islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ИСТИВО МАСАЛАСИ: САЛАФ ВА ХАЛАФ УЛАМОЛАР ИМОМ АШЪАРИЙ ВА ИМОМ МОТУРИДИЙ БИЛАН ЯКДИЛ БЎЛГАНЛАР (тўққизинчи мақола)

81. Муҳаддис олимлардан шайх Қосим ибн Қутлуғбека Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (879-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ал-мусояра» китобида айтадилар:

أجاب أهل الحق بأن الاستواء مشترك بين معان… والمعنى األيق الاستيلاء

Ҳаққ аҳли жавоб берганларки, истиво сўзи кўплаб маʼнолар ичра муштаракдир… Энг лоиқ бўлгани эгаллаш маъносидир.

82. Саййид Аҳмад ибн Муҳаммад Туркий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (879-ҳижрий санада вафот этганлар) «Иймон» рисоласида қуйидагича ёзганлар:

فإن قيل لنا أين الله إن لا يستقر على العرش في السماء؟ فنجيب لهم لا يجوز أن يقول في الله أين أو كيف لأن الله لا يتصور بالعقول فعلى ذلك قالوا ما تصورته أو توهمته فإن الله غير ذلك

Агар бизга: «Аллоҳ таоло осмонда Арш устида жойлашмаган бўлса, унда қаерда?» – дейилса, жавоб бериб айтамизки, Аллоҳ ҳақида «қаерда» ё «қандай» дейиш жоиз эмас. Чунки Аллоҳ ақллар билан тасаввур қилинмайди. Шунинг учун ҳам айтишганки, сиз нимани тасаввур қилсангиз, нимани ўйласангиз, Аллоҳ ўшандан бошқачадир.

83. Муфассир имомлардан Бурҳониддин Бақоий раҳматуллоҳи алайҳи (885-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Назмуд-дурар фий таносубил-аяти вас-сувар» китобида «истиво»ни қуйидагича тафсир қилганлар:

أوجده وأحدث خلقه وأخذ في التدبير له أخذا مستوقى مستقصى مستقلا به لأن هذا شئن من يملك ملكا ويأخذ في تدبيره

Аршни яратди ва унинг халқини пайдо қилди ва уни эҳтиётлаб, мукаммал тарзда, мустақил равишда бошқаришни бошлади. Чунки бу мулкка эга бўлган ва уни бошқарадиган Зотга хосдир.

84. Аллома Шамсуддин Муҳаммад Никсорий раҳматуллоҳи алайҳи (901-ҳижрий санада вафот этганлар) имом Алий ибн Усмон Ўший раҳимаҳуллоҳнинг «Бадъул-амолий» китобига ёзган шарҳида айтадилар:

إن الاستواء يذكر ويراد به الاستيلاء والاتمام والاستقرار فلا يكون حجة مع الاحتمال بل على أن الترجيح للاستيلاء لأن المقام مقام مدح فلو حمل على غيره لا يبقى مدح

Дарҳақиқат, истиво лафзи зикр қилинган ва ундан эгаллаш, мукаммал қилиш ва истиқрор ирода қилинган. Эҳтимол билан эмас, балки эгаллш маъносининг таржиҳ қилинган гап эканига ҳужжат бор. Чунки бу ўрин мақтов ўрни бўлиб, агар ундан бошқа нарса эҳтимол қилинадиган бўлса, мақтов маъноси қолмайди.

85. Имом Жалолиддин Суютий раҳматуллоҳи алайҳи (911-ҳижрий санада вафот этганлар) устози Жалолиддин Маҳаллий раҳимаҳуллоҳ билан бирга таълиф этган «Тафсирул-Жалолайн» китобида «Мулк» сурасидаги «Ман фис-самааи» оятини шундай тафсир қилганлар:

ءأمنتم من في السماء: سلطانه وقدرته

Подшоҳлиги ва қудрати осмонда бўлган Зотга иймон келтирдингизми?!

Суютий раҳимаҳуллоҳ «Ал-канзул мадфун вал-фулкил машҳун» номли китобида ҳам айтадиларки:

العرش أعلى العالم وليس شيء بأعلى منه ولا أظهر ولذلك خص الاستواء عليه وهو استواء استيلاء فمن استولى على أعظم المخلوقات استولى على ما دونه

Арш оламдаги энг улкан нарсадир, унданда каттароқ, унданда зоҳирроқ ҳеч нарса йўқ. Шу боис унга истиво қилиш хосланди. У эгаллаш маъносидаги истиводир. Яратилмиш нарсаларнинг энг буюгини эгаллаган Зот ундан бошқа нарсаларни ҳам эгаллагандир.

86. Шайх Шиҳобиддин Аҳмад ибн Муҳаммад Қосталоний раҳматуллоҳи алайҳи (923-ҳижрий санада вафот этганлар.) «Иршадус сорий шарҳу саҳиҳил Бухорий» номли китобларида шундай ёзганлар:

ذات الله منزه عن المكان و الجهاة 

Аллоҳ таолонинг зоти барча макондан ва барча тарафдан покдир.

87. Шайхзода номи билан машҳур муфассир аллома Муҳаммад ибн Муслиҳуддин Мустафо Қувжавий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (951-ҳижрий санада вафот этганлар) имом Байзовийнинг тафсирига ёзган ҳошиясида шундай ёзадилар:

ولا يتوهم أيضا من استوائه على العرش كونه معتمدا عليه مستقرا فوقه بحيث لولا العرش لسقط لنزل ولأن ذلك مستحيل في حقه تعالى لاتفاق المسلمين على أنه تعالى هو الممسك للعرش والحافظ له وأنه لا يحتاج إلى شيء مما سواه بل المراد من الاستواء على العرش – والله أعلم – الاستيلاء عليه ونفاذ التصرف وخص العرش بالاستيلاء عليه لأنه أعظم المخلوقات

Шунингдек, Аллоҳнинг Аршга истиво қилишидан Унинг Аршга суяниб турган ёки Арш устида қарор топган бўлиши гумон қилинмайди. Чунки агар шундай бўлганда, Арш олиб қўйилса Аллоҳ тушиб кетарди. Шу боис, Аллоҳ таоло Аршни тутиб турувчи, уни муҳофаза қилувчи ва Ўзидан бошқа бирор нарсага муҳтож бўлмайдиган Зот эканлиги эътиборидан, юқоридаги гап Аллоҳ таоло ҳақида маҳол нарсадир. Аршга истиво қилишдан мурод эса – Аллоҳ билгувчироқ, Аршни эгаллаш ва мукаммал тасарруф қилишдир. Арш яратилмишлар ичида энг улуғИ бўлгани учун уни эгаллаш дея хосланди.

88. Мавлоно Ошиқуллоҳ Бадриддин ибн Муҳаммад Ҳаққоний Кобулий раҳматуллоҳи алайҳи (997-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзлари битган «Эътиқоду аҳлир-Рижал фий маърифатиллаҳи Зил-жалал» номли асарида, жумладан, қуйидагиларни ёзганлар:

وما اجتمع السلف والخلف أن الله ربنا لا استقر في مكان ولا جرى عليه زمان ولا أحوته جهة لأن كل ذلك من أوصاف الحوادث لا من أوصاف المحدث والله العالي المتعالي ذو الجلال منزه عن كل ما قال أهل البدع والضلال

Олдингию кейинги уламолар ижмў қилган гап шуки, дарҳақиқат, Роббимиз Аллоҳ бирор маконда жойлашмаган, Унга замон жорий бўлмаган, Уни бирор тараф қамраб олмаган. Чунки буларнинг бари яратилмиш нарсаларнинг сифатларидандир, Яратувчининг сифатларидан эмас. Энг олий, энг юксак, тенгсиз буюклик эгаси Аллоҳ бидъат ва залолат аҳли айтган барча нарсалардан покдир.

89. Шайх Абул Қосим Аҳмад ибн Яъқуб ибн Иброҳим ибн Саноуллоҳ Ҳиндий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (1001-ҳижрий санада вафот этганлар) «истиво» ояти ва «жория ҳадиси» ҳақида шундай деганлар:

فعلم علينا عن ما سبق أن المراد – الله أعلم – من استوى على العرش استولى وملك وقهر ومن حديث الجارية أن الله فوق السماء سلطانه وقدرته وأمره 

Юқорида келган маълумотлардан бизга аён бўладики, «Аршга истиво қилди»дан мурод – Аллоҳ билгувчироқ! – эгаллади, подшоҳ бўлди, ҳукмрон бўлди деганидир. «Жория ҳадиси»дан эса Аллоҳ – Унинг салтанати, қудрати ва амри само устида экани ирода қилинган («Ақоиду аҳлис-сунна», шайх Аҳмад Абул Қосим).

90. Мулла Алий Қорий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (1014-ҳижрий санада вафот этганлар.) «Ал-фиқҳул акбар»нинг ўзлари ёзган «Ар-ровзул азҳар» деб номланган шарҳида қуйидагиларни айтганлар:

اما علوه تعالى على خلقه المستفاد من نحو قوله تعالى: وَهُوَ الْقَاهِرُ فَوْقَ عِبَادِهِ فعلو مكانة و مرتبة لا علو مكان كما هو مقرر عند اهل السنة و الجماعة

Аммо У зот таолонинг махлуқотларидан олий экани Аллоҳ таолонинг «У бандалари устидан ғолибдир» сўзидан истифода қилинган. Бас у зот мавқе ва мартаба жиҳатидан олийдир, макон жиҳатидан эмас. Зеро бу аҳли сунна вал жамоа наздида қарор топган.

استوى بلا وصف الإستقرار ولا نعت الإتصال لأن كلاهما في حق الله تعالى من المحال

Аллоҳ таоло жойлашиш сифатисиз, ўрнашиш наътисиз истиво қилган. Чунки ушбу иккала сифат Аллоҳ таолога нисбатан эҳтимолдан йироқдир (“Зовъул-маолий шарҳу бадъил-амолийʼ китобидан).

Тошкент ислом институти битирувчиси

Нуриддинов Йўлдошбек Иброҳим ўғли

106210cookie-checkИСТИВО МАСАЛАСИ: САЛАФ ВА ХАЛАФ УЛАМОЛАР ИМОМ АШЪАРИЙ ВА ИМОМ МОТУРИДИЙ БИЛАН ЯКДИЛ БЎЛГАНЛАР (тўққизинчи мақола)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: