islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Илм ва амал (учинчи мақола)

ЎРГАНИШ ЗАРУР БЎЛГАН НАРСАЛАР

Биринчидан, Аллоҳ таоло ягона илоҳ эканлигини далиллар билан кўриб-ўрганиб, тушуниб етиш керак. Маълумки, ким фикр қилиб осмонни кўтарилганига, ер теккисланганига, мустаҳкам биноларга ва ўзининг жасадига эътибор бериб қараса, шундагина у шунча нарса ўзидан-ўзи пайдо бўлмаган ва бу нарсаларни ясўвчи-яратувчиси борлигини англаб етиши керак. Чунки ҳар бир нарсанинг ҳам ясовчиси бор: бинони қурган устаси, ҳар бир янги ривожланишнинг асосчиси бўлади.

Шу билан бир қаторда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни содиқ эканликларини, Қуръонни Аллоҳни танитувчи энг катта мўъжизалигини толиби илм тушуниб етиши керак.

Сўнгра агар инсон шу айтиб ўтилган нарсаларни ва Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайхи ва саллам рост ҳақиқий Аллоҳнинг элчиси эканликларини далили билан мўъжизалар орқали ўрганиб-тушуниб етса, демак у, яъни толиби илм ҳудди туя ўз арқонини эгасига бергани каби, ўзининг арқонини Аллоҳнинг ва Росулининг шариятига бериши керак. Қачонки шу ишни қилмаса, демак у этиқодида камчилик борлигини, тўғирлаш зарур бўлган жойини билиб олиши лозим.

Сўнг тўлалигича Исломни, Аллоҳни яратувчи эканини, Пайғамбаримизни ростгўй чин элчи эканлигларини англаб етиши керак. Сўнгра, фикр эътиқодини тўғрилаганидан кейин таҳорат қилишни ва уни фарз вожибларини, намозни ва унинг фарзларини, закотни (агар мол-мулки закотга этса), ҳажни (агар мукаллаф бўлса ва қурби етса), шунингдек яна инсонга фарз бўлган бошқа амалларни ўрганиб чиқиши керак. Шундан сўнгра, бу санаб ўтилган ишларни толиби илм тўлиқ бажариб бўлиб, кейин фазилатларга ўтиши керак.

Сўнгра, Қуръонни ёдлаш ва тафсирини ўрганиш билан машғул бўлиши керак. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳадисларидан ҳам хабари бўлиши, уларнинг сийратларини ўқиб чиқиши, ҳамда саҳобаларни яшаб ўтган ҳаётлари билан қизиқиши ва уламоларнинг ҳаётидан ҳам билиши керак. Шу тариқа толиби илм илм йўлида давом этади.

Сўнгра, наҳвни (араб тили граматика қоидаларини) ўрганиш билан тўғри чиройли гапиришни ўрганиши, қоидаларни ўзлаштириши, луғавий сўзларни хоҳ фиқҳда, хоҳ тафсирда, хоҳ ҳутбада бўлсин ўрганиб чиқиши керак. Шулардан кейингина у инсон илмини мукаммаллаштиради. Ва мен барча зарурий амалларни кетма-кетлигини сизга санаб бердим. Яъни, сиз Аллоҳга тўлиқ ишонмасдан, ёки ишонса ҳам далилини билмасдан олдин Қуръон ёдлаш, ҳадис, сийрат ўрганишингиз ножоиздир. Чунки, кўриб турганингиздек, уларданда муҳимроқ ва зарурроқ нарсалар бор.

Шулардан кейин китоб ёзиш ҳам, ёзиш учун ҳиммат ҳам керак бўлмайди. Қачонки ҳиммат чала бўлмаса ўлмайди, муроду-мақсадга эришиш учун керакли тажриба бўлиши керак. Сен қачон шу нарсаларни кетма-кетлигида ўқиб-ўрганиб чиқсанг, шундагина сенинг ҳимматинг баланд бўлади, қаламинг тинмайди ва инсонларга илм талабида эканингни исботлай оласан. Агар аксини қилсанг, шунча илм олиш ҳимматлари бор бўла туриб, лекин уларнинг ҳеч қайсисини амалга оширолмайсан. Негаки улар оддий орзуга айланади ва орзу қилишдан -ҳиммат талаб қилишдан олдин сабабларини, унга етказадиган йўлларни ушлаш керак. Энг асосий йўллари эса шу тепадаги амалларни кетма-кетлигида ўрганиб чиқишдир: биринчи, Аллоҳни ва Аллоҳнинг Росулини таниш, Қуръон ёдлаш ва тафсирини ўрганиш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳадисларини ўқиш, сўнг Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларини ва уламоларнинг сийратларига ўтиш, кейин эса араб тили грамматика қоидаларини, ҳутба қилишни сирларини, ишлатилиши керак бўлган сўзларни ўзлаштириш муҳимдир. Шулардан кейингина толиби илмнинг ҳиммати, иродаси, орзуси юқори бўлади ва у ниятига албатта эришади.

Ва агар сен шу нарсаларни олишга қийналсанг, дангасаликни сезсанг, неъмат берувчи Зотдан – Аллоҳдан бу нарсани тўлиқлигича беришини сўраб илтижо қил. Шунда сенга ҳеч қачон хайру-яҳшилик келмай қолмайди, ва ҳеч қачон хайру-барокат ўтиб кетмайди, магар сен Аллоҳга маъсият-гуноҳ қилмасанг. Ким Аллоҳга яқинлашса ва интилса Аллоҳ уни муроду-мақсадига эриштиради ва излаган нарсасини ҳадия қилади. Аммо ким Аллоҳдан юз ўгирса, шақий-бадбахт, жоҳил бўлади ва ҳаёти икки дунё бадбахтлигида ўтади.

Давоми бор…

Таржимон: “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси О.Маҳкамова

129690cookie-checkИлм ва амал (учинчи мақола)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: