Янги туғилган чақалоқнинг эмиши араб тилида (разоъ) ўтмишда ҳам, ҳозирда ҳам долзарб масалалардан бўлиб келябди. “Разоъ” сўзининг маъноси “сут эмиш”дир. Шариатда разо дейилганида боланинг бошқа аёл кўкрагидан икки ёшгача сут эмиши ва бунинг ҳукмлари билан боғлиқ масалалар тушунилади. Чақалоқ онасидан бошқанинг сутини эмса ёки унинг сути ичирилса, разоъ ҳукми собит бўлади.
Фақат икки ярим йил ичида бир сўриш билан. Бу муддатни Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: ”Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир” (Аҳқоф сураси,15-оят) деган оят билан белгилаб қўйган.
Бу Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг ижтиҳодларидир.
Аммо Абу Юсуф ва Муҳаммад “икки йил”,деганлар. Уларнинг далили Бақара сурасидаги:
“Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар . (Бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир” (233-оят) деган оятдир.
Худди шу маъно Набийиммиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча ҳадиси шарифларида ҳам таъкидланган.
Демак, бола икки ёшидан кейин эмса, шаръий эмизиш пайдо бўлмайди. Онанинг сути онанинг бир бўлаги бўлиб, зарурат юзасидан шариат болага унинг истеъмолига руҳсат берган. Икки ёшдан кейин эмизиш ҳаром саналади.
Оиша разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Насаб жиҳатидан (никоҳи) ҳаром бўлганлар эмиш жиҳатидан ҳам ҳаром бўладилар”, дедилар”.
Яъни насаб жиҳатидан қайси тоифадаги аёлларнинг никоҳи ҳаром бўлса, эмиш туфайли ҳам ўша тоифаларнинг ҳам никоҳи ҳаром бўлади.
Эмиш собит бўлганда эмизган аёл боланинг онасига, эри унинг отасига, болалари ака-укаси ва опа-сингилларига айланадилар. Шунингдек, бошқа қариндошлар ҳам эмган болага эмикдош бўладилар.
Шу эътибордан қуйидагиларнинг никоҳи ҳаром бўлади :
1.Эмизган она .Бунга момолар ҳам киради.
2.Эмикдош қиз.
Бир одамнинг хотини бегона қизни эмизса, ўша қиз эмизган аёлнинг эрига ҳам қиз бўлади.
Бунга эмиш туфайли бўлган қизнинг қизи ҳам, ўғилнинг қизлари ҳам киради. Яъни кишига унинг эмикдош қиз набиралари ҳам ҳаромдир.
3.Эмикдош опа-сингиллар.
4.Эмикдош аммалар.
5.Эмикдош холалар.
6.Эмикдош ака-укаларнинг қизлари.
7.Эмикдош опа-сингилларнинг қизлари.
8.Эмикдош қайноналар.
Бунда эркак учун унинг хотинини эмизган аёл ва ўша аёлнинг онаси ҳаром бўлади.
10.Эмикдош фарзандларнинг хотинлари.
11.Хотинининг эмизган қизи.
Худди насабдаги каби биродарининг синглиси унга ҳалол бўлади.
Насабда бир кишининг ота бир ака ёки укаси бўлса-ю , ўша биродарининг она бир , ота бошқа синглиси бўлса, мазкур кишига мазкура сингил ҳалол бўлади.
Худди шунингдек, бировнинг эмикдош укаси ё акаси бўлса-ю, унинг эмикдош бўлмаган, насабдан бўлган синглиси бўлса, мазкур кишига ҳалол бўлади.
Игна ёрдамида юборилган сут, эркакнинг сути ва таомга аралаштирилган сут ила ҳаромлик собит болмайди.
4-курс талабаси Холмирзаева Дилноза