islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Blog

Сақланиш лозим бўлган “ҳазл”лар

Уламолар ҳазил-мутойиба қилишнинг иккита шартини баён қилганлар: Рост гап билан бўлиши; Меъёрдан ошмаслиги. Ҳазиллашиш аслида рост нарсалар билан бўлгандагина ҳақиқий кўнгил ёзилишига, ундан кўзланган мақсадлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Аммо шариатда ҳаром қилинган нарсаларни ҳазилга восита қилиш мумкин эмас. Одатда, кўп тарқалган қуйидаги “ҳазил”лар мусулмон киши сақланиши лозим бўлган ножойиз ишлар ҳисобланади: Ҳазиллашиб қўрқитиш. Ҳазиллашиб […]

Мунозара ва ундан келиб чиқувчи ёмон ахлоқларнинг офатлари баёни

Мунозара юзма-юз амалга оширилади. Унда мақсад ҳақни аниқлаш кўзда тўтилган бўлади. Ҳамманинг олдида бир кишини айблаш ва уни  ҳақоратлаш динсиз фосиқлар амалидир. Айниқса интернет орқали бировни айблаш номард одамларнинг иши ҳисобланади. Юзма-юз мунозарада очиқлиқ ва ростгуйлик намоён бўлади. Қуйида мунозара ҳолатлари ҳақида батафсил баён қиламиз. Мунозара иккига бўлинади олимларники ва жоҳилларники. Биз бу ерда жоҳилларнинг […]

Китоб – қалб гавҳари, кўнгил офтоби

Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда,  Ғамхўринг бўлгай у ғамли замонда.  У билан қол танҳо, ҳеч бўлмас озор,  Жонингга юз роҳат беради такрор.  Абдураҳмон Жомий Китоб – қалб гавҳари, кўнгил офтоби. Ҳар дақиқа у бизни донишмандларнинг билим хазинаси билан ошно эта олади. Инсон ҳаётида китобнинг ўрни беқиёсдир. Китоб ўқиш нафақат сўз бойлигини кўпайтиради, балки умумий саводхонликни […]

Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг маънавий-маърифий асослари

2018 йилнинг 27 март куни Тошкент ислом институти “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ў.Собиров Республика маънавият тарғибот маркази “Маънавият тарғиботчиси” ўқув марказида Бухоро вилоятидан ташриф буюрган умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежи директорилари учун ташкил этилган тадбирда “Мамлакатимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш” ҳамда “Диний экстремизм ва […]

Фароиз фанидан очиқ дарс: “Асаба” ва унинг қисмлари нималардан иборат?

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март ойи – фиқҳ ва фароиз фанлари ойлиги” муносабати билан 2018 йил 28 март  куни “Диний фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Саиджамол Масайитовнинг 4-“А” гуруҳга “Фароиз” фанидан “Асабалар” мавзуида ўтказган очиқ дарси бўлиб ўтди. Мазкур очиқ дарсга ЎМИ таълим бўлим мутахассиси С.Шерхонов, ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор И.Аҳроров, “Диний […]