islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Ибод ва абийд»

عباد و عبيد

16-савол: Аллоҳ таоло айтади:

وَعِبَادُ الرَّحْمَنِ الَّذِينَ يَمْشُونَ عَلَى الْأَرْضِ هَوْنًا

«Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиганлардир». (Фурқон сураси, 63-оят)

ذَلِكَ بِمَا قَدَّمَتْ أَيْدِيكُمْ وَأَنَّ اللَّهَ لَيْسَ بِظَلَّامٍ لِلْعَبِيدِ

«Бу, қўлингиз тақдим қилган нарса туфайлидир. Албатта, Аллоҳ бандаларига ҳеч зулм қилгувчи эмасдир,-дейишларини кўрсанг эди» (Анфол сураси, 51-оят).

Нега биринчи оятда «ибод», иккинчи оятда эса «абийд» келган?

16-жавоб: Қуръондаги «ибод»дан мурод Аллоҳ таолога ибодат қилувчи мусулмонлардир. Ундаги “алиф” ҳарфи иззат, қувват, ғурур ва улуғ мартабани билдиради.

«Абид»дан мурод эса, осий кофирлардир. Ундаги «йа» ҳарфи кофирларга мос бўлган хорликни билдиради.

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев,

Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади

316650cookie-check«Ибод ва абийд»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: