Фарз намозда бир ракатда битта сурани такрор ўқиш мутлақо макруҳ ҳисобланади.
Фарз намозида биринчи ракатда ўқиган сурани иккинчи ракаатда такрор ўқиш макруҳ ҳисобланади. Аммо бошқа сурани ўқишни билмаса зарурат юзасидан макруҳ бўлмайди.
“Хулоса” китобида: “такрор ўқиш суннатда келмаган, яъни Набий алайҳиссалом бундай қилишга буюрмаганлар шунинг учун бу иш макруҳ ҳисобланади”, дейилган.
Нафл намозда битта сурани такрор ўқиш мутлақо макруҳ ҳисобланмайди. Яъни бир ракатда такрор ўқиса ҳам, иккинчи ракатда ўқиса ҳам макруҳ ҳисобланмайди. Чунки Набий алайҳиссаломнинг таҳажжуд намозида бир оятни такрор-такрор ўқиганлари ворид бўлган.
Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим