islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти талабалари “Innoweek.uz” инновация ҳафталигида иштирок этдилар

Тошкент ислом институти 1-курс талабалари Инновацион ривожланиш агентлиги ташаббуси билан ҳар йили ташкил этиладиган “Innoweek.uz” — инновация ҳафталигида фаол иштирок этдилар. Талабаларга Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳодими, куратор Р.Олтинбоев ҳамроҳлик қилди.

Ушбу нуфузли тадбир доирасида талабалар замонавий технологиялар, илмий-амалий ишланмалар ҳамда янгича ғоялар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Тадбир давомида улар турли стартаплар, илмий лойиҳалар ва инновацион маҳсулотлар кўргазмаси билан танишиб, инновацион фикрлаш ва янгилик яратиш бўйича қимматли тажрибага эга бўлди.

“Innoweek.uz” ҳафталигида иштирок этиш талабалар учун илмий изланиш, янгича ғояларни амалда синаш ва инновацион дунёқарашни ривожлантиришга хизмат қилди.

Бундай ташаббуслар ёш авлоднинг ижодий салоҳиятини ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятига қизиқишини кучайтириш ҳамда замонавий билимлар асосида рақобатбардош мутахассис бўлиб етишишларига замин яратади.

455680cookie-checkТошкент ислом институти талабалари “Innoweek.uz” инновация ҳафталигида иштирок этдилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: