islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Онлайн қабул-2021: ҳужжат топшириш бўйича йўриқнома

2021-2022 ўқув йили учун Тошкент ислом институтига абитуриентларнинг ҳужжатлари 20 июндан 20 июлгача онлайн шаклда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади.

Асосий ойнада олий таълим ва ўрта махсус таълим муассасаларига ҳужжат топширувчилар учун саҳифалар мавжуд.

1. Тошкент ислом институтига ҳужжат топширишда сайтнинг “Oliy ta’lim muassasalariga hujjat topshirish uchun” қисмидаги “Kiring va ariza to’ldiring” тугмаси босилади:

2. Олий таълим муассасалари саҳифасига кирилгач, “Asosiy ma’lumotlar” қисмидан  “

3. Абитуриентнинг фамилияси, исми, отасининг исми, жинси;

-Тамомлаган ўрта махсус таълим муассасаси номи рўйхатдан танланади, тамомлаган йили ва мадраса дипломи серия рақами ёзилади:
-Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
-Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
-Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
-“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
-“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
-“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
-“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
-“Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
-“Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
-“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
-Бошқа ўрта махсус ислом билим юрти.

– Тест синовини топшириш ёзув алифбоси кирил ёки лотин танланади;

– Миллати;

– Туғилган йили (ой, кун);
-Туғилган жойи (Республика, вилоят, туман/шаҳар);
– Доимий яшаш манзили (паспорт бўйича доимий яшан жойи (республика, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, овул, кўча, уй ва хонадон рақами);
– Паспорт маълумотлари (серия, рақам, ким томонидан ва қачон берилган);
– Иш стажи (мавжуд бўлса) каби маълумотлар киритилади.

4. Ота-онаси ҳақида маълумот:
-Отаси (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили (ой, кун), иш жойи);
-Онаси (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили (ой, кун), иш жойи);

5. Боғланиш учун электрон почта, телефон ва қўшимча рақам киритилади.

6. Қуйидаги ҳужжатларнинг электрон шакли аризага бириктирилади:
-3.5х4.5 расми;

-мадраса дипломи
-Паспортнинг расмли томони;
-Паспортнинг пропискали томони;
-диплом иловаси каби ҳужжатлар илова қилиб бириктирилади.

Охирида электрон аризани юбориш учун сақлаш тугмаси босилади.

Бир абитуриент 2 та диний таълим муассасига ҳужжат топширмоқчи бўлса, ариза рад этилади. Ва албатта, маълумотларни тўғри тўлдиришга ҳар бир абитуриентнинг ўзи масъул, шунинг учун аризани тўлдиришда хато қилманг.

7. “Ариза ҳолатини текшириш” қисмига паспорт серия ва туғилган кун санасини киритиш орқали абитуриентлар аризанинг қабул қилингани ёки рад этилганини билишлари мумкин.

Агар ариза рад этилган бўлса, рад этилиш сабаблари изоҳда ёзиб қўйилади. Камчиликларни тўғирлаб маълумотларни таҳрирлаш мумкин:

⚠️Эслатма:

Маълумотларни нотўғри ва хато киритиш ёки тўлиқ киритмаслик, электрон ҳужжатларнинг бири йўқлиги ёки хиралиги, селфи фотосурат каби камчилиги бор аризалар рад этилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат – дипломи йўқ абитуриентлар аризаси рад этилади.

Имтиҳонгача ҳали бор, лекин ундан олдин муваффақиятли ҳужжат топшириб олишда абитуриентларга омад тилаймиз!

156460cookie-checkОнлайн қабул-2021: ҳужжат топшириш бўйича йўриқнома
11 та фикр мавжуд
  1. Isaqova Muqaddas

    Agar ariza toldirilganda rasmda hatolik bo`lsa qanday o`zgartirish mumkin. Rasm ozgartirish joyidan o`zgarmayapdi.Iltimos amaliy yordam bering/Oldindan rahmat

  2. Феруза

    Ассалому алайкум. Билмокчи булганим, кизлар ва аеллар учун сиртки, кечки ёки иккинчи мутахассислик буйича укиш ташкил этилганми? Каердан тулик маълумот олса булади? Жавоб учун олдиндан рахмат.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: