islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Гўзал муомала, Ҳусни хулқ – олий неъмат!

Ассалому алайкум азиз биродарим! Маълумки динимиз бошидан охиригач одоб-ахлоқ устига қурилган. У инсонлар билан самимий, дўстона ва тотув яшашдир. Улардан бўлган қўполликларини кечириш. Яхшиликларига чиройли миннатдорчилик билдириш. Улардан зарарни даф қилиш. Шунингдек уларга қўлдан келганч моддий ва манавий кўмак бериш билан жамланади.

Аллоҳ таоло ватанимиз заимнини Ўзининг охирги ва мукаммал дини бўлмиш Ислом нури билан  мунаввар қилганидан халқимиз исломий одобларни ўзига сингдириб, уларга ихлос билан амал қила бошлади ва шундан буён улардан баҳраманд бўлиб келмоқда.

Халқимизда азалдан катталарга ҳурмат, ота-оналарини эъзозлаш, боб ова момоларини хизматларида бўлиш анъана кўринишида бажариб келинади. Бу эса келажак авлодни юксак даражада маънавий тарбиялашга замин яратади.

Одоб борасида аввало Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)сўнг саҳобалар(р.а) ўрнак ва устоз бўлганлар .Келинг  аввал Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг хулқлари билан танишайлик;

Аллоҳ таоло Қалам сурасининг 4-оятида  “وانِك لعلى خلق عظيم”   дея марҳамат қилади.

Маноси: Албатта Сиз улуғ Хулқ устидадирсиз.

Росулуллоҳ (соллаллоҳ алайҳи ва саллам )ни хулқларини “улуғлик” билан сифатланди, чунки ўша Қуръон  Росулуллоҳ (соллаллоҳ алайҳи ва саллам ) сифатланган сифат дейилмоқчи. У гўзал хулқлар жамланган хулқдир. У Нуҳ(а.с)ни шуки, Иброҳим (а.с)самимийлиги, Мусо(а.с)ни ихлоси, Исмоил (а.с)ни ваъдага вафодориги, Яқуб ва Айюб (а.с)ларни сабри, Довуд (а.с)ни узур сўраши, Сулаймон ва Исо (а.с)ларни тавозели жамлаган хулқдир.[и]

Пайғмбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Мен гўзал хулқларни камолга етказиш учун юборилдам” , дея марҳамат қилиб, охирги ва энг гўзал Ислом динини мақсадини тушунтириб бермоқдалар.

Мухтарам аёллари Оиша(р.а) “Росулуллоҳ ахлоқлари қандай ?” деб сўраган кишига “Сен қуръон ўқийсанми? У зотнинг ахлоқлари  Қуръон эди” [ии], деб жавоб берганлар. Яъни Қуръонда нимага буюрилса, уни бажаришда нафсларида қаршилик тапмас эдилар.Яна Қуръонда нимадан қайтарилса  ундан қайтишда нафсларида бирорта қийинчиилкка учрамас эдилар. Динимизда ахлоқнинг катта аҳамияти ва устун ўрни бор. Ислом ғояси инсонларни гўзал ахлоқ эгаси қилиб камолга етазади. Диннинг буйруқ ва таъқиқларига қараб, бунга гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Ислом гўзал ахлоқларни жамлаган дин бўлгани учун мусулмон ҳам чиройли хулқ эгаси бўлиши лозим. Мусулмоннинг қадри ахлоқининг гўзаллиги билан ўлчанади. Мусулмон киши Аллоҳ ва Росули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нинг  севгисига яхши амаллари ва гўзал хулқи орқали топади.

Пайғмбаримиз(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дан сўрашди:

-Аллоҳнинг наздидарнг севимли банда ким ?

-Ахлоқи энг гўзал бандалардир,-дея марҳамат қилдилар [иии] .

Бошқа бир ҳадисда эса: “Сизнинг энг севимли ва қиёмат кунида менга энг яқинларингиз ахлоқи энг гўзал бўлганингиздир ”, дея марҳамат қилганлар [ив] .

Аллоҳ розилигига эришиш ,Росулини (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муҳаббатига сазоввор бўлиш ва иймони мукаммал бўлишига хусни хулқ билан эришиши қуйдаги ҳадисда ўз ифодасини топади: “Мўминларнинг иймон жиҳатидан энг комили ахлоқ жиҳатидан энг гўзал бўлгаларидир” [в] .

Имом Термизий Абу Дардо (р.а)дан келтирган ҳадисларида Набий соллаллоҳ алайҳи васаллам дедилар:” Қиёмат кунида мўмин бандани тарозисида ҳусни хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмайди,чунки Аллоҳ беҳаё ва ахлоқсизларни севмас”.

Аллоҳ ёқтирмайдиган беҳаё ва ахлоқсиз кишилар  сўкиш ва беодоб оҳангда сўзлайдиган ва  уларнинг мулоқотидан озор топиладиган инсонлар назарда тутилган.

Яна бир ривоятда Абу Дардо (р.а) мен Набий соллаллоҳ алайҳи васалламни “Тарозига ҳусни хулқдан кўра оғирроқ қўйиладиган нарса йўқ. Зеро ҳусни хулқ соҳиби( шу амали туфайли) кундузи рўза тутган ва тунда намоз билан қоим бўлган одамнинг даражасига етади”деганларини эшитганман дедилар.

Рўзадор ҳар куни рўзасини савобига ,тунни ибодат билан ўтказган инсон ибодат савобига эришганидак ҳусни хулқ соҳиби ҳам улар эришган ажрга эришади.

Абу Ҳурайра (р.а) дедилар Росулулло соллаллоҳ алайҳи васаллам Инсонларни қайси амал энг кўп жаннатга киргизиши ҳақида сўралдилар. Шунда уларга жавобан “Аллоҳга тақво қилиш ва ҳусни хулқ”дедилар. Ва яна дўзахга инсонларни энг кўп киритадиган қайси амал ҳақида сўралдилар .  Уларга : оғиз ва фарж “ деб жавоб бердилар.

Росулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи васалламдан инсонларни энг кўп жаннатга киритадиган сабаблар ҳақида сўралдилар . Шунда Аллоҳга тақво қилиш деб жавоб бердилар . Тақвони бир неча мартабалари бор . Энг қуйи ширк дан сақланиш бўлса , олийси эҳсон мақомига эришиш . Эҳсон мақоми ҳадиси шарифда  “Сен Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилишинг ,гарчи  уни кўрмаётган бўлсанг ҳам у сени кўриб турибди  ”деб таърифланган.

Ҳусни хулқни энг қуйи бирорта мусулмонга азият бермаслик бўлса, энг олийси ўзига ёмонлик қилган одамга яхшилик қилиш бўлади .

Инсонларни дўзахга энг кўп  киритадиган сабаблар ҳақида сўралганларида “оғиз ва фарж ”деб жавоб бердилар . яъни у иккисини ножўя ўринларда ишлатиш .чунки оғиз гуноҳлардан бўлган сўкиш , ёлғон ва ширкда ишлатиладиган бўлса бу дўзаҳга етаклайдиган амалардан ҳисобланади . Шунингдек фаржни зино ва бузуқ ишларда ишлатилса, бу ҳам жаҳаннамга етаклайдиган амаллардан ҳисобланади.

Хусни хулқ ҳақида уламоларнинг сўзлари:

Абдуллоҳ ибн Муборак ҳусни хулқ ҳақида: “ У очиқ чеҳрали бўлиш, хайрли ишларни муттасил қилиш ва азиятни тўсишдир” дедилар.

Ҳасан Басрий (р.а) :”Ҳусни хулқ сахийлик ва азиятни кўтариш ” дедилар.

Имоми Аҳмад (р.а) “Ҳусни хулқ ғазаб қилмаслик , гина сақламаслик ва инсонлардан келган нарсага (азиятни) сабр қилиш” деган эканлар.

Ўзаро муомаладаги гўзал хислатлар:

Тижоратчи инсонлар билан бўладиган муносабатда ростгўй бўлиши , уларни алдамаслиги, хиёнат қилмаслиги, уларга хушфеъл ва чиройли муомала қилиши гўзам муомаладан  саналади.

Хунарманд ўзига юклатилган ишни пухта қилиши ва келишилган ваъдаларни бузмаслиги гўзам муомаладан  саналади.

Табиб беморларни кўнглини кўттариши, улар учун қағуриши, кўп пул оламан деб уларни оғир аҳволга солмаслиги , камбағалларни ҳолларига кўмак мақсадида уларни текин даволаши гўзам муомаладан  саналади.

Инсон ўзига юклатилган вазифани кечиктирмай ўз вақтида бажариши гўзам муомаладан  саналади.Чунки ўша иши билан инсонларни орасида обрўси ошади.

Ҳар бир инсон қўшниси билан чиройи муомалада бўлиши, касал бўлса, ҳолидан хабар олиши, кўринмай қолса, уни қидириши, ундан бирор нарса олса, ўз вақтида қайтариши гўзам муомаладан  саналади.

Ёмон хулқни гўзал муомала билан қайтариш  адоватни дўстликка айлантиради.

Ҳар бир инсон биродари билан тортишганда мулойим бўлиб одоб чегарасидан чиқмаслиги лозим.Бу нарса шеригидаги нафратни кетказиб,дўстликларини мустаҳкамлайди.

Аллоҳ таоло Мусо ва Ҳорун (а.с) ларга Фиравнга Аллони душмани бўлиб турган вақтида ҳам мулойим гапиришга буюрди: “Иккингиз Фиравннинг олдига боринг, чунки у (“Мен худоман”,деб) туғёнга тушди.  Бас сизлар унга юмшоқ сўз сўзланглар! Шоят у панд-насиҳат олса ёки (Менинг қаҳримдан) қўрқса”.[ви]

Аллоҳ таоло Фуссилат сурасини 34-оятида қуйдагича марҳамат қилади: “Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз(Ҳар қандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан даф қилинг! (Шунда) баногоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ-содиқ дўст каби бўлиб қолур”.[вии]

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларни менга энг баҳбубларингиз хулқи гўзалларингидир . Хулқи гўзалларни улфат қилинадилар ва улар ҳам улфат бўладилар ” ,-деб марҳамат қиладилар.[виии]

ТИИ 4-курс талабаси

Мамадалиев Ҳусанбой

 

[и] Тафсири руҳул-баён

[ии] Муслим “Солат”,199.

[иии] “Ат-Тарғиб ват-тарҳиб ”,

[ив] Термизий, “Бирр”71

[в] Термизий, “Иймон”

[ви] Қуръони азим мухтасат тафсири Шайх Алоуддин Мансур.

[вии] Қуръони азим мухтасат тафсири Шайх Алоуддин Мансур.

[виии] Ҳидойтун ношиин 3-жуз.

310940cookie-checkГўзал муомала, Ҳусни хулқ – олий неъмат!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: