islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Ислом иқтисодиётида савдо ва тадбиркорлик” номли дарсликнинг тақдимоти ўтказилди

Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми” кафедраси профессори, иқтисод фанлари доктори Равшан Абдуллаевнинг китоби нашрдан чиқди.

Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази томонидан “Ислом иқтисодиётида савдо ва тадбиркорлик” номли янги нашр этилган дарсликнинг тақдимоти ташкил этилди.

Тадбирда муаллиф билан бир қаторда ТИИ Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Умиджон Ходжаев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шоғиёс Шожалилов, ЎзХИА “Ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми” кафедраси ҳамда институт “Ижтимоий  фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Илҳом Бердияров, АРМ мудири Абдулазиз Кадиров ва талабалар иштирок этди.

Проректор У.Ходжаев тақдимотни кириш сўзи билан очиб берди.

Китоб олий ўқув юрти талабалари, тадқиқотчилар ва кенг жамоатчиликка мўлжалланган бўлиб, дарсликда савдо ва тадбиркорлик масалалари Қуръони карим ва ҳадис таълимотлари ҳамда замонавий ёндашувлар асосида ёритилган. Шунингдек, саҳиҳ, фосид ва ботил савдо турлари ҳамда шерикчиликка асосланган тадбиркорлик фаолиятининг хусусиятлари, шартлари ва шаръий ҳукмлари баён этилган.

Президент Ш.Мирзиёев Ислом Ҳамкорлиги Ташкилотининг нуфузли анжуманида сўзлаган нутқида шундай деб, таъкидлаган эди: “Ислом олами улкан иқтисодий, инвестицион салоҳият, энергетика ресурсларига эга. Улардан тўгри фойдаланиш, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг халқаро савдо иқтисодий, молиявий, инвестицион ҳамкорлигини кенгайтириш, мамлакатларимизни бирлаштирадиган транспорт йўлларини ташкил этиш юксак иқтисодий тараққиёт кўрсаткичларига эришиш имконини беради ва бу пировард натижада бошқа барча соҳаларнинг ривожланишида асос бўлиб хизмат қилади”.

Маълумки, юрт равнақи ва халқ фаровонлиги, аввало, тожирлар, тадбиркорлар, ҳунармандлар, фермерлар, бир сўз билан айтганда, товар ишлаб чиқарувчи ва бизнесменларнинг ҳалол меҳнатига бевосита боглиқ. Табиийки, улар ўз фаолиятлари давомида бир-бирлари билан иқтисодий муноса- батларга киришадилар. Мана шу жараёнда уларнинг ҳар бнр ҳаракати, бажарадиган амали замонавий қонун ҳужжатларн билан ҳамоҳанг равишда шаръий меъёрлар асосида таргпбга солинса, мақсадга мувофиқ бўлади. Боиси, улар ўртасида зиддият ва низога ўрин қодмайди.

Гўзал ахлоқли савдогарлар боис, миллионлаб инсонлар Исломни қабул қилганлар. Малайзия, Индонезия, Филиппин каби узоқ мамлакатларга Ислом дини ҳалол савдогарлар орқали кириб борган Улар атайин бориб, Исломга даъват қилмаганлар, балки улар савдо-сотиқ жараёнида ўзларидаги тожирлик одобини намоён қилганлар, холос. Улар ҳалол, покиза, ишончли, хушмуомала ва бағрикенг бўлганлари боис, ўша ерлик туб аҳоли уларни фаришталарга қиёслаган
мусулмон эканликларидан хабар топиб, уларга юксак эҳтиром кўрсатишган.

Мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа нинг шогирди Имом Муҳаммад Шайбонийдан сўрабдилар: “Сиз фиқҳий-ҳуқуқий масалаларга тааллуқли кўп китоблар таълиф қилгансиз. Лекин зуҳду тақводорлик мавзусида бирор асар ёзмадингиз. Бунинг сабаби нима?”– деганларида, Имом Муҳаммад: “Ахир “Китобул байъ”, яъни савдо-сотиқ қонун-қоидаларига доир асар ёзиб қўйдим-ку!”– деб жавоб берган эканлар.

Демак, савдо-сотикда ҳалол муомала қилиб, унга ёлғон гап, алдамчилик каби иллатларни аралаштирмаслик зуҳду тақво, художўйлик каби улуғ даража ва мақомларга тенг хислатлардан саналар экан. Ҳаромни ҳалолдан ажратадиган савдогарнинг иши ибодатдир. Савдонинг асоси – ҳалоллик ва ишончлилик уйғунлиги, давр талабларини ҳисобга олиш, мижозларга меҳрибонлик ва уларга хушмуомалалик билан муносабатда бўлишдир. Ким бу ахлоқдан четга чиқса, савдо-сотиқ фаровонлигини йўқотади ва даромад манбасини ўз қўллари билан ёпади.

Ушбу дарсликда ислом иқтисодиётида савдо ва тадбиркорлик масалалари атрофлича баён этилган бўлиб, уларни нафақат иқтисодиёт йўналишлари талабалари, балки тижорат ёки тадбиркорлик билан шуғулланишни ният қилган ҳар бир инсон билиши, аввало, уларнинг ўзи учун, қолаверса бутун жамият учун манфаатли бўлиши муқаррардир.

Тақдимотда маърузачилар шу каби ижобий мулоҳазалар билан ўртоқлашдилар.

Тадбир якунида муаллиф Р.Абдуллаевга институт раҳбарияти ва ўқитувчилари номидан фойдали, айни пайтда долзарб ҳисобланган китобни нашр қилгани ҳамда ташриф учун миннатдорчилик сифатида такшаккурнома ва ҳадя топширилди.

Ўз навбатида профессор Р.Абдуллаев “Ислом иқтисодиётида савдо ва тадбиркорлик” номли дарсликдан институт АРМга дарс жараёнларида фойдаланиш учун тақдим қилди.

Китоб масъул муҳаррир: Шайх Абдулазиз Мансур – Ўзбекистон Ислом Цивилизацияси Маркази директор ўринбосари.

Тақризчилар:

Нурислом Тухлиев – иқтисод фанлари доктори, профессор;

Бурҳониддин Аҳмедов – исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори PhD;

Чори Ҳусанов – иқтисод фанлари номзоди.

ТИИ Матбуот хизмати

297670cookie-check“Ислом иқтисодиётида савдо ва тадбиркорлик” номли дарсликнинг тақдимоти ўтказилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: