Ўйинлар – самарали тил ўрганиш жараёнинг ажралмас қисми. Улар рақобат муҳитини яратиб, зўрма-зўракилик ва мажбурият хиссини камайтиради. Ўйин хотирада янги ўзлаштирилган материални мустаҳкамлаш, такрорлаш ва амалиётда қўллаш имконни яратибгина қолмай, қатнашчиларни зерикиш ва ўта расмийликдан халос қилади. Бундай муҳитда хотира ва мия фаоллашади, ўқиш самараси ўсади. Қуйида бир неча орфографик ўйинлар келтирилган бўлиб, улар сўз ясаш, ҳарфларнинг ўрнини билиш, сўз қўллаш каби малакаларни ривожлантиришга қаратилган 6 та ўйин билан танишинг. Уларни синфда ҳам, дўстлар ёки оила даврасида ҳам ўйнаш мумкин. Ўқитувчи ролини, агар у бўлмаса, исталган билағон қатнашчи эгаллайди.
1. СЎЗ ЙИҒИШ
Ўйин учун 10 дақиқа ажратилади.
Ўйиннинг мақсади: ҳарфларни бириктириш орқали сўз ясаш
кўникмаларини ривожлантириш.
Жараён: ўқитувчи тингловчиларга кўрсатмасдан йирик ҳарфлар билан инглизча сўзни қоғозга ёзади ва уни ҳарфларга бўлиб кесади, сўнг “менда сўз бор эди, ҳозир у ҳарфларга ажралиб кетди, ким бу сўзни топади?” деб, ҳарфларни стол устига ёйиб ташлайди. Сўзни биринчи бўлиб топган ва уни ёзув тахтасига ёзган тингловчи ғолиб ҳисобланади. Ҳаракат шу зайлда давом этади.
- НАВБАТЧИ ҲАРФ
Ўйин учун 10 дақиқа ажратилади.
Ўйиннинг мақсади: сўзда ҳарфларнинг ўрнини анақлаш кўникмаларини ривожлантириш.
Жараён: ўқитувчи гуруҳни 3 та жамоага бўлади ва тингловчиларга карточкалар тарқатади, улардан, имкони борича, “навбатчи ҳарф” ёрдамида кўп сўз ёзиш сўралади. Бунда “навбатчи ҳарф”нинг сўздаги аниқ жойини ўқитувчи айтиб ўтиши шарт.
Масалан: “Бугун бизнинг навбатчи ҳарфимиз “о” ҳарфи, у сўзда биринчи бўлиб келади. Қайси жамоа азоси “о” ҳарфи билан бошланган кўп сўзларни ёзув тахтасига ёзса, ўша жамоа ғолиб ҳисобланади.
(open, onion, orange, own, ……)
- SMS ЎЙИНИ
Ўйин учун 15 дақиқа ажратилади.
Ўйиннинг мақсади: ўрганувчиларнинг ёзиш ва сўз қўллаш кўникмаларини ривожлантириш.
Жараён: ўқитувчи гуруҳни 3 та ёки 4 та жамоага бўлади, сўнг ёзув тахтасига инглизча сўзни ёзиб қўяди. Тингловчилар шу сўз ёрдамида SMS матнини тузишлари керак. Жамоанинг бир азоси сўзнинг биринчи ҳарфи билан бошланувчи SMS матнини ва ҳоказо , иккинчиси эса берилган сўзнинг иккинчи ҳарфи ҳарфи билан бошланувчи SMS матнини ёзиши керак.
Масалан: desk – 1) Do your exercise!
2) Every day you should brush your teeth.
3) Send me my book, please.
4) Kate is always at home.
- КИМ КЎПРОҚ СЎЗ ЁЗАДИ
Ўйиннинг мақсади: ўрганувчиларнинг эгаллаган ёзиш ва сўз қўллаш кўникмаларини текшириш.
Жараён: Ўқитувчи гуруҳни 3 та ёки 4 та жамоага бўлади. Ҳар бир жамоа ёзув тахтасига ўрганилган мавзулар бўйича имкони борича кўп сўзларни ёзиши керак.
Масалан: Тахминий мавзулар: “Greetings and partings”, “At the airport”, “Kinds of sport games ”, “The seasons”.
- ТОПИШМОҚ
Ўйиннинг мақсади: ўрганувчиларнинг мантиқий ва эркин фикр юритиш кўникмаларини ривожлантириш.
Ўйин жараёни: рақамлар қатори намойиш этилади, уларнинг орасида бир нечта рақамлар тушиб қолдирилади. Тингловчилар тушиб қолган рақамларни топиб айтишлари керак.
Масалан: 1, 2, 3, 5, 6, 8, 9, 10. (4, 7).
- THERE IS … КОНСТРУКЦИЯСИ
Ўйиннинг мақсади: дарсда ўтилган сўз ва ибораларини ҳамда There is…. конструксиясини мустаҳкамлаш ва ўз нутқида қўллаш кўникмаларини ривожлантириш.
Ўйин жараёни: ўқитувчи гуруҳни 2 та жамоага бўлади ва бир қутининг ичига тингловчиларга маълум бўлган предметларни солади.
Ҳар бир жамоа аъзоси There is…. конструксиясини қўллаб навбат билан қути ичида нима борлигини айтиши керак.
Масалан: P1: There is a book in the box.
P2: There is a pencil in the box.
P3: There is a pen in the box.
Қайси жамоа кўпроқ предметларнинг номини хатосиз айтса, ўша жамоа ғолиб ҳисобланади.
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
Камолиддин Зияев,