан хайрлар билан гўзал мукофотласин.

Унинг бу илмдаги ўрни:

Ҳофиз, имом ибн Ҳажар (Аллоҳ у зотни раҳмат қилсин) бу «Нузҳатун-назар» китобида фақатгина нақл қилувчи бўлиб қолмай, балки, мунаққид нақл қилувчи ҳам бўлган, яъни у нақл қилади, қабул қилади ва рад ҳам қилади, унинг раддияси далил ва ҳужжат билан бўлган, у қанча-қанча фикрларни аксини исбот қилган, қанчадан-қанча таҳқиқ қилинган қавлларнинг заиф тарафларини очиб берган.

Ҳофиз ибн Ҳажар уламоларнинг фикрларига қарши раддия ва мунозараларда исломий хулқ ва адабнинг тимсоли бўлган. У хато фикр билдирган кишининг хатосини чиройли тарзда, латифанамо иборалар билан баён қилиб берган. «Нузҳа» китобида бунга жуда кўп мисоллар мавжуд бўлиб, ўқувчи уни мулоҳаза қилиб кўриши мумкин.

Ибн Ҳажар муқаллидгина бўлиб қолмаган, у имом ва мужтаҳид бўлган, у ўзининг ижтиҳодларида ҳам муҳаққиқ имом бўлган. Кўп вақтларда унинг фикрлари ўзининг дақиқлиги ва ижодийлиги билан ажралиб турган.

Шоядки, муаллифнинг бу «Нузҳа» асари унинг илмий сифатларига яққол далил бўлар, чунки бу асар муҳаддислар олдидаги ҳадис илми ва унинг бўлимларини баён қилиш усулида мухтасар, кенг қамровли ва ижодий асардир. Шунингдек, муаллиф бу илмнинг турли масалаларида соғлом ва жиддий илмий таржиҳ ва таҳқиқларга эътибор қаратган.

Ибн Ҳажар ҳадис илмларининг турли соҳаларида кенг билимли ва ўткир нуфуз соҳиби эди. Бунга далил; у «Нузҳа»да ўзи у ҳақида ёзмаган ҳадис илмларидан бир илм ҳақида камдан-кам зикр қилади, яъни у бу шарафли илмнинг барча соҳаларида қалам юритган. Қуйида «Нузҳа»нинг бир неча жойларида у ўзининг таълиф қилган асарларига ишора қилганлари келтирилади. Бундан, муҳтарам ўқувчи билсинки, масала, фақатгина даъво масаласи эмас, балки, у айни ҳақиқат бўлиб, бу нарса унинг ҳақиқатда ИМОМ эканини билдиради.

Шу билан бирга, мана шу нарса ҳам аён бўладики, имом ибн Ҳажар қанчадан қанча фикрларни тўғрилади, неча-неча китобларни таълиф қилди ва кўпдан-кўп имом ва уламоларнинг асарларини тасниф қилди.

«Нузҳа»да уларга қилинган ишоралар орқали унинг ҳадис илмларига                 қўшган ҳиссаси «Нузҳа» асаридан аён бўладики, ибн Ҳажар жуда кўп асарлар таълиф қилган, жуда кўп мусталаҳот ва раъйларга илмий таҳқиқлар қилган. У «Нузҳа»ни ўшаларга ишора қилиб,қўшади, улар қуйидагилар:

«Нухбатул-фикр», буни у «Нузҳатун-назар»нинг муқаддимасида зикр қилган бўлиб, у ибн Салоҳнинг «Улумул-ҳадис»ига талхисдир.

«Нузҳатун-назар шарҳу нухбатил-фикр», бунда у саралашни шарҳ қилган. У «Нузҳа»нинг муқаддимасида шундай дейди: «Биродарларимдан бири унга бундан ҳам муҳим нарсани талхис қилиб беришимни сўради, мен латиф вароқларга уни талхис қилдим, сўнг уни «Нухбатул-фикр фи мусталаҳи аҳлил-асар» деб атадим, мен бу китобни ўзим ижод қилган тартибда ва усулда ёздим, унга нодир истисноларни ва зиёда фойдаларни қўшдим. Кейин ўша биродар иккинчи марта рағбат қилиб, бу асарнинг рамзларини ечиб берувчи, хазиналарини очиб берувчи, мубтадиъларга махфий бўлган сирларни ошкор қилиб берувчи шарҳ битишимни сўради. Мен унинг саволига  ўша маслакларга дохил бўлишни тилаган ҳолда жавоб бериб, у китобнинг шарҳида, унинг изоҳи ва йўналишида муболаға қилдим. Унинг четларидаги яширин сирларидан огоҳ этдим, чунки, уйнинг соҳиби унинг ичидаги нарсалардан энг кўп бохабардир. Менга аён бўлдики, унинг ёйилган суратда бўлиши лойиқроқдир, изоҳларини унинг ичига жойлаштириш мувофиқроқ ва афзалроқдир, ва натижада мен мана шу солиги(йўловчиси) кам бўлган йўлдан юрдим».

308040cookie-checkИбн Ҳажарнинг яшаган даврда ҳадис илми ривожи
2 та фикр мавжуд
  1. AZIZ

    Ибн Ҳажарнинг яшаган даврда ҳадис илми ривожи, BU MAQOLA MENGA JUDA YOQDI, BUNI TAYYORLASHDA XIZMAT QILGANLARDAN OLLOH ROZI BO’LSIN. KATTA RAXMAT SIZLARGA

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: