islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкентда Ҳадис илми мактабига кириш учун ижодий имтиҳон бўлиб ўтди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари учун кириш имтиҳонларига старт берилди.

Бугун, 3 сентябрь соат 7:00дан бошлаб Ҳадис илми мактабига кириш учун “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис” фани бўйича ижодий имтиҳон бўлиб ўтди.

Пандемия сабабли абитуриентларга қулайлик яратиш учун имтиҳонлар Самарқандда эмас, Тошкентда, Ҳазрати Имом майдонида ўтказилди.

Ҳадис илми мактаби учун “Ўзбекистон тарихи” фанидан тест синови эртага, 4 сентябрь куни Тошкент ислом институти ҳовлисида бўлиб ўтади.

Бугунги ижодий имтиҳонда абитуриентлар карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда қабул имтиҳонларига киритилди:

– дизенфекция тоннелидан ўтказилди;

– тана ҳарорати масофадан ўлчаш қурилмаси орқали ўлчанди;

– тиббий ниқоб, қўлқоп ва кепка билан таъминланди.

Хабарингиз бор, Тошкент ислом институтида кундузги ва модуль таълими йўналиши бўйича кириш имтиҳонлари қуйидаги саналарда ўтказилади:

Кундузги таълим:

2020 йил 7 сентябрь – “Фиқҳ ва ақоид”, “Ўзбекистон тарихи” фанлари (тест синови).
Мандат 2020 йил 08 сентябрь куни эълон қилинади.

Модуль таълими:

2020 йил 08 сентябрь – Ихтисослик фанлар мажмуаси ва ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуаси (тест синови)
Мандат 2020 йил 09 сентябрь куни эълон қилинади.

Имтиҳонларни ўтказиш жойи – Ҳазрати Имом мажмуаси очиқ майдон қисми.

Мир Араб олий мадрасаси бўйича:

  • 2020 йил 10 сентябрь “Фиқҳ ва ақоид”, “Ўзбекистон тарихи” фанлари (тест синови).

Имтиҳон ўтказиш жойи – Мир Араб олий мадрасаси биноси очиқ айвон қисми.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги имтиҳонларда ҳам абитуриентларни тест синовлари ўтказиладиган жойга киритиш эрталаб соат 6:00 дан 6:30 гача давом этади, 6:30 дан 7:00 гача саволлар китобчалари ва жавоблар варақасини тарқатиш, жавоблар варақасини тўлдириш тартиби тушунтирилади.

Тест синовлари эрталаб 7:00 дан 9:20 гача давом этади, тест синовлари бошлангандан кейин келган абитуриент имтиҳонларга киритилмайди.

174260cookie-checkТошкентда Ҳадис илми мактабига кириш учун ижодий имтиҳон бўлиб ўтди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: