islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Диний соҳа вакиллари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Селекторда “Вақф” хайрия жамоат фондига ажратилган пул маблағларининг жойлардаги тақсимоти каби масалалар кўриб чиқилмоқда.

Айни дамда, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан соҳа вакиллари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.

Йиғилишда диний соҳада хизмат қилаётган ходимларнинг коронавирус пандемияси давридаги фаолияти самарадорлигини янада такомиллаштириш ва долзарб вазифалар муҳокама қилиняпти.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти, хусусан, “Вақф” хайрия жамоат фондига ажратилган пул маблағларининг жойлардаги тақсимотига оид масалалар кўриб чиқилмоқда.

❗️Видеоселектор давом этмоқда. Йиғилиш тафсилотлари ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

169940cookie-checkДиний соҳа вакиллари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: