Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифида бир рўзадор одамга ифторлик қилиб берган киши гуноҳларидан фориғ бўлиши, ўзини дўзах ўтидан халос қилиши ва рўза тутган одам билан баробар савобга эга бўлиши айтилган. Аллоҳ таоло рўзадорнинг оғзини бир қултум сув билан ёки бир дона хурмо билан ёхуд бир ҳўплам сут билан очган бандага улуғ мукофотлар ваъда қилган. […]





