islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Соатмурот домла Примовга доцент илмий унвони берилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти тарихига яна бир хайрли ва қувончли кун қайд этилди. Тошкент ислом институти Кенгаши тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация комиссияси институт ўқитувчиларига доцент илмий унвони бериш йўлга қўйилди.

Тошкент ислом институти Кенгаши тавсиясига биноан доцент илмий унвони олган иккинчи ўқитувчи, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Примов Соатмурот Уралович бўлди.

Шу муносабат билан профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар иштирокида тадбир ўтказилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари, ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов юртимизда олиб борилаётган диний-маърифий ислоҳотлар, масжидлар ва диний таълим муассасалари ташкил этилаётгани, магистратура ва докторантура босқичлари очилиши, имом-хатиб ва устозларнинг диссертация ҳимоялари жадаллашгани борасида сўз юритиб, институт ўқитувчи ва илмий ходимларини илмий-тадқиқот йўналишидаги фаолиятлари бўйича тавсиялар берди. Илмий даража олиб, унвонли ўқитувчилар сафи кенгайишининг самаралари ҳақида тўхталди.

Шундан сўнг, М.Муҳаммадсиддиқов “24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт” ихтисослиги бўйича доцент илмий унвони гувоҳномасини С.Примовга топширди.

Маълумки, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Кенгашида тақдимномасига биноан институт тарихида илк бор «Ижтимоий фанлар» кафедраси катта ўқитувчиси Иргаш Даминовга доцент унвони берилган эди.

Примов Соатмурот Уралович 2003 йилда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини «Исломшунослик, имом-хатиблик, араб тилини ўқитиш» йўналиши бўйича бакалавриат, 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети «Исломҳунослик» мутахассислиги бўйича магистратурани тугатган. Тошкент ислом институтида қарийб 20 йилдан буён фаолият юритиб, «Ақоид ва фиқҳий фанлар» кафедрасида ўқитувчи, кафедра мудири бўлиб, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор лавозимида меҳнат қилмоқда.

С.Примов 2021 йилда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий Кенгашда “Абу Шакур Кеший «Тамҳид» асарининг мотуридия таълимоти ривожида тутган ўрни” мавзусида Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди.

ТИИда «Фиқҳ», «Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари ва фатво бериш асослари», «Усулул фиқҳ» ва «Ақоид» фанларидан маъруза ва семинар машғулотларини интерфаол методлардан самарали фойдаланган ҳолда олиб бормоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан молиялаштирилган «Мотуридия таълимотига оид ақидавий матнларнинг академик таржима ва шарҳлари ҳамда уларнинг электрон кутутбхонасини яратиш» номли лойиҳа доирасида Ҳаким Самарқандийнинг «Китоб ас-савод ал-аъзам», Абу Салама Бухорийнинг «Жумал усул ад-дин» ва Абул Муин Насафийнинг «Баҳрул калом» асарларининг танқидий матни ва илмий-изоҳли таржимасини нашрга тайёрлаб, китобхонлар ва кенг жамоатчиликка тақдим этган. «Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия» асарининг академик илмий-изоҳли таржимаси ҳамда унинг адроид ва мультимедия дастурларини яратиш” мавзусидаги мақсадли амалий лойиҳа доирасида «Мотуридийлик таълимотига оид 101 савол жавоб оммабоп рисола»сини нашрга тайёрлаб, китобхонлар ва кенг жамоатчиликка тақдим этган.

С.Примов 1 та монография ва 6 та ўқув қўлланма тайёрлаган, диссертация ҳимоясидан кейин 20 тадан ортиқ илмий иш, жумладан, илмий журналларда 14 та илмий мақола, шундан нуфузли халқаро илмий журналларда 3 та мақола нашр эттирган.

Тадбир сўнгида С.Примовга келажакдаги илмий фаолиятига ҳам улкан зафарлар ҳамда Тошкент ислом институтининг илмий салоҳияти янада ривожланишини Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилинди.

ТИИ Матбуот хизмати

425840cookie-checkСоатмурот домла Примовга доцент илмий унвони берилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: