“Араб маданияти” ва уни шакллантирувчи омиллар. “Маданият” – жамиятнинг ишлаб чиқариш, ижтимоий, маънавий-маърифий ҳаётида қўлга киритган ютуқлари мажмуидир . Маданият умуминсоний ҳодиса бўлиб, фақат бир халққа тегишли, фақат бир халқнинг ўзигина яратган соф маданият бўлмайди ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳар бир миллий маданиятнинг асосий қисмини шу миллат ўзи яратган бўлса-да, унда жаҳон халқлари яратган умуминсоний маданиятнинг улуши ва таъсири бўлади, албатта.
Инсоният тарихида арабларга қадар ва улардан кейин ҳам кўчманчи қабилаларнинг ўзларидан маданияти юксак бўлган халқларни истило қилганликлари тарихий манбаларда ўз ифодасини топган. Демак, араблар истилоси ҳарбий жиҳатдан бизни унчалик таажжубга соладиган воқеа эмас. Лекин ажабланарлиси шундаки, араблардан ташқари ҳеч қайси кўчманчи халқлар истилоси инсоният тарихида янги сивилизацияни, янги маданиятни яратган эмас. Араблар истило қилган мамлакатларда эса янги маданият вужудга келди. Халифалик таркибидаги барча халқларнинг маданиятларини ўз ичига олувчи бу янги сивилизатсия ислом динига асосланган ҳолда тафаккур жараёнини жадаллаштиришга ва одамлар онгини уйғотишга йўналтирилган эди. Араб маданиятининг шаклланишида бир неча омиллар сабаб бўлган бўлиб, улар:
Халифалик. Халифалик халқларининг ягона Ислом динига эътиқод қилганлиги. Ислом дини янги маданиятнинг мафкуравий асосини белгилаб берди ва Халифаликнинг барча халқларини уни яратишга жалб этди. Бунда мусулмонларнинг муқаддас китоби “Қуръони Карим” ва ундан кейинги ўринда турувчи ҳадислар ҳал қилувчи аҳамият касб этди.
Истилолар натижасида халифаликка бирлаштирилган турли мамлакат халқларининг илғор маданияти имкон қадар бир-бирини бойитди. Бу ўринда ягона давлат тили – араб тилининг фақат Халифаликни ташкил этган халқлар ўртасида алоқа тилигина бўлиб қолмай, адабиёт ва илм-фан тилига ҳам айланганлиги катта рол ўйнаган . Буюк алломалар қайси халқ вакиллари бўлмасин, араб тилида ижод қилганлар. Бу омил халифалик таркибидаги турли халқларга бир-бирининг маданияти ютуқларидан фойдаланишга имкон яратган. Халифалик маданиятини фақат араблар эмас, халифалик таркибига кирган барча халқлар яратганлиги ушбу омилда тўла-тўкис ўз тасдиғини топади.
Халифаликда ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиёти турли даражада бўлган мамлакатлар ва халқларнинг бир давлатга бирлашуви, улар ўртасида яқин алоқаларнинг ўрнатилиши, иқтисодий ҳаётнинг равнақ топиши ички ва ташқи савдо алоқалари ривожига туртки берган. Бу омил ўз навбатида ўзаро маданият алмашинувига ҳам шарт-шароит яратган. Савдо ва ҳунармандчилик, жамият ҳаётидаги ўзгаришлар турли муаммоларни келтириб чиқарди. Уларнинг ечимини топиш илм-фаннинг ривожига эҳтиёж туғдирди.
Ислом дини. Ислом дин сифатида шаклланган даврда араблар ярим бадавий элатлардан иборат бўлган халқ эди. Табиийки, араблар ҳам ўзлари забт этган мамлакат халқларининг илғор маданиятини зудликда ўзлаштирдилар. Ушбу маданият халифаликни ташкил этган халқлар маданияти асосида исломга мослаштириб мужассамлаштирилган маданият эди.
Араб халифалари. Араб халифалари олимлар, шоирлар, сан`ат вакилларини ўз ҳомийликларига олганлар. Халифаларнинг бу хатти-ҳаракатини ҳомийлик деб эмас, балки бутун жамият билан биргаликда ҳақ ё`лдан бориш деб ҳам тушуниш мумкин. Халифаларнинг илм-фан, маданият ривожига ҳомийлик қилиши шубҳасиз, араб маданиятининг юксак даражада тараққий этишини таъминлаган.
Араб тили. Араб тили сомий тиллар гуруҳига мансуб бўлиб, барча тиллар каби мураккаб ривожланиш ё`лини босиб ўтган. Қабилаларнинг бирлашуви турли араб қавмлари тилларининг яқинлашувига олиб келди ва барча араблар тушунадиган ягона тил пайдо бўлди. Бироқ ягона тил билан бирга қабилалар лаҳжалари ҳам мавжуд эди. Ягона араб тили шоирлар, нотиқлар ва бошқа ма`лумотли кишилар томонидан қўлланилган бўлса, лаҳжалар ичида қурайш қабиласининг лаҳжаси кенг тарқалган эди.
Қуръон. Араб тили грамматикаси ва адабиётининг ривожланишида мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуръони Каримнинг ўрни беқиёсдир. Қуръон илмлари ривожланиши жараёнида аниқ грамматик қоидаларга нисбатан пайдо бўлган эҳтиёж бу соҳанинг тараққий этишига туртки бўлди. Фақат араб тилида эмас, балки ислом тарқалган мамлакатлар халқларининг тилларида яратилган асарларда ҳам Қуръондан олинган иқтибос, ибора, ҳикоят, зарбулмасалларни учратиш мумкин. Қуръон мусулмон халқлар ҳаёти, тарихи, илми, адабиёти, турмуш тарзи, қонун-қоидалари, урф-одатлари ва дунёқарашларида ўзининг салмоқли таъсирига эга.
Илк ислом даври адабиёти. Маълумки, исломгача бўлган араб маданиятида халқ оғзаки ижоди катта ўрин эгаллайди. Зеро, ўша давр асарлари фақат ёд олинар ва оғиздан-оғизга, авлоддан-авлодга етказилар эди. Бунда юксак қобилият соҳиблари бўлган шоирлар алоҳида ўрин тутган. Улар қабилани мақтаб ше`р ёзиш билан бирга қабила тарихини хотираларида сақлаб қолишарди. Шоирлар қабила аҳлини ўтмиш билан боғловчи кўприк вазифасини ўташган. Қабила аҳлини тўплаган байрамларда асосан ше`рхонлик қилинарди.
Ҳадис илми. VII аср ўрталаридан бошлаб ҳадисларни топиб, уларни ёзиб олишга ҳаракат қилинган. Ҳадисларни тўплаш айниқса, VIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб ғоятда тараққий этиб, ҳадис илми билан шуғулланиш энг фахрли ва мас`улиятли машғулотга айланган. Манбаларда келтирилишича, VIII асрнинг ўрталаридан ХV асрнинг ўрталаригача ҳадис илми билан Шарқнинг турли мамлакатларида мингдан зиёд муаллиф шуғулланган. Ҳадиси Шарифларни дунё аҳлига пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)дан қай тарзда содир бўлган бўлса, шундайлигича бекаму кўст етказиб бериш олим-у уламолар зиммасига катта мас`улият юклаган. Чунончи, ислом уламолари ўртасида илк даврдан бошлаб, ҳадисларнинг саҳиҳлиги, манбаларнинг ишончлилигига алоҳида эътибор берилган.
Зуҳриддин ҲУСНИДДИНОВ
Тошкент ислом институти 4-курс талабаси