islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Рамазон рўзасининг савобини мукаммал олиш

Ўтган олимларимиз рўзанинг савобини олиш мақсадида бир нечта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсияларини бажаришган. Улардан бири Рўзанинг савоби баланд унинг мукофоти эса беҳисоб шу сабабдан рўзадан олдин Ражаб ва Шаъбон ойи рўзаларини Рамазонга тайёргарлик сифатида ўз умматига намуна сифатида бизларга кўрсатиб берганлар. Агар олдинги икки ойда рўза тутилса Рамазондаги тўлиқ савобни беками кўст олиб чиқилади. Чунки у икки ой мобайнида нафсини ибодат амали билан чиниқтирди. Шу сабаб унинг руҳи ва жасади ибодатга тайёр бўлди. У мартлар майдонига чиқиб бемалол рўзанинг савобини тўлиқ олиб чиқиб кетишга тайёр бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдай зоти шариф ўзларининг нафсларини икки ой рўзага тайёрлаганда биз ҳам бу ойга тайргарлигимиз худди шундай бўлишини назорат қилишимиз керак. Чунки тилдаги 20 хил офатдан сақланиш Аллоҳнинг валийларининг қўлидан келади халос. Бу фурсат шундай фурсатки унда фойдаланган одам бир йилга етадиган гуноҳдан сақланиш заҳирасини қўлга киритади.

Қаранг! Рамазон ўзидан олдинги барча гуноҳларни йўқ қилиши билан биргаликда келаси йилгача бирор бир гуноҳ қилмаслигингизга кафил бўлади. Рўза тутилганда инсон нафсига қаттиқ қийинчилик ва оғир машаққатлар синови юкланади. Шу пайтда инсоннинг тили ишга киришади. Тил эса барча савобларни вайрон қилиб ташлайди. Айниқса бу ҳолат кишининг қўл остидаги кишиларда очиқ намоён бўлади. Очлик пайтида фарзандига бақириши ва аёлига ҳар хил нарсаларни айтиши ва озор бериши кўзатилаяпди. Бу дегани самарасиз ҳаракат деганидир.

Фазилат соҳиблари бўлмиш олимлар рўзанинг қабул бўлган бўлмаганлигини олдинги ва кейинги вақт оралиғи билан улчаб кўрганлар. Агар яхшилик тарафга қараб ўзгармаган бўлса у рўзадан қўриқ чиқибди.

Яъни: рўзадан насибасини олиб чиқмабди деган эканлар. Рўзанинг ичида шундай савоблар жамлаб қўйилганки хатто ўтган Пайғамбар алайҳиссаломлар ҳам буни орзусида бўлганлар. Аллоҳ таоло ҳар бир кунига бир пайғамбарининг умри давомида топган савоб амалини ҳар бир рўза тўтган уммати Муҳаммадийага беришини ваъда қилган. Қаранг! 30 кунда 30 та улуғ пайғамбарларнинг савобларини бермоқда, бу эса Аллоҳдан бизга энг катта фазлдир.

Рўзадан кўзланган бир неча мақсадлар бор. Улар қўйидагилардир:

  1. Қалбингиз аскарларини бўйсиндиришни ўрганасиз;
  2. Тақво малакангиз ошади;
  3. Ибодатга қизиқишингиз ортади;
  4. Данкасаликдан асар ҳам қолмайди;
  5. Сабрингиз кўчаяди;
  6. Меҳрингиз ошади;
  7. Очларни тўйдиришга ошиқасиз;
  8. Бутун вужудингиз яхшилик қилишга одатланади;
  9. Тунда ибодат қилишга одатланасиз: тундаги ибодатни аслида хос кишилар бажаради. Сизни Аллоҳ хос бандалари қаторига қўшишни хоҳлаяпди. Шуни эсдан чиқармангки тунги нафл ибодатлар Аллоҳнинг назарида бўлади ва нима сўралса шак шубҳасиз қабул бўлади. Сулоймон алайҳиссалом 70 кун таҳажжуд намоз ўқиб кейин Аллоҳдан дунёда ҳеч бир кишига берилмаган мулкни сўрадилар. Аллоҳ улуғ пайғамбарига сўраган нарсасини берди. Шунга кўра бутун уламолар иттифоқ қилишган 70 кун мобайнида астойдил мақсадини сўраса, унга етади, деганлар. Бу тажрибада синалган амалдир.
  10. Қуръон ўқишга одатланасиз: Шуни билингки, ўтган барча муҳаддислар ҳам хаттоки рамазон ойида ҳадис ёзишни тўхтатиб шу ойни фақат қуръон тиловатига бағишлаганлар. Хатто Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам бошқа ойларга қараганда бу ойда Қуръони каримни Жаброил алайҳиссаломга икки марта ёддан топширар эканлар. Қарангда! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бизларга бу ойда Қуръони карим масаласида чиройли ибрат бўлмоқда. Маънавий покланишда бирор бир амал Қуръони каримга етмайди. Уни иложи борича шу ойда тафаккур ила ўқиб унинг амалий тарзининг ўзимизнинг қабул бўладиган амалларимизда ишлатишликни насиб қилсин.
  11. Эътикоф лаззатини тортасиз: Уламолар рамазоннинг охирги 10 куни эътикофда ўтирилса, лайлатул қодр кунидан бенасиб қолмайди деганлар. 10 кунлик эътикофда суннатга биноан ўтирилса у янаги шу кунгача бирор бир суннатга хилоф иш қилмаслик фазилатига эга бўлади. Рўза сизнинг жасадингизни тўзатса эътикоф сизнинг рўҳингизни тўзатади. Шайҳ Ашроф Али Таҳонавий ҳазратлари Жомиъул илм мадрасасини тарк этиб Ҳонақайи имдодийада чилла ўтиришни лозим тўтган. Ва мингдан ортиқ китобни шу жойнинг ўзида ёзиб ташлаган. Абдулҳай Лакнавий Ҳазратлари ҳам 110 дан ортиқ китобни одатга кўра ёзганлар. Демак, бизлар ҳам бундай фазилатли амални қилишдан бенасиб бўлмайлик. Рамазондаги шу фазилат уларга шу баҳтийор амални қисқа вақт ичида амалга оширишга сабаб бўлган.
  12. Кам таом истимол қилишга одатланасиз: Кўп истимол қилиш инсонга олтита офатни келтиради.

Айниқса рамазондан сўнг семириб чиқилса ундаги мақсад хосил бўлмаган бўлади. Уламолар икки нарса инсонни тез қаритади деганлар. Кўп таом истимол қилиш ва кўп аёли билан шаръий суҳбат қилиш деганлар. Бунга мисол Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг хуш сурат бўлганлари ҳаммамизга маълум. У саҳобаи шариф бир ҳафтада бир марта аёллари билан пайшанба куни шом билан ҳуфтон оралиғида қўшилишлари маълумотлари келтирилган. Суннатга биноан таомланишда тўймасдан тухтатиш керак. Яна кам ейишнинг фазилати тиббий тарафдан ҳам исботланган. Инсонда учрайдиган кўп касалликларнинг бошида кўп таом истемоли ётади, дейилади. Бир йилда бир ой рўза тутишдан мақсад ҳам ошқозон бечорага дам беришдир. У кўп таомни ҳазм қиламан деб чарчаб кетади. Шунинг натижасида бутун танада зуриқиш оқибатида турли ҳил бедаво касалликлар келиб чиқади. Айниқса, тўқ ҳолатда ётилганда бутун тана ва бош мия ишлагани боис чарчаган ҳолда тўрилади.

Шуни айтиб ўтиш лозимки уламолар ижмосида инсон жасадини 3 кун давомида бирор бир яхшиликка қийинчиликка сабр қилган ҳолда қалбан одатлантирса, инсон жасади ҳеч қандай хато камчиликка йўл қўймасдан тўтинчи куни жасад  3 кунлик ишнинг амалининг реакцияси билан одатий равишда жасад ишга тушиб кетади. Гўё бу телефоннинг зарядига қиёс қилинади. Заряд олгандан сўнг бемалол ишлагани каби инсон жасади ҳам у тарзда ишлашда давом этади. Аслида бутун заряд оладиган мосламалар шакли инсон танаси сабабидан ўйлаб чиқилган.

Демак, инсон мажбурий холатда Аллоҳнинг фарзларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ва уламолар тавсияларига 30 кунлик муддатда амал қилиб борса. Унинг маънавий заряди янаги йил шу рамазон кунигача етишини уламолар эътироф этишган. Рамазондан сўнг бу ҳолат кўзатилмаса. Демак, Аллоҳ таоло биздан истаган нарса амалга ошмаган бўлади. У эса бекорга рамазон ойида ўз нафсини қийнаб рўза тўтган киши мисоли бўлади.

Олдинги забардаст олимлар Бургут мисоли илгир бўлишган. Қаерда катта ўлжа бўлса ўшани ахтариб юришган. Яъни: савоби паст амалга қарамаганлар ва унга назар ҳам қилишмаган. Аллоҳ таоло бизга шунча беҳисоб савобларни бераётган экан, биз ҳам у савобларни қандай қилиб қўлга киритишни ўйлашимиз ва амалий тарзда унга муносиблигимизни намоён қилишимиз керак бўлади.

Юнусобод Оқтепа жоме масжиди

имом ноиби Урол Назар Мустофо тайёрлади

293470cookie-checkРамазон рўзасининг савобини мукаммал олиш

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: