Қариндошлар бир-бирларига насаб ва насл билан боғланадиган кишилардир. Улар қуйидагилар: оталар, оналар, болалар, буви ва бувалар, ака-укалар, опа-сингиллар, амакилар, аммалар, аканинг болалари, опанинг болалари, тоғалар ва холалар, аммалар, сӯнгра уларга яқин бӯлган қариндошлар.
Қуръони каримда қариндошларга силаи раҳм қилишга буюрилган оятлар кўп.
Масалан:“Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз ! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қӯшнию бегона қӯшнига ҳам (яхшилик қилинг)!” (Нисо, 36).
Қариндошчиликдан узилишнинг оқибати бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам вой бӯлишини билишлигимиз керак.
Аҳолиси қон-қариндошликни қадрлаган мамлакат бой ва обод бўлади. Табароний ва Ҳоким Ибни Аббосдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам):
“Албатта, Аллоҳ бир мамлакатни обод этади ва одамларини бой қилади. Уларни яратганидан бошлаб уларга ғазаб билан боқмайди”, дедилар. Шунда: “Эй Аллоҳнинг расули, бунинг сабаби нима?” деб сӯралди. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам):
“Шу мамлакатда яшовчилар қариндошчиликни узмаганидан”, дедилар.
Демак, юрт ободлиги ва кишиларнинг бекаму кӯст яшаши қариндошлар билан алоқани маҳкам боғлашга ҳам боғлиқ экан. Афсус, баъзи қариндошлар бир-бирлари билан келиша олмайдилар. Улар Ислом таълимотига амал қилсалар, жуда яхши бӯларди.
Абдунабиев Рӯзибек
ТИИ Модуль таълим тизими талабаси
Сирдарё вилояти Саъду Саид жоме масжиди имом-хатиби