islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Юксак хулқ ва илм соҳибларигина жамиятни ислоҳ эта олади

Тошкент ислом институти раҳбар-ходимлари, педагог-ўқитувчилар ҳамда ишчи-хизматчиларнинг касбий, хизмат ва хизматдан ташқари фаолиятига оид қоидалар ишлаб чиқилди. Шу билан бирга Тошкент ислом институти Ички назорат комиссияси, Низоми ҳамда кўмаклашувчи назорат гуруҳи тузилди.

ТИИ ректори Уйғун Ғафуров, Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон Бухарбаев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод Примов, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Умиджон Ходжаев иштирок этган йиғилишда 14 бобдан иборат “Қоидалар” институт жамоасига таништирилди.

Тошкент ислом институти раҳбар-ходимлари, педагог-ўкитувчилар ҳамда ишчи-хизматчиларнинг касбий, хизмат ва хизматдан ташқари фаолиятга оид қоидалари эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, институт ректори томонидан вазифасига расмий тайинланган раҳбар-ходимлар, педагог-ўқитувчилар ҳамда ишчи-хизматчиларни касбий маданияти, хизмат фаолияти давомида ҳамда хизматдан ташқари вақтда таълим муассасасига оид ўзаро муносабатларидаги одоб-ахлоқ тамойиллари, риоя этишлари шарт бўлган хулқ-атвор, одоб-ахлоқ, ташқи кўриниш ва кийиниш услубининг намунавий коидалари ва мажбуриятларини белгилаб беради.

“Қоидалар”нинг мақсади энг аввало институт жамоа аъзоларини Қуръони каримнинг муборак оятларига, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳадиси шарифларига, Имом Азъам раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабларига ва Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ таълимотларига ҳамда диний кадриятларимиз ва миллий анъаналаримизга, раҳбариятининг буйруқларига риоя қилиш, таълим муассасасида соғлом маънавий ва ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, унинг нуфузини асраб-авайлашга ҳамда обрў-эътиборини янада юқорироқ кўтаришдан иборат.

“Қоидалар”нинг асосий вазифалари юксак маънавий-ахлокий фазилатларга эга, жамият, давлат ва оила олдида ўз масъулиятини ҳис этадиган, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини тўгри англайдиган, ватанпарвар ва халқпарвар, ташаббускор, юксак инсоний фазилатларга эга бўлган, иродаси бақувват, иймони бутун ва виждони уйғоқ ҳамда анъанавий миллий ва диний қадриятларни ҳимоя қила оладиган диний ва замонавий билимларни пухта эгаллаган мутахассисларни тайёрлаш; таълим муассасаси жамоа аъзоларининг муомала маданияти, кийиниш одоблари, маънавий иммунитетини янада ошириш, сақлаш ва ҳимоя қилиш; ёшлар орасида одоб-ахлоқни бузишга, шу жумладан, зўравонлик, ҳаёсизлик ва шафқатсизликни ташвиқот қилишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, жумладан, ёшларни ичкиликбозлик, кашандалик ва гиёҳвандлик иллатларидан, бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар, “оммавий маданият” хуружларидан ҳимоя қилишга кўмаклашишдан иборат.

ТИИ Матбуот хизмати

349470cookie-checkЮксак хулқ ва илм соҳибларигина жамиятни ислоҳ эта олади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: