islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Одоб илмдан ажралмайди

Тошкент ислом институти талабалари билан Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев ўқув, маънавий-маърифий ва тарбиявий масалаларга бағишланган очиқ мулоқот ўтказди.

Юқори курс талабалари учун ўтказилган мулоқотда талабаларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишлари, давомат, дарсга кеч қолмаслик, талабалар турар жойидаги тартиб-интизомга амал қилиш каби масалалар юзасида суҳбат ўтказилди. Шу билан бирга талабалар ҳам ўқиш жараёнларида дуч келаётган ўзларига хос муаммолар тўғрисида савол ва мулоҳазаларини айтдилар.

Шунингдек, талабаларга, яқинлашиб келаётган сайлов жараёнларида фаол иштирок этиши, ўз сиёсий позициясини билдириши лозимлиги таъкидланди.

Маълумот учун, Тошкент ислом институтининг асосий биносида таълим олаётган 162 нафар талаба Тошкент шаҳар Олмазор тумани, 767-сайлов участкасида, Таҳфизул Қуръон кафедраси биносидаги 52 нафар талаба Олмазор тумани, 720-сайлов участкасида, Модуль таълим шаклининг 56 нафар талабаси Мирзо Улуғбек тумани, 39-сайлов участкасида овоз берадилар.

ТИИ Матбуот хизмати

247290cookie-checkОдоб илмдан ажралмайди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: