Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожда анбиёлар билан учрашишлари борасида турли ҳил қавллар айтганлар. Буларни умулаштириб 2та савол қўйсак бўлади: Ўша кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кўришиш учун Анбиёлар вужудлари билан борганларми? Абул Вафо ибн Ақил раҳимаҳуллоҳ жазм қилганларидек Пайғамбар алайҳим саломларнинг руҳлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учрашган осмон қаватларида жойлашиб турган-ку, учрашганларида руҳлари жасадларининг […]





