“Саҳиҳи Бухорий” асарининг ўрганишга ва бутун дунёга кенг тарғиб қилишга энг ҳақли авлод, шак-шубҳасиз, у зотнинг ватандошлари ҳисобланади. Жумладан, бу ҳақиқатни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Тошкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида: “Биз бутун жаҳон жамоатчилигига ислом дининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа деб ҳисоблаймиз”, дея таъкидладилар.
Имом Бухорий бобомизнинг номларини юксак минбарда турб тилга олиб, “Марказий Осиё Уйғониш даврининг кўплаб ёрқин намояндаларининг ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссасини алоҳида қайд этмоқчиман. Ана шундай буюк алломалардан бири Имом Бухорий ўз аҳамиятига кўра ислом динида Қуръони каримдан кейинги муқаддас китоб ҳисобланган “Саҳиҳи Бухорий”нинг муаллифи сифатида бутун дунёда тан олинган”, дея қайд этдилар.
Узоқ йиллардан бери “Саҳиҳи Бухорий”нинг ҳанафий мазҳаби ва мотуридийлик ақидасига уйғун шарҳи бўлиши долзарб вазифа бўлиб келётган эди. Ушбу мақсад амалга оширилди. Шу тариқа ўзбеқ ҳалқининг асрий ифтиҳори бўлиб келган манба яна бир бор замонавий, илмий-изоҳли таржимаси ва академик шарҳини тайёрлаш иши бошлаб юборилиб ушбу китоб нашр этилди.
Тошкент ислом институтининг Ахборот-ресурс марказига “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Қодиров Ҳасан домла тамонидан талабалар ҳадис фанидан дарслик сифатида фойдаланишлари учун 204 дона “Саҳиҳи Бухорий”нинг нашр этилган шарҳининг 1 ва 2 жилдидан иборат китоблар тақдим этилди.
Китоб таҳрир хайъати: Музаффар Комилов, Нуриддин Холиқназаров, Содиқ Тошбоев, Шовосил Зиёдов
Таржима ва изоҳлар муаллифлари: Ҳикматуллох Абиев, Ҳамидулла Аминов, Масъудхон Исмоилов, Ботиржон Абдуллаев.
Тақризчилар: Муҳаммад Айюб Ҳомидов, Абдуллатиф Аллоқулов
ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси
ўқитувчиси А.Аллаберганов