islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Абдураҳмон Жомий

Кофия китобини шориҳларидан бири Мулла жомий у кишининг тўлиқ исми Абдурраҳмон ибн аҳмад ибн Муҳаммад ал-жомий Нуриддин, муфассир, фозил инсон. Мовароуннаҳрнинг Жом шаҳрида Ҳижрий 817 милодий 1414-йил 7- нўябрда тавваллуд топган. У зот фақиҳ бўлган, тасаввуф шайхларини кўплари билан соҳиб бўлган, ҳижрий 877-йилда ҳаж қилган. Шаҳарларни кезиб охири Қоҳирага қайтган ўша жойда ҳижрий 898 милодий 1492- йил 9- нўябрда вафот этган. У форс- тожик шоири, нақшбандийлик тариқатини йирик вакили. Жомийнинг ота-боболари асли даштдан бўлиб, Жомда, кейинчалик Ҳиротда ҳаёт кечиришган. Жомий мадраса ёшидан анча эрта Ҳиротдаги “Дилкаш” мадрасасига кириб ўз даврининг таниқли тил, адабиёт олимлари ва мударрислари қўлида таҳсил олган. Шу даврдаёқ у араб тилини мукаммал ўргана бошлаган. Кейинроқ Жомий ўз билимини ошириш учун Самарқандга келади ва Улуғбек мадрасасида буюк фалакиётшунос Қозизода Румий, Али Қушчи, фиқҳшунос Фазлуллоҳ Абуллайс кабилардан таълим олган. Бу йиллар давомида у тил ва адабиётнинигина эмас, риёзиёт, фалакиёт, фалсафа, ҳуқуқшунослик фанлари, дин асослари, ҳадис ва тафсир илмларини чуқур ўрганган. Жомий Ҳиротга қайтгач, тасаввуф йўлига киришни, ўз билим ва фаолиятини шу йўлга, қолаверса, ижодга, илм-фанга бағишлашни афзал кўради. У ўзига пир қилиб Садиддин Қошғарийни танлайди. Ҳиротнинг жоме масжидида унинг сухбатларини тинглайди. Саъдиддин қошғарий тасаввуфда Муҳаммад Нақшбанд сулукига мансуб бўлган. Жомий машҳур Суфийлар билан яқиндан мулоқот қилиб Муҳйиддин ибн ал-Арабийни асарларини чуқур мутолаа қилади.

Жомий Хуросонда темурийлардан Шохрух, Абулқосим, Бобур, Абу Саид ва Ҳусайн Бойқаро подшохлиги даврида яшади. Хуросонда Ҳирот тахтига темурий Султон Ҳусайн Бойқаро ўтирганидан сўнг Жомийнинг мавқейи жуда ортади, чунки Сулён Ҳусайн ва унинг кўп авлодлари ўзларини унга мурид, деб элон қилганлар.
Жомий асарларининг бир қисми диний ва фалсафий мазмунга эга бўлиб, уларда шоир ислом дини ва шарқ фалсафасининг бир қатор масалаларини ўз қарашича талқин этади, тасаввуфнинг 15-асрдаги йирик арбобби сифатида ўз фикр- мулоҳазаларини баён этади. Бунга унинг фусус ( “маънолар нақши”) . Шавоҳиди нубувва (“Пайғамбарликка далиллар”). Шарҳи қасидайи тоия (“ Радифда то ҳарфидан фойдаланиб ёзилган қасида шарҳи”), Нақди нусус (“Матнни танқид”) , Шарҳи қасидайи Ҳамрийя, Нақшбандия таълимоти ҳақида рисола, Воҳид атамаси ҳақида рисола, Зикр шартлари ҳақида рисола, Ҳаж қилиш йўллари ҳақида рисола каби бир қанча асарларини шу гуруҳга киритиш мумкин.

ТИИ 4-курс талабаси

Абдуллаев Олимжон

311000cookie-checkАбдураҳмон Жомий

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: