islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Абу Жаъфар ал-Мансур

136-158-ҳиж. (754-776-мил.) йиллар

Ёшлиги ва халифаликка эга чиқиши:

У Абу Жаъфар Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Алийдир. Ҳамийма шаҳрида 101-ҳиж. йилда дунёга келган. Аббосийларнинг даъвати юксалишида ва қўллаб-қувватланишида муҳим рўл ўйнаган. Умавийлар давлатини якунланишида иштирок этган кучлардан бири эди. Кўп сафар ва шаҳардан шаҳарга кўчишлар натижасида одамлар ва уларнинг турмуш тарси ҳақида кўп маълумотга эга эди. Акаси Саффоҳ халифаликка ўтиргач, унинг уруш ва тинчлик пайтида энг яқин ёрдамчиларидан бўлган. Ўткирлик, зукколик ва хушёрликда донғ таратиб, “Мансур ҳовлисида бекор иш қилинмаган” дея эътироф қилинган. Саффоҳ вафот этишга яқинлашиб қолгач валияҳдлик унга насиб қилди ва 136-ҳиж. йилда амакиси Абдуллоҳ қарши бўлсада халифа этиб тайинланди. Ўзининг ақли ва чиройли тадбирлари сабабли кўп ишларни амалга ошириб, Бану Аббос ичида етук ақл эгаси эканлигини янада исботлади. “У ҳақиқий Аббосийлар давлати асосчисидир” дейилса, кўпиртирилган бўлмайди. Акаси вафот этган пайтда у Маккада Ҳаж ишлари бўйича амир эди. Ийсо
Ибн Мусо Анбар ва бошқа вилоятлардан унга байъатларни олиб борди.

Сифатлари:

Мансур халифалар ичида улуғларидан, олим ва ақли етук инсонлардан, ўткир фикрли, тадбири гўзал, узоқни кўра олувчи, ғояли иш қиладиган ва халқ манфаатини ўйлаб иш қиладиган инсонлардан эди. Ҳатто, у киши ҳақида; тунларини уч қисмга бўлар эдилар, деб айтишар эди:
Учдан бири, вилоятлардан келган хабарларни ўқиш;
Учдан иккиси, хордиқ чиқариш;
Учдан учи, таҳажжуд ва ибодатлар учун.

Дуч келган муоммолари ва бажарган муҳим ишлари:

Абу Жаъфар Мансурга оғир фитналар дуч келади ва уларни ҳатлаб ўтишга имкон топди, улардан:

1- Амакилари Абдуллоҳ ибн Алийга ҳукм чиқариши: Абдуллоҳ Саффоҳдан сўнг халифаликни даъво қилиб чиқади. Мансурга байъат берилгач, у Шомга жўнаб кетади. Мансур унга Абу Муслим бошчилигида қўшин юборади ва уни тормор қилади. Абдуллоҳ қочишга муваффақ бўлади ва Мансурни қўлига тушгунча яшириниб юради. Сўнг, вафот этгунга қадар қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

2 – Абу Муслим Хуросонийга ҳукм чиқариш: Аббосийлар давлатининг илк кунлариданоқ, Абу Муслим Хуросонийдан халос бўлиш илинжида бўлади. Лекин, акаси Саффоҳ унга муддат берган эди. Аммо, халифаликни қўлга киритган ва амакисига ҳукм чиқаргандан сўнг, Абу Муслимга қарши қўшин тўплай бошлади. Бир неча ёзишмалардан сўнг, уни ҳийла қилиб, Анбар шаҳригача олиб келишга муваффақ бўлди ва у ерда унга ҳукм қилди (қатл қилди). Шундан сўнг, Мансур мутлоқ ҳокимиятга эга чиқиб, давлат бошқарув Аббосийлар давлатининг изнига ўтди.

3 – Алавийлардар халос бўлиш: Алавийлар ўзларини Аббосийларидан халифаликка ҳақли деб билишар эди. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, покиза нафс эгаси, деб ном қозонган киши бу даъво бошида эди. Мансурга қарши Мадинада чиқиш қилади. Мансур унга қарши Ийсо ибн Мусо бошчилигида қўшин юборади ва Мадинани қамал қилади. Унга 145-ҳиж. санада Рамазон ойида ҳукм чиқаради. Покиза нафс эгаси Муҳаммад акаси Иброҳим билан биргаликда бир кун Мансурга қарши чиқишга келишади. Муҳаммад Мадинада, Иброҳим эса Басрада эди. Лекин, Иброҳим касал бўлиб қолганлиги боис, кечроқ йўлга чиқади ва унга бир неча кун олдин укасининг вафот этгани хабари келади. Мансур унга ҳам қарши Ийсо ибн Мусо бошчилигида қўшин юборади ва 145-ҳиж. йил Зулқаъда ойида Бахмаро шаҳрида уни мағлуб қилишга эга чиқади.

«Манбалар асосида» 3-курс талабаси

Раҳматуллоҳ Маҳмуджон ўғли тайёрланди

310460cookie-checkАбу Жаъфар ал-Мансур

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: