Ҳақ йўлида ким санга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила Айламак бўлмас адо онинг ҳақин минг ганж ила Ҳазрат Навоийнинг бу сўзларида ҳеч қандай муболаға йўқ. Дарҳақиқат, устозларимизнинг ҳақлари беқиёс. Улар маънавият боғининг боғбонларидирлар. Биз уларни қанча кўп улуғласак, эъзозласак шунча оз. Ислом динининг таълимга берган аҳамиятидан таълим ходимлари бўлмиш устозларни муаллимларни улуғлаш ва уларга бўлган ҳурмат ва эҳтиром юзага келган. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят […]





