islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ориентал университети раҳбарияти Олий маъҳадга ташриф буюрди

Ориентал университети ректори Музаффар Аҳмедов, таълим муассасаси проректорлари, деканлари ва кафедра мудирлари Тошкент ислом институтга ташриф буюрдилар.

Меҳмонларга ТИИ ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор, исломшунослик фанлари доктори (PhD) Соатмурод домла Примов ва Ижтимоий фанлар кафедраси мудири Обид домла Тангиров ҳамроҳлик қилиб, институт тарихи, ўқув жараёнлари ва фаолияти билан таништирдилар.

Ориентал университети нодавлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, буюк аждодлар меросини чуқур ўрганиш, юксак маънавиятли, юқори малакали замонавий кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган.

Билим юртида Филология, иқтисодиёт, туризм, педагогика ва психология факультетлари мавжуд бўлиб, бакалавр босқичидаги талабалар тайёрланади.

ТИИ Матбуот хизмати

363530cookie-checkОриентал университети раҳбарияти Олий маъҳадга ташриф буюрди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: