Шаржа жамоат ишлари бўлими Шаржа Ал-Даид магистралида, амирлик кампуси ёнида янги Ислом дунёси боғини очди. Янги лойиҳанинг мақсади – Шаржанинг араб дунёсида маданий маркази сифатида обрўсини мустаҳкамлаш.
Боғга ташриф буюрувчиларга 15 нафар ислом уламолари ҳақида маълумот берилади ва у ерга кириш бепул. Боғда маданий экспозициядан ташқари, болалар учун ўйин майдончаси ва оилалар учун овқатланиш жойи, саккиз метрли фаввора ва 100000 кв. метрли яшил ҳудуд ташкил қилинган. Ёзнинг жазирама кунларида меҳмонлар ёпиқ йўлакчалар бўйлаб юришлари мумкин.
Ташкилотчиларнинг фикрича, БААдаги Ислом боғи дам олишга мўлжалланган бўлиб, дарахтлар ва уларнинг остида оқиб турувчи сувлар шаклида қурилган.