islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Blog

“Олий мукофот” соҳиби йўлга чиқди: ғолиб Қорақалпоғистонда қандай кутиб олинади?

Бугун 27 апрель куни “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг “Олий мукофот” соҳиби Тошкент ислом институти 3-курс талабаси Йўлдошбой қори Нуриддинов оталари ва Қуръони карим устозлари, институт ўқитувчилари Жаҳонгир қори Неъматов, Аҳмаджон қори Рашидов ҳамда курс раҳбари Абдулҳаким домла Олимов ҳамроҳлигида Президент совғаси – «Ласетти» автомашинасида Қорақалпоғистонга қараб йўлга чиқди. Маълумотларга кўра, Йўлдош қорининг ғолиблик хабари эълон қилинган […]

Халқаро Пресс-клубда диний-маърифий соҳа бўйича қандай масалалар муҳокама қилинди?

Хабарингиз бор, 2018 йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолаган эди. 26 апрель куни ўтказилган Халқаро Пресс-клуб анжуманининг навбатдаги мавзуси ана шу фармоннинг мазмун-моҳияти нималардан иборат эканлигига бағишланди. Телекўрсатувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, мутфий У.Алимов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ж.Акрамов, қўмита ўринбосари Н.Абулҳасан, Ислом цивилизацияси […]

Диний соҳа ходимларининг видео-анжумани

25 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16 апрелдаги “Диний маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросига бағишланган диний соҳа ходимларининг видеоселектори бўлиб ўтди. Йиғилиш Қуръони карим тиловати билан бошланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари маъруза қилиб, давлатимиз Раҳбари имзолаган “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари […]

Жазоир оммавий ахборот воситаларининг Рамазон кўрсатувларидан бири Тошкент ислом институтида суратга олинди

Жазоир оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ва Индонезия давлатларидаги масжидлар, мадрасалар ва бошқа диққатга сазовор тарихий обидаларда туркум кўрсатувлар тайёрламоқда. Теледастурлар Рамазон ойи мобайнида Жазоир телеканалларида ва интернетдаги видео порталларда намойиш этилади. Бугун 26 апрель куни мазкур телеканал Рамазон теледастурларининг навбатдаги сонини Ҳазрати Имом мажмуасида суратга олди. Шу аснода Тошкент ислом институтида ҳам кўрсатувнинг бир қисми […]

Ғалаба муборак: Маъҳад қориялари ҳам «Олий ўрин»га муяссар бўлди!

Жорий йилнинг 25-26 апрель кунлари Олмазор туманидаги Ёшлар иттифоқининг маданият саройида аёл-қизлар ўртасида «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018″нинг Республика босқичи бўлиб ўтди. Бугун 26 апрель куни мазкур аёл-қизлар ўртасида ўтказилган мусобақанинг тақдирлаш маросими ўз ниҳоясига етди. Ушбу мусобақа Олий маъҳад номидан иштирок этган қория талаба қизлар учун ҳам омадли келди. Унга кўра, институтимиз 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия […]