islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Blog

Аллоҳга иймон келтириш вақти келди!

“Барчамизга маълум, борлиқдаги ҳар бир галактика қора модда (материя)дан ташкил топади. Ва шу кунга қадар бу қоидадан истисно бўлмасдан, собит туриб келган эди. Шунинг учун тадқиқотчи астроном уламолар “NGC1052-DF2” номли, таркибида қора модда мавжуд бўлмаган галактикани топишганида, жудаям қаттиқ ажабланишди. “Таркибида қора модда бўлмаган бундай галактикани топиш – биз учун жудаям ғаройиб ҳолат. Чунки бу […]

Бир-бирига тескаридай кўринган иккита амалга бирдай савоб берилиши мумкинми?

Узоқ йўлга отланган бир мусофир киши бепоён ялангликда кетар экан, узоқдан бир дарахтга кўзи тушиб, отини ўша тарафга бурди. У дарахт тагига етганида отидан тушиб қўлига қозиқни олди ва уни дарахт сояси тушадиган ерга қоқиб унга отини арқонини боғлаб қўйди. Соясида овқатланиб бироз хордиқ чиқаргандан сўнг отига минар экан “Мендан кейин келган йўловчилар ҳам уловларини […]

“Сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсангиз, эрталаб оч чиқиб, кечқурун тўқ қайтган қушлар каби сизларни ҳам ризқлантиради”

Дунёда яшаб қадам босаётган ҳар – бир инсон ёрдам берувчи, кўмаклашувчи, суянувчи ва қалби билан унга юзланувчи бошқа бир инсонга мухтождир. Шунинг учун фойда келтириш, зарарларни даф қилиш, ризқ талаб қилиш, душманга нисбатан ёрдам сўраш, касалликларга шифо сўраш учун Аллоҳга суяниш ва У Зотга таваккал қилиш вожиб амаллардандир. Таваккал қилиш мўминларнинг сифати, имоннинг шарти, қалбни […]

«Ҳар қандай тадбир устозлар дуоси билан файзли» (Маданий-спорт тадбиридан фотолавҳалар)

Аввал хабар берганимиздек, 31 март куни Тошкент ислом институтида “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин” шиори остида маданий-спорт байрам тадбири бўлиб ўтган эди. Ушбу тадбирга Яҳё қори Турдиев, Абдуқаюм долма Азимов, Зоҳиджон домла Қодиров каби фахрий устоз ва ректорлар ташриф буюриб, ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар ҳақига қилган дуои хайрлари билан даврани файз ва нурга тўлдирдилар.

Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!

Жорий йилнинг 31 март санасида Тошкент ислом институтида “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин” шиори остида маданий-спорт байрам тадбири бўлиб ўтди. Ушбу байрам тадбирига институт фахрий устозлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбар-ходимлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлардан меҳмонлар ташриф буюрдилар. Бу йилги тадбир ҳам аввалгилари каби ўзгача руҳ ва кўтаринки кайфиятда […]