islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Муҳими кўнгилда бўлса, бўлди”ми?

CАВОЛ: Баъзи ука-сингилларимизга динимиздаги баъзи буйруқларни эслатсак, улар: “Муҳими кўнгилда бўлса, бўлди” – деган жавобни беришади. Замонани рўкач қилиб, кўнгилда борку, деб юравериш тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай гаплар илмсизлик натижасидир. Динимизни билмаслик, емоқ- ичмоқ, кийиниш қўйингки барча ишларда ғайридинларга тақлид қилишнинг натижасидир. Шариат талаблари эслатилганда асосий ғами дунё ташвишларию ҳою-ҳаваслари бўлиб қолган умматдан бундан бошқа яна нима жавоб кутиш мумкин.

Аслида Ислом ва имон бир бутундир. Яъни, Ислом ўзи ичига намоз, рўза, закот, ҳаж ва шу каби зоҳирий амалларни, имон эса қалбга боғлиқ ихлос, муҳаббат, содиқлик ва шу каби ботиний амалларни ўз ичига олади. Бу иккиси эт билан тирноқдир, уларни ажратиш мумкин эмас. Чунки динни ҳар ким ўзича тушуниб, ўзича ҳаётга жорий қила олмайди ва бунга ҳаққи ҳам йўқ. Аллоҳ таоло Исломни бизга Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом орқали етказди. Демак, динни у кишидан ўрганамиз ва У Зотни ўзимизга ўрнак қилиб оламиз. Бошқа йўл йўқ. Ана энди Пайғамбаримиз алайҳиссалом Аллоҳ таоло билан фаришта орқали, гоҳида ҳеч қандай воситасиз боғланиб турган бўлсалар, У Зотнинг имони комил имон бўлган бўлса, “менинг қалбимда бор”, дейишга энг ҳақли зот у киши эдилар. Лекин Пайғамбаримиз алайҳиссалом Исломдаги зоҳир амалларни ҳеч камчиликсиз бажардилар. У Зотнинг аёллари ҳам энг покдомон, ҳаёли эдилар. Улар ҳақида Аллоҳ таоло: “Эй Набий, жуфтларинги, қизларинга ва мўминларнинг аёлларига айт: жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳимли зотдир”, – деб марҳамат қилади (Аҳзоб сураси, 59-оят). Улар ҳам бу оятдан кейин “қалбимизда бор”, деб жоҳилиятдаги каби очиқ-сочиқ юришда давом этмадилар, балки сатри авратни лозим тутдилар. Номаҳрамлар билан қандай муомала қилишни бошқаларга ўргатдилар.

Баъзилар ҳаддидан ошиб “ҳозир нечанчи асрда яшаяпмиз”, деб ўзларининг фисқини хаспўшлашга ҳаракат қиладилар. Аллоҳ таолонинг оятларини менсимаслик унга парво қилмаслик инсонга дунё ва охиратда хорлик келтиради. Гуноҳдан тониш, яна бир гуноҳдир. Ундан кўра банда айбига иқрор бўлиши ва тавба қилиб ўзини ўнглаши икки дунёси учун ҳам яхши бўлади. Тавфиқ Аллоҳдан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

171260cookie-check“Муҳими кўнгилда бўлса, бўлди”ми?
2 та фикр мавжуд
  1. Сиз уша китопти оз колиз бн беродизми кайтарвомохчисиз йо има журналисларга шунака хукук берилганми призидент совгасини кайтарип ол дип бу йозган нарсезда китоп ди азизлигидан кура ичидеги тиллоди купро гапирип йозипсиз максад тилломи тушунмадим. Курон ди Ислом Каримов шахсам узи берганакан сизга кайтарволасан дип бермаган карзим борлиги учун карздор бупкоме дип сизга совга дип берганакан. Тойир Хожи оламдан отипти авлодига коган дур хоп сиз нима авлодмидиз орага сукилип китопти тортвомохчи буляпсиз сизга ким бурук берди йо ким хукук берди призидент совгасини кайтарвол дип . Пиризидент берган нарсаларини йегятган бусез нештасига призидент сова клип уй беран шулардиям тортволасми ака курон бн уйгашяпс товба килорин урип куймасин.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: