islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 13, 2019

Day

Буюк давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўзбек адабиётига қўшган ҳиссаси

Бугун 13 февраль Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ҳамда “Ижтимоий фанлар“ кафедраси ҳамкорлигида 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун муносабати билан “Буюк давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўзбек адабиётига қўшган ҳиссаси” мавзусида Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Исломшунослик” факультети таркибидаги “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедраси профессори Нажмиддин Низомиддинов иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо оиласида дунёга келди. У Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик Давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида Давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган “Бобурнома” асари билан жаҳоннинг машҳур тарихшунос олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, “Мубаййин” (“Баён этилган”), “Хатти Бобурий”, Аруз ҳақидаги рисолалари эса Ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса қўшди. Ким кўрубтур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ, Кимки ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ. Бу замонни нафъи қилсам айб қилма, эй рафиқ, Кўрмадим ҳаргиз, нетайин, бу замондин яхшилиғ. Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума, Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ. Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ёмонлиғ асру кўп, Эмди кўз тутмоқ не яъни ҳар ёмондин яхшилиғ. Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ. Яхшилиғ аҳли жаҳонда истама Бобур киби, Ким кўрубтур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ. Интернет материаллари асосида тайёрланди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ 366

Истиғфор муаммолар ечимидир

Аллоҳ таоло Қуръонда айтади: فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّاراً * يُرْسِلِ السَّمَاء عَلَيْكُم مِّدْرَاراً * وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَل لَّكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَل لَّكُمْ أَنْهَاراً Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим. У зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни берадир. Нуҳ Сураси 10-11-12 оятлар. Аллоҳ таоло ҳазрати Нуҳни (унга ва Расулимизга саловат ва саломлар бўлсин) қавмига пайғамбар қилиб юборгач, у даъват ишларини бошлади. Бироқ адашган қавм унинг сўзларига қулоқ тутмади. Ўзларидан кетиб, Аллоҳнинг пайғамбарини калака қилишар, устидан кулиб масхаралаб таҳқирлашар, уни ёлғончига чиқаришар эди. Шунда Аллоҳ таоло жазо сифатида уларнинг бошига қаҳатчилик балосини юборди. Чорва-ю паррандалари қирилиб кетди. Ўзларини бепушт, хотинларини эса туғмас қилиб қўйди. Бу баоло уларнинг бошида қирқ йил давом этди. Ҳазрати Нуҳ алайҳис-салом уларга қарата: «Бу балодан қутулишнинг ягона йўли бор: Аллоҳни якка деб тан олинг, ширкдан тавба қилинг. Аллоҳ кечирмли Зот. Тавбангизни қабул қилади ва неъмат эшикларини яна очиб қўяди. Зеро, тоат-ибодат мўл-кўлчилик калитидир. Куфр эса қаҳатчилик, камбағаллик сабабидир. Иймон келтирсангиз ва Яратганга қуллик қилсангиз, дунёда ҳеч нарсага муҳтожлик сезмасдан, муаммосиз яшайсиз» – дейди. Ҳазрати Нуҳнинг бу насиҳатлари аслида Аллоҳнинг ваъдаси эди. Оятнинг биринчи бандида муаммога гирифтор бўлган қавмга нажот йўли сифатида истиғфор айтиш тавсия этилган. Истиғфор – Аллоҳдан кечирим сўрамоқ кўплаб дардга даво, муаммоларга ягона ечимдир. Фақир ҳам кўп истиғфор айтса бой бўлади. Бемор ҳам кўп истиғфор билан шифо топади. Бефарзанд ҳам истиғфор билан фарзанд неъматига мушарраф бўлади. Тобеинларнинг улуғи Ҳасан ал-Басрийнинг олдига бир деҳқон камҳосилликдан шикоят қилиб келди. Унга истиғфор айтишни тавсия қилди. Яна бир одам фақирлик ва бефарзандликдан шикоят қилиб келди. Унга ҳам истиғфор айтишни тавсия қилиб қайтарди. Яна бир одам даомадининг камлигидан арз қилиб келди. Унга ҳам аввалгиларга айтилган тавсия айтилди. Бундан таажжубга тушган Рабиъ ибн Сабиҳ: ҳар хил одамлар турли шикоятлар билан келди. Аммо уларнинг ҳаммасига бир ҳил тавсия бердингиз?!—деди. Шунда Ҳасан ал-Басрий раҳматуллоҳи алайҳ юқоридаги оятларни ўқиб, “сен бу оятни билмасмидинг?!”—деди. Истиғфорнинг энг осон сийғаси: (استغفر الله العظيم) “Астағфируллоҳ ал-азийм” Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман, кечиришини истайман. Эй Раббим! Биз ожиз ва гуноҳкор бандларингмиз. Уялмасдан такрор ва такрор гуноҳ қилаверамиз. Сен бизни кечирмасанг, ҳолимизга вой бўлади. Ўзинг бизга раҳм айла, гуноҳларимизни авф эт. Зеро сен гуноҳларни кечиришни яхши кўрувчи Ғаффор Раббимизсан! “Бува таваккул” жоме масжид имом-хатиби Нодирбек Кенжаев 121

Ҳазрати Бобурни эслаб…

“Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ- Ким, дегайлар дахр аро қолди ондин яхшилиғ” Заҳириддин Муҳаммад Бобур бадиий ижоднинг ранг-баранг жанрларида қалам тебратган буюк сиймодир. Унинг баракали ижоди асрлар мобайнида тарихнинг ёрқин саҳифаларини ташкил қилиб келмоқда. Манбаларда келтирилишича, Заҳириддин Муҳаммад Бобур аҳли сунна вал-жамоанинг ҳанафий мазҳабида бўлган.Заҳириддин Муҳаммад Бобур пок эътиқодли, ахлоқли, адолатли шахс эди. Унинг Ислом динига бўлган муҳаббати ўзгача бўлиб, эътиқодини юксак бўлишида онаси Қутлуғ Нигор хонимнинг ўрни беқиёс. Жорий йилнинг 12 февраль куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Ҳазрати Бобурни эслаб…” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Унга Ўзбек тили ва адабиёти университети филология фанлари номзоди Ражабова Бибиробия Тангировна ташриф буюрди. Бу муборак масканга келишидан мамнунлигини изҳор қилди. Ўз нутқи давомида Она заминимиздан дунёда тенги йўқ аллома-и давронлар ўтганлигини, улардан ҳеч бир ўринда қолишмайдиган Нодирабегим, Зебунисо, Увайсий,  Нуржаҳонбегим, Қутлуғнигорхоним каби инсониятнинг маънавий камолоти чўққисига етган маликаларнинг хизматлари беқиёс бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Улардан бири сифатида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг онаси Қутлуғ Нигор хоним ўқимишли ва оқила аёл бўлиб, ҳокимият ишларини бошқаришда фаол кўмак берган, ҳарбий юришларида ҳамроҳлик қилган улуғ ва оқила аёллардан эканлигини азиз меҳмон бизга эслатиб ўтди. Суҳбат сўнгида ўзининг ижод маҳсуллари билан барчани хурсанд қилиб шеърларидан намуналар ўқиб берди. Учрашув жуда сермазмун ва қизиқарли бўлди. Талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга олимадан жавоб олдилар. Маънавият, маърифат иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 138

Нақшбандия машойихлари(9) Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний (Қоддасаллоҳу сирроҳу 1-қисм)

Тариқат арбобининг йўлбошчиси, илм-маърифат асҳобининг раҳбари бўлган Ғиждувоний ҳазратлари “Хожагоний Нақшбандий” дафтарининг энг бошида келганлардандир. Туғилган йили ҳақида бир қайд йўқ. Фақат Ҳижратнинг 575 (милодий 1179) йилда Бухордан олти фарсах узоқликдаги Ғиждувон қишлоғида вафот этгани маълум. Ғиждувоний ҳазратларининг туғилган ери ҳам Ғиждувондир. Отасининг исми Абдул Жалил бўлиб, насаби шарифлари Имом Моликка бориб тақалиши ҳақида ривоятлар бор. Ғиждувоний ҳазратларининг ота ва онаси асли Туркиялик эди. Абдулхолиқ ҳазратлари туғилмасдан аввал улар Бухорога кўчишган. Силсилаи Заҳабда илк дафъа ададий вуқуф (муайян сон билан) зикрий ҳуфия қилган Ғиждувоний ҳазратлари бўлади. – Йигирма ёшда эдим. Ҳазратим мени Мовароуннаҳрда Юсуф Ҳамадоний ҳазратларига йўллади. Ундан том маънода истиъфода этдим. *** Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний ҳазратлари ўғли Хожа Авлиёи Кабирга шундай насиҳат қилди: – Эй ўғлим, илм ва адаб ўрган. Сендан аввал ўтганларнинг асарларини ўқи, тақво билан муттасиф бўл. Аҳли суннат валжамоат йўлидан юр ва беш вақт намозни жамоат билан ўқи. Фикҳ, ҳадис ва тафсир илмларини ўрган. Оз е, оз ухла, оз гапир. Бегона эркак, бегона хотинлар билан суҳбат этма. Ғайратингни дунё учун харжлама. Кўп йиғла, оз кулгин. Кулганда қаҳқаҳа отма. Қўлингдан келгунча халққа кўнгилдан хизмат эт. Машойиҳларни ҳурмат қил, ишларини инкор этма. Қалбан доимо маҳзун бўл. Вужудинг ориқ ва ҳафиф (енгил) бўлсин. Кўзларинг ёшли, амалинг холис, дуоларинг ҳузун ва тазарру ила тўлсин. Кийиминг эски, дўстинг фақир, емагинг ибодат, хонанг масжид бўлсин. Қалбинг зокир, лисонинг шокир ва мунис, йўлдошинг зикр, дўстинг фикр бўлсин. (1-қисм тугади. Давоми бор) Мир араб ўрта махус ислом билим юрти талабаси Мустақимбой Бобоқулов 175

Лангар Қуръони ҳақида қизиқарли ва ноёб маълумотлар

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кутубхонасида сақланаётган  “Катта Лангар Қуръони” номи билан аталадиган Қуръони каримнинг нусхаси дунёдаги энг қадимий ва нодир қўлёзма асарларидан ҳисобланади. Катта Лангар Қуръони деб номланиши, унинг  Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги Лангар ота масжидида  сақланганига бориб тақалади. “Катта Лангар Қуръони”нинг сақланиш тарихи Саҳифалар узоқ вақт давомида “Катта Лангар шайхлари” деб ном олган Ишқия тариқати вакиллари томонидан асраб келинган. Маҳаллий аҳолининг ҳикоя қилишича Катта Лангар Қуръони 1917 йилларда Асрорхўжа ота исмли кишининг қўлида бўлган, 30 йилларгача унинг ўғли Уста Абдулло ота, ундан кейин Ёқуб бобонинг қўлида сақланган. Ундан Қулфи момонинг қўлига ўтиб 1957 йилгача у кишининг қўлида сақланган. 1957 йилдан Тўхта Бобо Ражабовнинг қўлида сақланган. Ўтган асрнинг саксонинчи йиллари бошида Ўзбекистонда диний ва миллий қадриятларга қарши кураш авж олгач, ушбу қўлёзманинг ҳам катта қисми атайин йўқ қилинган ёки яширилган. Ҳикоя қилишларича, 1984 йили ўша вақтда тегишли ташкилот вакиллари томонидан ҳеч қандай далолатнома қилинмаган ҳолда Лангар Қуръонининг 67 саҳифаси олиб кетилган. Унинг қаерда эканлиги ҳалигача маълум эмас. Шунда қишлоқ оқсоқолларидан Тўхта бобо Ражабов қўлёзманинг 12 саҳифасини асраб қолишга муваффақ бўлади. Орадан ўн йил ўтиб, мустақиллик йилларида ушбу муборак саҳифалар яна Катта Лангар зиёратгоҳига қайтарилади. Қўлёзманинг қадимийлиги Аслида бу қўлёзма бизнинг юртимизга қандай келиб қолганлиги ҳақида ҳалигача ҳеч ким аниқ маълумот айта олган эмас. Аммо биз шуни биламизки, ушбу қўлёзма устида илмий-тадқиқот ишларини олиб борган олимларнинг таъкидлашларича, ушбу қўлёзманинг битилиши VIII асрнинг охирги чорагида, араб грамматикаси қоидалари шаклланган даврга тўғри келади. Ҳозирги кунда ушбу қўлёзманинг 81 саҳифаси Россия Фанлар академиясининг Санкт-Петербургдаги Шарқ қўлёзмалари институтида сақланади. Машҳур шарқшунос, академик И.Ю.Крачковский ўзининг “Араб қўлёзмалари устида” китобида ёзишича, бу қўлёзма 1936 йилда институт томонидан нотаниш кекса аёлдан сотиб олинган[1]. 1998 йилда профессор Е.А.Резван Шарқ қўлёзмалари институтида Е 20 инвентар рақами остида сақланаётган мазкур қўлёзма ҳақида хориж матбуотида инглиз тилида “The Qur’an and its World” мақоласини эълон қилди. Орадан бир неча ой ўтиб, француз шарқшуноси Франсуа Дерош Санкт-Петербургга хат йўллаб, у билан бирга Ўзбекистондаги Катта Лангар қишлоғидан топилган Қуръон саҳифалари фотонусхаларини ҳам юборади. Бу нусхалардаги ёзув тури ва услуби институтда Е 20 рақами остида сақланаётган қўлёзманики билан айнан бир ҳил эди. Кейинчалик Е.Резван ушбу қўлёзманинг айрим саҳифалари Катта Лангар қишлоғида, шунингдек Тошкент ва Бухорода ҳам сақланиши ҳақида хабар топади. 1999 йилда Катта Лангар Қуръони билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистонга илмий экспедицияни амалга ошириб, бир гуруҳ шарқшунос олимлар билан Тошкентда Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланаётган Усмон мусҳафи ва Лангар Қуръонининг бир саҳифаси, Шарқшунослик Қўлёзмалар институтида сақланаётган 1та саҳифасини, Лангар ота масжидида сақланаётган 12 саҳифани бориб кўради. Кейинчалик бу ҳақда “Усмон Қуръони изидан” деган ҳужжатли фильм ҳам тайёрлайди[2]. 2000 йилнинг май ойида россиялик ва голландиялик олимларнинг изланишлари натижасида, Гронинген (Голландия) университети Изотоп тадқиқотлари марказида мазкур қўлёзма пергаментининг намуналари замонавий техникалар ёрдамида радиокарбон таҳлилидан ўтказилади. Текширув натижаларига кўра, ушбу қўлёзма милодий 775-995 йиллар оралиғида кўчирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса берилди. Олимлар ушбу хулосага таяниб, қўлёзма VIII асрнинг сўнгги чорагига тегишли, деган тўхтамга келишган. Бу хулосани француз шарқшуноси Ф.Дерош ҳам тасдиқлайди. Қўлёзмалар қаерларда сақланмоқда? Ўзбекистонда мазкур қўлёзманинг жами 16 саҳифаси мавжуд: Биттаси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари институтида сақланади. Шарқ қўлёзмалари институтида 11604 рақами остида сақланаётган саҳифада “Бақара” сурасининг 26-61-оятлари кўчирилган....
1 2