Тариқат арбобининг йўлбошчиси, илм-маърифат асҳобининг раҳбари бўлган Ғиждувоний ҳазратлари “Хожагоний Нақшбандий” дафтарининг энг бошида келганлардандир. Туғилган йили ҳақида бир қайд йўқ. Фақат Ҳижратнинг 575 (милодий 1179) йилда Бухордан олти фарсах узоқликдаги Ғиждувон қишлоғида вафот этгани маълум. Ғиждувоний ҳазратларининг туғилган ери ҳам Ғиждувондир. Отасининг исми Абдул Жалил бўлиб, насаби шарифлари Имом Моликка бориб тақалиши ҳақида ривоятлар […]





