islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қарз беришнинг ҳукми нима?

Шариатда муҳтожларга кўмак беришга тарғиб қилинган. Шунга кўра қарз беришнинг умумий ҳукми мандуб, яъни уни адо қилиш афзал амал ҳисобланади. Аммо қарз сўровчининг ҳолатига қараб мазкур ҳукм ўзгаради:

– агар қарз сўровчи ношаръий бўлмаган бирор зарурий эҳтиёжи учун сўраётгани аниқ бўлса, ўзига тўқ кишининг унга қарз бериб туриши вожиб бўлади;

– агар қарз сўровчининг олган қарзини маъсият ишларга сарфлаши аниқ бўлса, унга қарз бериш ҳаром бўлади;

– агар қарз сўровчи олган қарзини маъсият бўлган ишларга сарфлаши аниқ эмас, аммо эҳтимоли бўлса, унга қарз бериш макруҳ яъни номаъқул амал саналади;

– агар қўлида маблағи бор киши бирор зарурий эҳтиёж учун эмас, балки тижоратига кўпроқ пул тикиб янада мўлроқ пул топиш учун қарз сўраса, унга қарз бериш ҳукми мубоҳ, яъни жоиз бўлади.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

168480cookie-checkҚарз беришнинг ҳукми нима?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: