21 октябрь “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун”га бағишлаб талаба қизлар ва устозлар иштирокида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PHD), доцент Тўрақулова Оқила қатнашдилар ҳамда ўзбек тилининг тарихи, хусусияти, қадр-қиммати ҳақида қизиқ суҳбат қилиб бердилар.
Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан меҳмонга мурожаат қилиб, тўлиқ ва қизиқарли жавобларни олдилар.
Суҳбатдан сўнг талаба қизлар билан тиллар ҳақида ва ўзбек тилига оид саволлардан иборат “Тил билимдонлари” номли викторина ўтказилди.
ТИИ Матбуот хизмати