islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 26, 2019

Day

Ғаддор

Ёз кунларининг бирида анҳор бўйида бир нечта болалар ўйнаб юрган эди. Уларнинг орасида Ғаффор исмли болакай ҳам бўлиб, у доим жониворларни қийноққа солиб юрганлиги боис болалар унга “ғаддор” (қаҳри қаттиқ, золим) дея лақаб қўйиб олишган эди. Ғаффор ҳар сафар янги-янги  қалтис ўйинларни ўйлаб топар эди. Ўзига таклиф қилинган одатий ўйинларни эса хушламас эди. Кунларнинг бирида Ғаддор ўзига ҳамфикр бўлган дўстлари билан четроққа ўтиб нималарнидир  келишиб олди. Сўнг улар болаларнинг олдига келиб, янги қизиқарли ўйин ўйлаб топганларини эълон қилишди. Болаларнинг барчасида қизиқиш пайдо бўлди. Ғаффор эса дўстлари билан бу маҳаллага яқинда кўчиб келган, сузишни билмайдиган Алининг ортидан бориб  тўсатдан уни даст кўтаришди-ю силтаб-силтаб сувга улоқтиришди. Қўрқув исканжасида қолган Али сув юзасида бир кўриниб бир ғоиб бўлиб типирчилар эди. Унинг жон талвасасида қилган бу ҳаракатлари Ғаффор ва унинг шерикларини  кулгисига сабаб бўлар эди холос. Шу аснода болалар орасида турган жасур болакай Исмоил дарҳол кийимларини ечиб ўзини сувга отди. Фақат угина Ғаффорга қарши харакат қила олар, бундай ноҳақликка жим қараб тура олмасди. Икки дақиқа ўтар-ўтмас Исмоил Алини қирғоққа олиб чиқди. Охирги сонияларда бу воқеага гувоҳ бўлиб қолган юзлари истарали бир киши Исмоилни олдига келиб уни бошини меҳр билан силади ва  шундай деди: “Болажоним, сен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига амал қилдинг. Зеро у зот: (المسلم أخو المسلم لا يظلمه و لا يسلمه) “Мўмин мўминнинг биродаридир. У ўз биродарига зулм қилмайди. Шунингдек, уни золимнинг қўлида ҳам қолдирмайди”, – дея марҳамат қилганлар. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 305

Мол-дунёга нуқсон етиши ва мусибатларга сабр қилиш ҳақида

Ояти карима (Бақара сураси, 155)да келган  учинчи синов молга нуқсон етишидир.Молга нуқсон етишидан мурод, исломнинг аввалида мусулмонлар динни ёйиш мақсадида жиҳод қилар эдилар. Ҳаётларининг асосий қисми душман билан курашиш билан ўтганлиги боис улар мол-дунё тўплашга вақт ажрата олмас эдилар. Бу ҳолатни бугунги кунда ўзларини илм-маърифатга  бахшида этган кишиларнинг ҳаёти билан қиёслаш мумкин. Чунки бу тоифадаги мўминлар холис Аллоҳ учун илм олиш ва уни тарқатиш йўлида мол-дунё тўплашдан воз кечадилар. Илм зиёсини таратиш мақсадида харис бўладиларки, дунё зийнатларини  жамлашга эътибор бермайдилар. Натижада уларнинг даромадлари мўл-кўл бўлмайди. Ҳақ субҳанаҳу ва таоло  биз учун юқорида ўтган ояти каримада шу каби синов турларини санаб ўтди. Агар биз улардан  муваффақиятли ўта олсак, хушхабар бор. Зеро энг муҳими мўмин кишининг ушбу синовлардан муваффақиятли ўта олишидир. Шояд у синовларда тобланиб  кучли бўлса, метиндек иродали бўлса! Билсинки, бу ҳаёт мақсадга етиш учун бир восита холос. Ушбу ўткинчи восита сабабли мақсаддан чалғиб қолмасин. Аллоҳ таоло оятнинг давомида: الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ Уларга мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз», – дейдилар. дея марҳамат қилади. Мусибат – шундай нарсаки унинг сабабидан инсонга машаққат ва аламлар етади. Аммо ҳақийқий мўмин киши бошига мусибат келса, чеккан машаққатлари миқдорича савоблар уни кутиб турганига ишонади.Шунинг учун ҳам айрим урушларда мусулмонларга мусибат етганида кофирлар уларни мазаҳ қилар эди. Сўнгра Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилган эди: قُلْ لَنْ يُصِيبَنَا إِلَّا مَا كَتَبَ اللَّهُ لَنَا Айтинг: «Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди». Яъни, эй мўминлар, у нодон кофирларга қарата Аллоҳ нимани истаган бўлса фақат шу бўлади, деб айтинглар дейилмоқда. Аллоҳ таоалонинг (كتب الله لنا) “Аллоҳнинг биз учун ёзиб қўйгани” деган сўзидан мурод, бўлиб ўтган ишлар бизнинг фойдамизга, бу ишларнинг эвазига Аллоҳ таолодан савоб оламиз деганидир. Эътиборлиси оятда: (كتب الله علينا) “Аллоҳнинг бизнинг устимизга ёзиб қўйгани”  кўринишида келмаябди. Агар шундай кўринишда бўлганида эди, Аллоҳ томонидан келадиган нарсадан мурод  Унинг жазоси ва азоби бўлиб қолар эди. Гоҳида инсон бошига келаётган мусибатларга  ўзи сабабчи бўлиши мумкин. Шундай бўлса, келган аламли ишдан жазавага тушиши тўғри бўлмайди. Ёки бошқа бир киши сабабидан мусибат етиши мумкин. Шундай вақтда у тафаккур қилиб кўрсин: бу ўринда ўзига  нисбатан адолат бўлмоқдами  ёки зулм? Агар адолат бўлса гуноҳлари тўкилади, агар зулм бўлса, Аллоҳ таоло зулм қилган кишидан қасос олиб беради. Шунга кўра мўминга бу икки ҳолатда ҳам фойда бордир. Мўмин киши ҳар бир мусибатни унда яхшилик бор деган гумон билан қарши олиши лозим.  Шу жумладан унга мусибатлар етганда: “Мени Аллоҳда бирор ҳаққим борми? Ўзим Аллоҳнинг мулки  бўлсам. Аллоҳ таолода менизаррача ҳам ҳаққим йўқ. Аллоҳ таоло ўз мулкини  қандай идора қилишни хоҳласа менда ҳам ўшанарса жорий бўлади” дея эътиқод қилиши лозим бўлади. Агар шундай қила олмаса,  мусибатларга қарата: “менга яқинлашманглар!” деб айтиб кўрсинчи?! Лекин шундай қилса ҳам барибир у ҳаргиз мусибатлардан ҳимоялана олмайди. Модомики, биз мусибатларни тўхтатиб қола олмас эканмиз, уни ҳақиқий мусулмонга муносиб тарзда қабул қилишимиз лозим. Чунки Аллоҳ таолобарча ишда унга суянишимизни ва шу сабабли бизни азиз, қадримизни баланд қилишни   хоҳлайди.  У Зот бизни (إنا لله و إنا إليه راجعون) “Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун” (Албатта биз Аллоҳникимиз ва Унга қайтувчидирмиз) дея дуо...

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам осмонда анбиёлар билан кўришишлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожда анбиёлар билан учрашишлари борасида турли ҳил қавллар айтганлар. Буларни умулаштириб 2та савол қўйсак бўлади: Ўша кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кўришиш учун Анбиёлар вужудлари билан борганларми? Абул Вафо ибн Ақил раҳимаҳуллоҳ жазм қилганларидек Пайғамбар алайҳим саломларнинг руҳлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учрашган осмон қаватларида жойлашиб турган-ку, учрашганларида руҳлари жасадларининг шаклларига кирганми?[1] Аксар машойихлар биринчи қавлни ихтиёр қилганлар. Ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадис билан ҳужжат келтирганлар. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен Исро қилинган кечада Мусони қабрида тик турган ҳолида намоз ўқиётганини кўрдим”[2], – деганлар. Аммо, Пайғамбарларнинг манзилларига келадиган бўлсак, Анас розияллоҳу анҳу Абу Зарр Ғифорий раҳимаҳуллоҳдан қилган ривоятларида мушкила бўлган. У ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам осмонларда Одам, Идрис, Мусо, Исо, Иброҳим алайҳим саломларни кўрганлар. Бироқ,  дунё осмонида Одам алайҳи салом ва олтинчи осмонда Иброҳим алайҳи саломни кўрганларидан бошқа Пайғамбарлар алайҳи саломларнинг манзиллари ҳақида бирор сўз айтилмаган. Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Икки ривоятдан бошқа барчаларида Иброҳим алайҳи салом еттинчи осмондалиги айтилган. Агар биз Меърож бир неча марта бўлган деб айтадиган бўлсак, муаммо йўқ. Агар бир неча марта бўлмади деб айтадиган бўлсак, унда энг рожиҳ сўз жумҳурнинг қавлидир. У қавлда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳи саломни Байтул Маъмурга суяниб ўтирган ҳолатида кўрганлар”, – деб ривоят қилинган. Ва Байтул Маъмур эса еттинчи осмондалигида бирор хилоф йўқ. Лекин, “Байтул Маъмур олтинчи осмонда Тубо дарахтининг олдида жойлашган”, – деб айтилган сўзга келсак, агар у ривоят собит бўлса, у олтинчи осмондаги Тубо дарахтининг ёнида жойлашан Байтлигига ҳамл қилинади. Чунки у ҳақида: “Ҳар бир осмонда Каъбанинг рўпарасида бир Байт бор. Ҳар бирини фаришталар қурган”, – деб айтилган”. Имом Ҳофиз раҳимаҳуллоҳ бошқа бир ўринда қуйидагича айтадилар: “Қатода розияллоҳу анҳунинг Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳумдан қилган ривояти Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган Собит розияллоҳу анҳу Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятига мувофиқ келади. Унда: “Биринчи осмонда  –  Одам, Иккинчи осмонда   –  Яҳё ва Исо, Учинчи осмонда     –  Юсуф, Тўртинчи осмонда  –  Идрис, Бешинчи осмонда   –  Ҳорун, Олтинчи осмонда   –  Мусо ва Еттинчи осмонда    –  Иброҳим алайҳим саломлар”, – деб айтилган. Анас розияллоҳу анҳу Абу Зарр розияллоҳу анҳудан қилган ривояти борасида Имом Зуҳрий раҳимаҳулоҳ хилоф қилганлар. Ва айтганларки: “У ривоятда (Пайғамбарларнинг) исмлари собит бўлмаган. Ва унда “Олтинчи осмонда Иброҳим (алайҳи салом)”, – дейилган. Ва Шарик розияллоҳу анҳу Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида: “Идрис алайҳи салом учинчида, Ҳорун алайҳи салом тўртинчида, ва яна бирлари бешинчида”, – дейилган. Бу гапнинг сиёқи барча Пайғамбарларнинг манзилларини билмасликларига далолат қилади. Буни Имом Зуҳрий ҳам очиқ айтганлар. Шундай экан, билганларнинг ривояти авлороқ бўлади. Қатода ва Собит розияллоҳу анҳумонинг иттифоқ келганларини зарари йўқ. Уларга Язид ибн Абу Молик Анас розияллоҳу анҳумдан қилган ривоят ҳам мувофиқ келган. Лекин, у Идрис ва Ҳорун алайҳи саломлар борасида хилоф қилганлар ва айтганларки: “Ҳорун тўртинчида, Идрис бешинчида (алайҳим салом)”. Ва уларга Абу Саъид раҳимаҳуллоҳ мувофиқ ривоят айтганлар, фақат ривоятида: “Юсуф иккинчида, Исо ва Яҳё учинчида”, – деганлар. Бироқ, биринчи ривоят собитроқ”[3] [4] [5]. Хулоса: Хулоса қилиб айтадиган бўлсак: маконларида ихтилоф қилинган Пайғамбарлар алайҳим салом қуйидагилар: Иброҳим алайҳи салом олтинчида, еттинчида. Идрис алайҳи салом учинчида, тўртинчида, бешинчида....

Ғарб мамлакатлари ижтимоий ҳаётига Исломнинг таъсири ва ислом атамаларининг “ғарбча” талқинлари

Ўзбекистон Халқаро ислом академияси “Ислом фанлари” кафедраси доценти, тарих фанлари бўйича фан доктори Илҳом Бекмирзаев “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан институтнинг барча биринчи курс талабаларига “Ғарб мамлакатлари ижтимоий ҳаётига Исломнинг таъсири ва ислом атамаларининг “ғарбча” талқинлари” мавзусида маъруза қилиб берди. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири М.Баймиров 305

Марказий Осиёда фаолияти кузатилаётган экстремистик ва террорчи ташкилотлар: тарих, янги тенденциялар, қарши кураш йўллари

Тошкент ислом институти Маънавий- маърифий ишлар бўйича проректори, “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Дж.Меликузиев “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан барча биринчи курс талабаларига “Марказий Осиёда фаолияти кузатилаётган экстремистик ва тероррчи ташкилотлар: тарих, янги тенденциялар, қарши кураш йўллари” мавзусида маъруза қилди. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири М.Баймиров 182