Дин илмларни ҳосил қилишда катта асос бўладиган илмлардан бири наҳв илмидир. Бу илм орқали инсон Қурон ва шунга боғланган ҳадис, ақоид, фиқҳ каби илмларни ўрганади. Зеро, араб тили луғатлар орасида нозик, диққат талаб этадиган ўзига хос хусусиятга бой, бошқаларда учрамайдиган қоидалари бўлган тил ҳисобланади. Шунинг учун араб тилини грамматик қоидаларини ўрганиш ва амалиётга татбиқ қилиш диний билимларини ўрганувчи ҳар қайси толиби илм учун муҳум амалиёт ҳисобланади. Бу амалиётни ўташ баъзи уламолар таъбири билан айтганда вожибдир ҳам. Чунки наҳв имини пухта ўрганмасдан олдин диний билимлардан тўғри ва ҳақиқий фойда олиш юзага чиқмайди. Наҳв илми тартибланиб келаётгандан буён кўп улуғ алломалар бу фанга доир китоблар ёзишган. Улар орасида юртимизда етишиб чиққан алломалар ҳам муҳим ўин тутади. Далил сифатида Имом замахшарийни келтириш мумкин. Араблар у киши борасида: “Замахшр чўлоқ бўлмаганида эди, араб тилини тушунмай ўтиб кетар эди” дейишар эди.
Наҳв илмини тарихига назар ташлайдиган бўлсак, бу Алий розияллоҳу анҳу даврларига бориб тақалади. Уламолар арабий илмлар, хусусан , наҳв илмига ҳисса қўшган уламоларни бир қуёшу бир ой ва ўн бир юлдузлар деб таъбир берганлар. Уларни зикр қилишича:
Алий розияллоҳу анҳу наҳв илмини қуёшидир.
Наҳв илмини ойи Абул Асвад Дуалий роҳимаҳуллоҳ ( У киши басралик имомлардан 67- санада вафот этган)
Иккисидан кейинг ўринда Яҳё ибн Яъмар Басрий ( ҳижрий 129- йил)
Яҳё ибн Яъмардан наҳв илмини Абу Амр ибн Аъло Басрий олганлар ( 70-150- ҳижрий сана)
Абу Амрдан Имом Ахфаш Акбар илм олган У ҳам Басралик бўлган (177-ҳижрий)
Кегин Юнус ибн Ҳабиб Басрий (90-182-ҳижрий)
Кейигилари Исо ибн Умар Сақофий(149-ҳижрий)
Юнус ибн Ҳабиб ва Исо ибн Умар сақофийлардан Холил ибн Аҳмад Басрий илм олганлар (100-175- ҳижрий)
Кейингиси Абу Жаъфар Руввос, бу киши Кўфалик бўлган.
Холил ибн Аҳмад ва Юнуслардан Сибавайҳ таълим олган.
Кўфалик Кисоий Абу Жаъфар Руввосдан таълим олган.
Кисоийдан Кўфалик Фарро илм олган. Имом Мубаррад ва Кайсонлар ҳам шу мартабада туради. Иккаласи ҳам Бағдоддан бўлади.
Ироқ наҳвни ўрганиш ва уни девога солиш, китоб қилиш бобида ўзиб кетган. Ундан кегин наҳв илмида Басралик, Кўфалик, Боғдодликлар устунлик қилган.
Наҳв илми аста-секин ривож топиб кенг ёйила бошлагач аста-секин унинг мазҳаблари шаклланди. Уларнинг асосий ва кўзга кўринганлари Басра ва Кўфа мактабларидир. Шулар таъсирида бўй чўзган Миср мактаби таъсири остида наҳв илми шарқ мамлакатларига кириб келди.
Миср олий мактаби намоёндаларидан бири Қоҳиралик Ибн Ҳожиб ҳазратлиридир. Бу зотнинг қимматли ва машҳур, ҳозиргача ҳам аҳамиятини йўқотмаган асарларидан бири “Кофия” китобидир. Шу ривожланиш натижасида Андалус ва Мағрибда ҳам наҳв илми мадрасалари бўй чўза бошлади.
Бу даврда машриқ аҳли наҳв илмининг қаймоқ асарларидан баҳра ола бошлади. Натижада бир қатор наҳвшунос олимлар етишиб чиқди. Муҳаммад ибн Ҳасан шу уламолар жумласидан. У зот кўп илмий ишлар қилган. Улардан энг буюги Ибн Ҳожибни “кофия” асарига ёзган шарҳлари. Бу шарҳ наҳв илмини сир-асрорларини ўзида жамлагани билан ажралиб туради. Бу рўйхатимизга Абу Абдуллоҳ ибн Сулаймон Кофияжийни келтирамиз. У киши Ибни Ҳожибни “Кофия” асарини яхши ўзлаштирганидан “Кофияжий” лақабини олган.
ТИИ 4-курс талабаси
Абдуллаев Олимжон